с) бошқарма бошлиғи ваколати доирасида бошқарма ходимлари ўртасидаги вазифалар
тақсимотига заруриятга қараб тегишли ўзгартиришлар киритиш, иш тақсимоти асосида
бошқарма ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
т) ўз йўналиши бўйича Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари
фаолиятини қонун ҳужжатларига асосан тўғри ташкил этилишида ҳудудий назоратни олиб
бориш, уларга услубий ёрдам бериш ва мазкур таълим муассасаларда таълимни
ривожланиши ҳамда ташкил этилишини мувофиқлаштириш;
у) ўз йўналиши бўйича раҳбариятга таълим муассасаларининг моддий
-
техник
базасини мустаҳкамлаш бўйича ускуналар, ўқув қуроллари ва мусиқа асбоблари билан
жиҳозлаш борасида тегишли таклифлар киритиш, шунингдек янги ўқув биноларини қуриш,
капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, таълим объектларида олиб
борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
ф) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма
ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
290. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар
фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув
-
услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли
бажарилишини назорат қилишни;
д) умумий ўрта, ўқув
-
ишлаб чиқариш мажмуалари ва илмий тадқиқот тизимини
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият
кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни;
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик
-
танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
и) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
291. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: