Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим муассасалари доценти



Download 1,46 Mb.
bet58/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

67-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш таълим муассасалари доценти

лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

742

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

2310

Ходимлар тоифаси

Мутахассис

200. Лавозим вазифалари:


а) ўқув режаларда белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
б) тингловчиларнинг малакавий амалиётига, курс ишларига, малака (битирув) ишларига, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
в) ўзига бириктирилган дарс соатларини ўз вақтида ва сифатли ўтишини таъминлаш;
г) институтнинг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш;
д) тингловчилар билимини холис ва одилона баҳолаш, уларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
е) кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
ж) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларга хулосалар бериш, бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликда адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
з) иқтидорли тингловчилар билан ишлаш, уларни танловларда иштирок этишга тайёрлаш, тингловчиларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш;
и) катта илмий ходим-изланувчилар, тадқиқотчи-изланувчилар, мустақил тадқиқотчиларга раҳбарлик қилиш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини таълим, фан ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш;
к) педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратни эгаллашда кўмаклашиш;
л) хорижий таълим муассасаларининг иш тажрибасини ўрганиб бориш;
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
201. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш шаклларини;
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга биноан жиҳозлашга методик ёрдам беришни;
е) таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини, инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
202. Малака талаблари:
а) тегишли мутахассислик бўйича доцент, катта илмий ходим илмий унвонига ёки фан доктори (номзоди) илмий даражасига эга бўлиши;
б) Доцент лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши;
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
г) мутахассислик бўйича камида уч йиллик амалий иш стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish