Хайдарова дилрабо рахимжоновна


Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат



Download 1,69 Mb.
bet6/37
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#628421
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
дисс бирлашган Д.Х.Р

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Наманган вилоятларини ҳудудида ўсувчи Рhlomoides nuda ва Scutullaria comsa ўсимликларининг антивирус фаолликка эга бўлган биоикмаларни аниқлаш асосида “Кўкамарон” ва “Асихон” озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқилган;
янги озиқ-овқат қўшилмаларининг кимёвий таркиби асосида норматив хужатлар: рецепт, ташкилот санитари ТS------- техник инстурукция ТИ ишлаб чиқилган;
“Кўкамарон” ва “Асихон” озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги биологик фаол бирикмаларги аниқлаш асосида антивирусли фаолликка эга бўлган, ҳамда микро элементлар комплекси сақлаган табиий озиқ -овқат қўшилмаларига ташқи иктисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) буйича халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган;
Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши


Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 8та, жумладан 2 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий мақола чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) диссертациялари илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган Республика илмий нашрларида 9 та мақола ва хорижий журналларда 3та мақола нашр этилган. Ўқув қўлланма ўқув жараёнида кўлланилмокда.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми.Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар руйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми ---- бетни ташкил этади.


I-БОБ. LAMIАСEAE ОИЛАСИ ЎСИМЛИКЛАРИ АЙРИМ ТУРЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ, ВА ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ, ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА СИНФЛАШ МУОММОЛАРИ (АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ)


§I.1. Lamiасeae оиласи айрим тур ўсимликларининг кимёвий таркиби ва дориворлик хусусиятлари
§I.1.1. Scutellaria comosa Juz туркуми ўсимлигини кимёвий таркиби ва халқ табобати
Биологик фаол моддаларга бой бўлган ўсимликлардан бири Scutellaria comosa Juz туркумига оид ўсимликлар бўлиб, уларнинг ер юзида 360 тури, МДХ давлатларида 148 та тури, Ўзбекистонда еса 38 та тури ўсиши адабиётларда маълум [1. 78-81б]. Scutellaria comosa Juz туркумига кирувчи ўсимликларнинг дунё бўйича 65 тури, Ўзбекистонда 17 та турининг таркиби ўрганилган бўлиб, улардан 300 дан ортиқ биологик фаоллиги юқори бўлган моддалар ажратиб олинган. [2. 464-467б]. Scutellaria comosa Juz туркумига кирувчи ўсимликлар учрайдиган биологик фаол моддалар орасида флаваноидлар ўзига хос ўринга эга. Бу гурух моддалар ўсимлик дунёсида кенг тарқалган. Уларнинг шишга қаршилиги, микробларга қаршилиги ва бошқа фаоллиги текширилишининг амалий жиҳатдан долзарблигига олиб келмоқда. [3. 564б]. Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган Scutellaria comosa Juz ўсимлиги бир нечта турлари халқ табобатида тутқаноқ, аллергия, невроз, гепертония, (қон босими ошиши) ва бошқа касалликларни даволашда самарали қўлланилади. [4. 40б].
Scutellaria ўсимлиги ялпиздошлар(лабгулдошлар)оиласига мансуб бўлиб , 300 та турни ўз ичига олади. Жануби Aфрикадан ташқари ҳамма жойда тарқалган. Ўрта Осиёда 83 та тури , Ўзбекистонда 32 та тури ўсади. Биз ўрганаётган Scutellaria comosa Жуз ўсимлиги ҳам шу оилага мансуб. Бу ўсимликни поялари ва шоҳлари ёғочлашган , бўйи 50 см , бир йиллик новдалари дағал тук билан қопланган . Барглари яшил, тухумсимон,деярли думалоқ ёки буйраксимон юмалоқ,тўмтоқ,асоси бироз юраксимон,четлари тишчали ,дағал тукли,остки тамонидан томирлари бўртиб чиққан. [5. 128-б]. Тўпгули шингилсимон,гули сариқ, лаблари баъзан тўқ қизил ранг.Гултожиси 25-30 мм узунликда.Ёнғоқчалари қиррали,паҳмоқ 1,5 мм узунликда. Июл- август ойларида гуллаб уруғлайди.Угом,Чатқол ва Чимён тоғ ён бағирларида учрайди.Тошкент, Наманган, Самарқанд вилоятларида тарқалган. [6.158-б]. Умумий тарқалиши .Ўрта Осиё(Ғарбий Тияншан). Scutellaria ўсимлиги илдиз қисмида 28 тага яқин (4% атрофида) флавоноидлар (ликвиритин, ликвиритозид, изоликвиритин, ликурозид, глаброзид, изоглаброзид гликозидлари ва уларнинг агликонлари, 4- гидроксихалкон .ва б.), ер устки қисмида еса флавон гликозидлари жуда кўплаб учрайди [1. 78-82-б, 2.465-б 7.167-202-б]. Шунингдек ер устки қисмида кверцетин, изокверцитрин, кемпферол, астрагалин, изорамнетин, фолерозид, глифозид, сапонаретин, витексин, глабранин, ликвиритин, изоликвиритин, ликвиритигенин изоликвиритигенин, формонбнетин, кверцетин, апигенин, гетерозид, изокверцитрин, кемпферол- 3- глюкобиозид, глабранин, 7- О- метилглабранин, галангин, глабризофлафон, изоглабранин, ва бошқа шу каби флавоноидлар ажратиб олинган [1. 78-82-б, 2.465-б 7.167-202-б, 8. 487-488-б, 9. 28-30, 10. 1346-1357-б, 11.299-324-б].
Scuttularia rivularis Wall. ўсимлиги лабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, оқиш, бўйи 30-60 см.га йетадиган ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, тик ўсади, асос қисмидан бошлаб шоҳланган. [7.167-202-б, 12. 385-407-б].Барги тоқ патли мураккаб, банди билан пояда кетма- кет жойлашган.( Гуллари оч сариқ, қийшиқ капалакгуллиларга хос тўзилган бўлиб, шингилга тўпланган. Меваси йўғон, қўнғир, тўғнағичсимон эгилган,. майда сийрак тупли, 1- 2 уруғли пишганда очилмайдиган дуккак. Уруғи эллипссимон, икки томони яссироқ, бироз ялтироқ, тўқ жигар ранг ёки қора [12. 385-407-б, 13.1146-1147б]. Май-июн ойларида гуллайди, меваси июл-августда пишади. Scuttularia galericulata L Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг чўл ва ярим чўлида, қирларида, тоғ этакларида, қумли ерларда, ҳамда бегона ўт сифатида буғдойзорларда ўсади [7.167-202-б, 13.1146-1147б]. Scuttularia prostrate Jasq. et Benth ўсимлиги таркибида кемпферол, кверцетин, генистеин, биозид (генистеин- 7- О- ксилозид) ва шу каби бошқа флавоноидлар мавжудлиги аниқланган [14.556-б]. Scuttularia prostrate Jasq. et Benth ўсимлиги Scutellaria - лабгулдошлар оиласига мансуб ўсимлиги тури ҳисобланади. Унинг бутасида барглари бир хил ҳажмда емас, бутанинг юқори қисмидаги барглари яшил ва салкам яланғоч-туксиз, қисман тукли, бутанинг пастки қисмидаги барглари еса оқиш рангда бўлади. Барглар овал шаклида бўлиб, битта барг бандида 17-31 та барг бўлади. Гуллари сариқ, кенг қўнғироқсимон, кенг қисқа уч қиррали тишчалари бор, гуллари ҳам овал шаклида бўлиб, қалин туклар билан қопланган [15.324-325-б]. Бу ўсимлик кўпроқ манзарали ўсимлик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам манзаралар ҳосил қилиш учун экилади[16.14-15б]. Scuttularia alpina L ўсимлиги Ўзбекистонда Сирдарё бўйларида, Фарғона водийсининг асосан тоғли ҳудудларида, шунингдек Scuttularia alpina L -ўсимлиги таркибидан изокверцетин, апигенин, кверцетин глюкоарабинозид каби флавоноидлар ажратиб олинган [17.18-19б]. Турли моддалар қатори флавоноидлар ҳам тиббиёт аҳамиятига молик бўлган кўплаб фармакологик хусусиятларини ўзида намоён етади. Улар халқ табобатида ўт ҳайдовчи, ўсмаларга қаршилик кўрсатувчи, юрак-қон томирларини кенгайтирувчи, қувватлантирувчи, тинчлантирувчи, ухлатувчи, қон кетишини тўхтатувчи, яраларни битирувчи, организм иммун системасини кучайтирувчи, микробларга қаршилик кўрсатувчи, антибиотик таъсирларига эга, шунингдек флавоноидлар витамин Р таъсирини ҳам намоён қилиб, қон томирлари ўтказувчанлиги ва мўртлигини камайтиради, нур касаллиги ва баъзи ўсма касалликларини даволовчи восита сифатида қўлланилади. Флавоноидлар (кверцетин, кверцитрин, мирицетин, рутин) юрак амплитудасини ошириш билан бир вақтда оғир меҳнатдай толиққанда ёки заҳарланганда юрак фаолиятини йўлга солади. Флавоноидлардан тайёрланган «Ликвиритон» ва «Флакарбин» препаратлари турли ошқозон ва ўн икки бармоқ иc ҳак органлари гастритларида ва бошқа касалликларда таъсир қилувчи восита ҳисобланади. Ко`камарон ўсимлигидан олинган биологик фаол моддалардан тайёрланган «Халкорин» препарати чет мамлакатларида овқат ҳазм қилиш органлари касалликларида, «Биогастрон» препарати эса яраларда, «Суcсан-арулен», «Солуветан», «рабро» препаратлари Францияда, Aнглияда, AҚШ да, тайёрланган суртма мазлари, упалари таркибида ҳам флавоноидлар бўлиб, бу мамлакатлар аҳолиси шу ва бундан бошқа флавоноид препаратларидан антиаллергик восита сифатида ревматизм, бўғма, аллергик, тери касалликларида, кўз, қулоқ, бурун, оғиз бўшлиғидаги касалликларида; гинекологияда, аёлларнинг жинсий касалликларида ва климаксда, ҳомиладорлик пайтида кечадиган токсикозда, косметологияда ишлатилади. [19.555-611б]. Шунингдек флавоноидлар сочларни мустаҳкамловчи восита сифатида шампунлар таркибига қўшилади. Туксиз ширинмия ўсимлиги ва ундан ажратиб олинган флавоноидлар Шарқ мамлакатларида анъанавий табобатда оғриқ қолдирувчи, яраларни битирувчи, мустаҳкамловчи, қувватлантирувчи, ларингит, туберкулёз, ошқозон яра касалликлари, қандли диабет, чаён чаққанда, ғарбий Aфрикада кўр ичак касаллигида, Ҳиндистонда толиқишга қарши восита сифатида, халқ табобатида қайнатилган қайнатмаси ва суртмалари, анъанавий табобатда бронхитларда, ўткир юқумли касалликларда, ўткир ва сурункали пневмонияда, ренит, нефрит, бачадон касалликларида, ревматик касалликларда, стенокардия, диарея, томоқ оғриганда ва қуруқшаганда, куйганда, кўнгил айниганда, нафас олиш қийинлашганда, кўкрак касалликларида, мазлари-экземани даволашда, Ўрта Осиёда буйрак оғриқларида, турли гастритларда, мазлари таркибидаги шарбати куйганда, Тожикистонда ва Ўзбекистонда қайнатмаси колитларда, Кавказда тош касалликларида ва қандли диабетни бошланишида, Озарбайжонда- геморойни даволашда, Доғистонда кукуни жароҳатларни даволовчи восита сифатида ишлатилади [20. 179-б]. Шунингдек, Scutullaria Baicalensisдан олинган «Глициренат» ва «Глицерам» препаратлари бронхиал астмада, экземаларда, аллергик дерматитларда, урологик ва гинекологик восита ҳисобланади [21. 879-б]. Scutullaria Baicalensis ер устки қисми эфирли суммаси ва сувли экстракти сийдик ҳайдовчи, антибактериал, иммунитет, вируслар ва шамоллашга қарши восита сифатида ишлатилади. Эфирли экстракт эстроген таъсирга эга ва ер устки қисми фенол фракцияси липид комплекси- «Глицестрон» фаол экстрогент хоссасини намоён қилади.. Россия халқ табобатида Байкал кўкамарони (Scutellaria baicalensis) илдизи дамламаси қон босимини тушурувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Сибир халқ табобатида Scutellaria galericulata дан қон босимини ортишида – гипертонияда, безгак касаллигида, қон кетишида ва ўткир нафас йўлларини яллиғланиш касалликларида фойдаланиб келинади [22.232-б].
Хитой халқ табобатида Scutellaria cordifron нинг ер устки қисмидан юрак мушаклари яллиғланишида, юрак уришини фаоллаштирувчи, буғим касалликларида хамда хароратни тушурувчи доривор восита сифатида фойдаланилади.[23. 62-66б]

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish