Хабарнома
(Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилишини
тартибга солиниши тўғрисида)
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хуфиёна иқтисодиётга қарши
курашиш доирасида бозорда тенг рақобат муҳитини яратишга, қонунларни ҳурмат
қилувчи интизомли солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор
тадбирлар олиб борилмоқда.
Онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланувчи савдо ва хизмат кўрсатувчи
субъектлар томонидан жисмоний шахсларга нисбатан бир томонлама электрон
ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) расмийлаштириш ҳолатларига чек қўйиш
ана шундай
чоралардан биридир.
Бир томонлама ЭҲФлар расмийлшатирилиши натижасида товарни сотилиш
тартиби ноаниқ бўлиши, ҚҚС занжирида узилишлар хосил бўлиши ва умидсиз солиқ
қарздорлиги ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.
Солиқ кодексининг 47-моддаси ҳамда “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш
тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг
(ВМ 14.08.2020 йил 489-сон)
3-қисмига асосан қуйидаги
ҳолларда солиқ тўловчилар томонидан товарлар (хизматлар)ни реализация қилганда
ҳисобварақ-фактура тақдим этиш талаб қилинмайди:
- сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки
жисмоний
шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда онлайн назорат-касса
техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилганда;
-
аҳоли
билан
пуллик
ҳисоб-китобларни
амалга
оширишда
расмийлаштириладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган
шакл бўйича квитанция тақдим этилганда
(квитанциялар солиқ органларида
рўйхатдан ўтказилган ҳолда фақат назорат-касса техникаси таъмирлашга
топширилганда ёки савдо шахобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр
энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади)
;
-
товарлар
экспорти
бўйича
божхона
юк
декларациялари
расмийлаштирилганда.
Шу билан бирга жисомний шахсларга юқорида қайд қилинган ҳолатлардан
мос бўлмаган тартибда товарлар (иш ва хизматлар) реализация қилинганда,
низомнинг 61-бандида белгиланган тартибда ЭҲФ
жисмоний шахснинг электрон
рақамли имзоси орқали тасдиқланиши лозим бўлади. Бунда жисмоний шахс
электрон рақамли имзога эга бўлмаса, унга юборилган электрон ҳисобварақ-фактура
автоматик тарзда тасдиқланади ва электрон ҳисобварақ-фактура икки нусхада қоғоз
шаклида чоп этилади ҳамда бир нусхаси жисмоний шахсга тақдим этилади, иккинчи
нусхаси товарлар (хизматлар) олинганлиги тўғрисидаги жисмоний шахснинг имзоси
билан тасдиқланган ҳолда солиқ тўловчида сақланади.
2022 йил 9-июнь
Юқорида қайд қилинганларга кўра Давлат солиқ
хизмати органлари
томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни
жисмоний шахсларга реализация
қилинишида ҳисоботларни тузатиш учун расмийлаштирилиб келинган
бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактуралари:
-
савдо ва хизмат кўрсатиш,
нефть-газни қайта ишлаш, уларни сақлаш ва
ташиш фаолияти
билан шуғулланувчи субъектларига
2022 йил 11 июлдан
;
- норезидентдан импорт қилинган ишлар (хизматлар) ҳамда Ўзбекистон
божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар учун
2022 йил
11 сентябрдан
расмийлаштириш имконияти чекланишини маълум қилади.
Шу муносабат билан кундалик фаолиятда
онлайн назорат касса
техникаларидан тўғри ва сифатли фойдаланилишини, божхона юк декларациялари
тўғри расмийлаштирилишини алоҳида назоратга олишингиз ҳамда ЭҲФларни
“Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва
қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда расмийлаштириб
боришингиз лозим бўлади.
Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!