120
ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри
хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3594-сонли қарори
қабул қилингани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу аввало хорижий инвесторлар иштирокида йирик ишлаб чиқариш
корхоналарни қуриш имкониятини бермоқда. Ҳозирги кунда вилоят
хўжалигида хорижий инвесторлар ёрдамида қурилган 40 дан ортиқ корхона
фаолият кўрсатиб турибди. АҚШ, Панама, Хитой, Россия ва Украина
инвесторлари иштироки билан қурилган корхоналарнинг асосий қисми
Навоий ва Зарафшон шаҳарларига тўғри келади. Фаолият кўрсатаётган
корхоналарнинг асосий қисми озиқ-овқат саноатига (7 та), кимё саноати (6
та), транспорт ва алоқа тармоғи (5 та), қурилиш материалларини ишлаб
чиқариш саноати (6 та), машинасозлик (4 та), енгил саноат (4 та), савдо (3 та),
рангли металлургия (2 та), қишлоқ хўжалиги соҳасидаги (1 та)
саноат
тармоқларга тўғри келади.
Юқорида қайд этилганидек, Навоий вилоятининг инвестицион мавқеини
(имиджини) кўрсатадиган устувор омиллар қуйидагилардан иборат:
- транспорт йўлларининг (автомобиль, темир йўл ва ҳаво йўллари)
ривожлангани ва замонавий алоқа телекоммуникация воситалари билан
таъминлангани;
- энергетика бозорининг мавжудлиги;
- интеллектуал кадрлар салоҳиятига эга экани;
- қулай ижтимоий-иқтисодий ва
маданий, шунингдек, туристик
муҳитнинг мавжудлиги;
- ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларнинг барқарорлиги;
- шаҳар аҳолисининг юқори тўлов имкониятларига эга экани;
- инфратузилмани
ривожлантириш ва шунингдек, инвестицион
фаолиятни қўллаб-қувватлайдиган имкониятларнинг мавжудлиги ва
бошқалар.
121
Навоий вилоятини иқтисодий ривожлантириш ва инвестицияларни жалб
қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагиларга қаратилган:
- қайта тиклаш, мавжуд корхоналарни техник жиҳозлаш ва кенгайтириш,
янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, комплекс иқтисодий чора-тадбирларни
кўриш;
- вилоятда хомашё ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳисобга
олиб, янги корхоналар қуриш;
- минерал хомашё
ва сув ресурсларини ўзлаштиришни янада
кенгайтириш ва бошқалар.
Ўзбекистонда Инвeстиция дaстури дoирaсидa 2010 йилдa 200 дaн зиёд
лoйиҳa aмaлгa oширилган бўлса, “Нaвoий” эркин индустриaл-иқтисoдий
зoнaси ҳудудидa xoрижий инвeстoрлaр билaн эришилгaн битимлaр дoирaсидa
19 тa инвeстиция лoйиҳaсини aмaлгa oширишгa киришилди.
Aнa шу
лoйиҳaлaр дoирaсидa жaҳoн бoзoридa xaридoргир бўлгaн зaмoнaвий
мaҳсулoт ишлaб чиқaрaдигaн 12 тa кoрxoнa фoйдaлaнишгa тoпширилди.
Нaвoий кoн-мeтaллургия кoмбинaти, “Нaвoийазoт” кoмпaниясининг бир
қaтoр янги oбъeктлaрини бaрпo этиш ишлaри вa бoшқa лoйиҳaлaр ниҳoясигa
еткaзилди.
Do'stlaringiz bilan baham: