Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Эркин иқтисодий ҳудудларнинг турли кўринишлари ва



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

5.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг турли кўринишлари ва 
уларнинг иқтисодий моҳияти 
5.2. Эркин иқтисодий ҳудудларни тартибга солишда иқтисодий 
механизмларнинг ўрни 
5.3. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг кичик бизнес ва инновацион 
тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти 
5.4. "Навоий" 
эркин индустириал-иқтисодий ҳудуддa амалга 
оширилаётган лойиҳалар
5.5. Эркин иқтисодий ҳудудларни шакллантиришда иқтисодий 
самарадорликни ошириш йўллари 
 
 
5.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг турли кўринишлари ва уларнинг 
иқтисодий моҳияти 
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг кўринишлари, уларнинг иқтисодий 
моҳиятини кўриб чиқишдан олдин, эркин иқтисодий ҳудуд тушунчасига 
таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Хусусан Ўзбекистон 
Республикаси қонунчилигини кўриб чиқадиган бўлсак, “Эркин иқтисодий 
зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасига кўра: Эркин иқтисодий ҳудуд 
деб минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат 
ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб 


95 
этиш мақсадида тузиладиган, аниқ бэлгиланган маъмурий чэгаралари 
алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўкган махсус ажратилган ҳудуд тушунилади. 
Ривожланган мамлакатларнинг амалиётига назар ташлайдиган бўлсак, 
ҳозирги кунга келиб халқаро хўжалик фаолиятида эркин иқтисодий 
ҳудудларнинг 30 дан ортиқ тури мавжуд. Кўпгина мамлакатларда 
иқтисодиётни 
соғломлаштиришнинг 
самарали 
воситаларидан 
бири 
мамлакатга чет эл инвестициясини киритиш учун зарур шарт-шароит яратиш 
ва ушбу мамлакатлар иқтисодиётига хорижий инвесторларни жалб қилишга 
нисбатан очиқ ташқи сиёсат юритиш ҳисобланади. Мамлакатнинг иқтисодий 
салоҳиятини ошириш ва фаровон инведтисияли иқлимни яратишнинг бошқа 
воситалари билан бир қаторда хорижий мамлакатларда турли эркин 
иқтисодий ҳудудларни шакллантириш методи қўлланилади. Ушбу йўл билан 
мамлакатлар бундай тузилмаларни таъсис этиш ёрдамида ўз олдида турган 
баъзи иқтисодий масалаларни ҳал қилади. Эркин иқтисодий ҳудудлар қабул 
қилаётган мамлакат ўз иқтисодиётига илғор технология, валюта киримлари 
шаклидаги чет эл сармояларини жалб қилиш, замонавий инфратузилмасини 
яратиш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, қолоқ ҳудудларни жадал 
риовжлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш, шунингдек иқтисодиётни 
бошқариш соҳасида ва замонавий халқаро тадбиркорлик соҳасидаги илғор 
халқаро тажрибага эга бўлиш мақсадида ташкил этилади. Ривожалнган 
мамлакатларнинг кўп йиллик халқаро тажрибасини таҳлил қилиб шунга амин 
бўлдикки, иқтисодиётни соғломлаштириш ва ҳаётга янги иқтисодий ғояларни 
қабул қилаётган давлатларнинг алоҳида ажратилган ҳудудларда эркин 
иқтисодий ҳудудларни ташкил этиши уларнинг иқтисодий салоҳиятини 
юксалтиришга кэнг имкониятлар яратади. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси олдида иқтисодиёт соҳасида 
маълум муаммоларни, илмий техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва 
жорий қилиш, экспорт салоҳиятини ўстириш, валюта заҳираларини 
тўлдириш, ўз молия ресурсларини ижобий ҳал этишда эркин иқтисодий 
ҳудудларни яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Ўзбекистонда 


96 
эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. 
Жумладан, 1996 йил 25 апрэлда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг “Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни, эркин 
иқтисодий ҳудудлар тўғрисидаги Низомлар ва бошқа қонун ости ҳужжатлари 
шулар жумласидандир. Эркин иқтисодий ҳудуд Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг қарори билан ташкил этилади. Эркин иқтисодий ҳудуднинг 
мақоми, шунингдек унинг қанча муддатга ташкил этилиши мазкур ҳудудни 
ташкил этиш тўғрисидаги қарор билан белгиланди. 
Эркин иқтисодий ҳудуднинг чегаралари Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан бэлгиланди. Эркин иқтисодий ҳудуднинг 
фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш бэлгиланган муддат тугашидан 
камида уч йил олдин Республикаси Президентининг қарори билан амалга 
оширилади. 
Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишда уларнинг ташкил этилиш 
мақсадларига катта аҳамият берилади. Чунки ҳарбир эркин иқтисодий ҳудуд 
бирон бир мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий баъзида сиёсий шарт-
шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади. Масалан, ривожланган 
мамлакатлар (АҚШ, Франция, Англия, Япония)да эркин иқтисодий ҳудудлар 
ишсизлик кўп бўлган, ривожланмаган мамлакатларда инфратузилмага эга 
бўлмаган ҳудудларда шу ҳудудларни ривожлантириш учун ташкил этилади. 
Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишда қуйидаги 
вазифалар мақсад қилиб қўйилади: мамлакат ва чет эл инвестициясини, 
истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этишни, экспортни 
рағбатлантириш, унинг таркибини яхшилаш, иш билан бандликни ошириш 
ва малакали кадрларни тайёрлаш, ер участкасини ижарага бериш, бино-
иншоотлар ижараси, тижорат ва бошқа хизматларни тақдим этишдан 
кэладиган қўшимча валюта даромадини олиш. 
У ёки бу иқтисодий зона ҳудудида устунлик қилувчи фаолият тури ва 
эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ 
эркин иқтисодий ҳудудлар қуйидаги турларга ажратилиши назарда тутилади: 


97 
- эркин иқтисодий зоналар; 
- эркин савдо зоналари; 
- эркин ишаб чиқариш зоналари; 
- эркин илмий-техникавий ва бошқа зоналар тарзида тузилиши мумкин. 
Халқаро хусусий ҳуқуқда эркин иқтисодий ҳудудларнинг турлари 
турлича номланиши амалда кўп учрайди. 
Савдо – омборхона ҳудудлари. Ўзбекистон Республикасида савдо-
омборхона ҳудудлари эркин савдо ҳудудлари деб юритилади. Унга кўра 
эркин савдо зоналари консигнация омборларини, эркин божхона 
ҳудудларини, шунингдек, товарларга ишлов бериш, уларни ўраш-жойлаш, 
саралаш, сақлаш ҳудудларини ўз ичига олади. Эркин савдо зоналари чэгарага 
туташ пунктларда, аэропортлатда, темир йўл узэлларида ёки Ўзбекистон 
Републикаси божхона ҳудудининг бошқа жойларида тузилади (қонуннинг 6-
моддаси). Ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин савдо 
ҳудудлари таркибига кирувчи эркин омбор ҳудуди 2004 йил 20 январда кучга 
кирган “Эркин омбор божхона режими тўғрисида”ги Низомга асосланади. 
Низомда кўрсатилишича эркин омбор-шундай режимки, чет эл 
товарлари муайян ҳудудлар ва жойларда бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат 
чоралари қўлланилмасдан жойлаштирилади ва ишлатилади, Ўзбекистон 
товарлари эса экспорт режимига мувофиқ олиб чиқишда қўлланиладиган 
шартларга кўра жойлаштирилади ва ишлатилади. 
Низомнинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан олиб 
чиқиш ва Ўзбекистон Републикасига олиб кириш тақиқланган товарларни 
эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди. Эркин омборларда сақланаётган 
маҳсулотлар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин: ўраш, 
сақлаш, уларнинг сақланиши учун мақбул ҳарорат яратиш. Эркин 
омборларда божхона органи руҳсати билан уларнинг чакана савдосини 
истисно қилган ҳолда товарларни ишлаб чиқиш ва тижорат характеридаги 
операсияларни амалга оширишга рухсат этилади (улгуржи савдо). Савдо 
омборхона ҳудудлари шундай ҳудудларки, уларда хорижий келиб чиқишга 


98 
эга бўлган товарлар одатдаги божхона божларини тўламасдан сақланиши, 
сотилиши ёки сотиб олиниши мумкин. Божсиз савдо-омборхона ҳудудига 
1973 йилги Киото конвенсиясида таъриф берилган. Ушбу ҳудудлар учун 3 та 
асосий белгилар хос: 
1) улар халқаро бозорга хизмат кўрсатиш учун ташкил этилади; 
2) уларга мамлакатнинг қолган ҳудудида бўлган кўпгина солиқ 
тўловлари ва божхона чекловлари тадбиқ этилмайди (божхона 
екстерриториаллиги); 
3) улар маълум бир маънода “эркин” бўлишига қарамай, ташқи 
иқтисодий алоқалари давлат томонидан тартибга солинади. 
Бундай турдаги илк ҳудуд Европада 50-йилларнинг охирида Ирландияда 
ташкил этилиб, кейинчалик асосан ривожланаётган мамлакатларда ташкил 
этилган. Эркин-савдо омборхона ҳудудлари таркибида мутахассислар ташқи 
савдо ҳудудлари (АҚШ), эркин божхона ҳудудлари (Вэнгрия, Югославия), 
эркин божсиз ҳудудлар (Болгария) ва эркин портлар (Германия, Швейсария, 
Бразилия, Руминия)ни ажратишади. 
Савдо-омборхона ҳудудлари нафақат маҳсулотларни қабул қилиш, 
сақлаш (одатда 1 йил муддатга), сотиш, сотиб олиш, балки мазкур 
маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилайдиган операсияларни 
амалга ошириш учун ҳам ташкил этилади. 
Уларнинг ҳудудларида корхоналар кэнг миқёсдаги кўргазма фаолияти 
билан шуғулланишлари, савдолар ташкил этиш ва савдо божларини, 
маҳсулотни истеъмол хусусияти яхшиланиши натижасидаги қўшимча қиймат 
солиғИ олмасдан банк ва суғурта хизматларини таклиф этишлари мумкин. 
Улар жумласига йирик халқаро аэро ва дэнгиз портларида товарларнинг 
божсиз чакана савдоси амалга ошириладиган “дюти-фри”ни ҳам киритиш 
мумкин. 
Экспорт – ишлаб чиқариш ҳудудлари. Ушбу ҳудудлар бизда эркин 
ишлаб чиқариш ҳудудлари деб юритилади. 


99 
Эркин ишлаб чиқариш ҳудудлари – тадбиркорликни рағбатлантириш, 
иқтисодиётнинг устун тармоқларига чет эл инвестисияларини жалб этиш, 
истиқболли технологияларни жорий этиш мақсадида хўжалик-молиявий 
фаолиятининг алоҳида тартиботи жорий этиладиган ҳудудлардир. Эркин 
ишлаб чиқариш ҳудудлари экспортга мўлжалланган ишлаб чиқариш 
ҳудудларини, агрополисларни, тадбиркорлик ҳудудларини ва бошқа 
ҳудудларни ўз ичига олади (қонунинг 7-моддаси). Ҳозирги кунда эркин 
иқтисодий ҳудудларнинг энг кўп тарқалган тури саноат ёки екапорт- ишлаб 
чиқариш ҳудудларидир. ХХ асрнинг 60-йилларида кучли интеграсия 
жараёнлари билан боғлиқ ҳолда жаҳоннинг турли минтақаларида фақат 
экспорт учун ишлаб чиқаришни ривожлантиришга мўлжалланган ҳудудлар 
ташкил этила бошланди. 20 йил ичида, 1965 йилдан 1985 йилгача уларнинг 
сони 3 тадан 260 тага йетди. ХХ асрнинг охирларига келиб эркин иқтисодий 
чэгара ҳудудларида иш билан банд бўлганлар сони 3 млн. кишидан ошиб 
кетди, экспорт ҳажми эса 25 млрд долларни ташкил етди. 
Экспорт ишлаб чиқариш ҳудудлари энг кўп Осиё (20 га яқин), Африка, 
Лотин Амеракасида (60 дан ортиқ), ривожланаётган мамлакатларда 
тарқалган. Бундай типдаги ҳудудлар Вэнгрия, Руминия, Югославия, Хитой, 
АҚШда ҳам кўзга ташланади. Уларнинг фарқли жиҳати шундаки давлат 
имтиёзли валюта, молиявий режимдан фойдаланиб ҳудудда саноатнинг 
устувор соҳалари ривожини таъминлайди ёки қолоқ туман ҳудудида 
хорижий 
валюта 
ёхуд 
маҳаллий 
штат, 
федерал 
ҳокимиятнинг 
инвестисияларини жалб қилган ҳолда экспорт саноат ишлаб чиқаришини 
юзага кэлтиради. Бу маҳаллий хом ашё, ярим-фабрикатлардан янада 
самаралироқ фойдаланишга, ишлаб чиқариш устидан замонавий бошқариш 
усулларини жорий этишга, малакали кадрларни тайёрлашга имкон беради. 
Натижада бошқа туман ва мамлакатнинг ўзида янада жадалроқ иқтисодий 
ривожланишга еришиш мумкин. Бундай ҳудудлар нафақат хориж сармояси 
оқиб кэлишини, балки технологиялар, “ноу-хоу” кэлишини таъминлайди, 
янги ишчи ўринларини яратади ва айни пайтда ўз экспортга 


100 
йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни 
чет эл фирмалари рақобатидан асрайди. 
Экспорт ишлаб чиқариш ҳудудларидан қуйидагиларни кўрсатиш 
мумкин: 
- биргаликдаги 
тадбиркорлик 
ҳудудлари 
(Югославия, 
Вэнгрия, 
Болгария); 
- эркин тадбиркорлик ҳудудлари (АҚШ, Буюк Британия); 
- махсус иқтисодий ҳудудлари (Хитой Халқ Республикаси). 
Уларга яна алоҳида имтиёзлардан фойдаланадиган ва кўпроқ ташқи 
бозорга хизмат кўрсатувчи баъзи бир чет эл корхоналарини мисол қилиш 
мумкин. Масалан: Мексиканинг чэгарага яқин йерларида Америка 
фирмалари ишлаб чиқарган маҳсулотни АҚШ бозорига етказиб берадиган 
завод қурилган (“Макиладорс”). 
Экспорт саноат ҳудудларида тадбиркорлар машина, хом-ашё, унинг 
компонентларидан олинадиган бож ва бошқа тўловлардан озод қилинганлар. 
Чет эл фирмалари солиқ, даромад солиғи тўлашдан ва бошқа билвосита ва 
бевосита солиқ тўловларига нисбатан бериладиган “солиқ таътиллари”га 
эгалар. Уларга валюта кредити ва имтиёзли кредит олишда имтиёз ва 
эркинликлар берилган. 
Эркин илмий-техникавий ҳудудлар. Ўзбекистон Республикасида эркин 
илмий-техникавий ҳудудлар алоҳида ажратилган ҳудудлардан иборат бўлиб, 
у йерда илмий-ишлаб чиқариш ва ўқув марказлари жамланади ҳамда улар 
учун илмий ва ишлаб чиқариш имкониятини ривожлантиришга қаратилган 
махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатилади. Эркин илмий-техникавий ҳудудлар 
юксак технологиялар ҳудудлари, технипарклар, минтақавий иннновасия 
марказлари – технополислар шаклида ташкил этилади (қонунинг 8-моддаси). 
Эркин илмий-техникавий ҳудудлар адабиётларда “технопарк”, “технополис”, 
илмий парклар”, “технологик марказлар”, “ўқув марказлари” деб юритилади. 
Уларнинг ўзига хос жиҳати улар ҳудудида илмий ва ишлаб чиқариш 
технологик фаолият замонавий илмий-ишлаб чиқариш фирмалари шаклида 


101 
бирлашиши ва йирик илмий тадқиқот маркази, университет миқёсида 
мавжуд бўлишидадир. Бундай ҳудудларни ташкил этишдан мақсад бутун 
моддий ва меҳнат ресурсларини, янги технологияларни саноатга тадбиқ 
этишни жадаллаштиришга сафарбар этиш, янги ишчи ўринларини 
таъминлаш, минтақада ва мамлакатда иқтисодни диверсификасиялаш. 
Илмий технология ҳудудлари иқтисодий структурасида қайси соҳанинг 
устунлик қилишидан келиб чиқиб уларнинг 3 та тури фарқланади: 
1) Инновация 
маркази – бу унча катта бўлмаган участкада 
жойлаштирилган иқтисодий тузилма бўлиб, ендигина яратилган кичик 
компания учун мўлжалланган. 
2) Илмий парк – бу анча катта ҳудудга эга бўлиб, унда турли миқдор ва 
ривожланиш босқичидаги илмий ишлаб чиқариш фирмалари жойлашган 
бўлиб, маҳаллий тадқиқот маркази (университет)нинг илмий-техник 
қурилмалари асосида анча катта бўлмаган ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга 
имкон беради. 
3) Тадқиқот парклари – улар доирасида илмий-техник янгилик техник 
прототип босқичигача ишлаб чиқарилади. Бундай паркларда саноат 
компаниялари илмий тадқиқот, саноат конструкторлик муассасалари 
бирлашади. Масалан: Бостонда “Классик” тадқиқот парки ўзида компютер 
техникасини ишлаб чиқариш бўйича 700 дан ортиқ саноат компанияларини 
бирлаштирган. Бироқ 22 миллион фуд ҳудуднинг (саноат ва илмий 
иншоотларга ажратилган) 2/3 қисми илмий-тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик иншоотлари, бинолари билан банд. Илмий парклар 400 
йиллик тарихга эга. АҚШда биринчи парклар Сан-Франсискода, Бостонда, 
Буюк Британияда эса Кембрижда вужудга келган. 
Чет эллик мутахассислар фикрича, 1986 йил бошларида АҚШда 100 дан 
ортиқ парклар мавжуд бўлган, Франсия ва Буюк Британияда 26 та ва 36 та 
бўлган. ФРГда 1985 йилда 18 та шундай парклар бўлган, Японияда эса 20 та 
техноплис бўлган. Осиянинг янги саноат мамлакатларида 10 та технопарк 
мавжуд (Жанубий Корея, Cингапур, Таиланд, Малайзия, Тайванд). 


102 
Энг йирик илмий парк саноат мамлакатлари Тайвандда 1980 йилда 
ташкил этилган. Ушбу паркда саноат-савдо илмий тадқиқот институте, 
микроэлектроника ишлаб чиқариш бўйича Тайван компанияси, элакроника 
илмий-тадқиқот институти, биотехнологияни ривожлантириш бўйича марказ 
ва 100 дан ортиқ саноат корпорасиялари жойлашган. Фаолият тури бўйича 
туристик, суғурта, банк, оффшоре (Швецария, Сингапур, Гонгконг, Кипр) ва 
бошқа ҳудудлар мавжуд. 
Юқоридагилардан ташқари халқаро тажрибада эркин иқтисодий 
ҳудудларнинг бошқа турлари ҳам мавжуд. Уларнинг баъзиларини кўриб 
чиқамиз. 
Комплекс эркин иқтисодий ҳудудлар. Ўзида савдо, божхона, ишлаб 
чиқариш, тадқиқотчилик функсийларини қамраб олган ҳудудлар - комплекс 
эркин иқтисодий ҳудудлар деб аталади. Бундай ҳудудларни ташкил қилишда 
ҳудудларда аниқ секторлар функсияси устунлиги ва уларни яратиш кетма-
кетлигини аниқлаб олиш лозим. Ушбу ҳудудлар шаҳарлар, раёнлар, вилоят 
ва ўлкалар (ёки уларнинг бир қисми)ни қамраб олганидан янги маъмурий-
ҳудуд ташкил этиш мумкин ёки ҳудуд таркибига қўшни туманнинг асосан 
янги хўжалик ўзлаштириш ҳудудларини киритиш ва уларни қўшма 
тадбиркорлик ҳудудлари сифатида ривожлантириш мумкин. Эркин 
иқтисодий ҳудудлар ҳудуд чэгараларини расмийлаштириш ва уларнинг 
функсияланиш режимига кўра икки турга бўлинади: Анклаф (берк) ва 
интеграсиявий эркин иқтисодий ҳудудлар. 
Анклаф эркин иқтисодий ҳудудлар – ўз ҳудудида ишлаб чиқарилган 
маҳсулотни эркин конвертасия қилинадиган валютада ҳақ олиш учун экспорт 
қилишга мўлжалланган ҳудудлардир. Ушбу ҳудудларни мамлакатнинг бошқа 
қисмидан маҳсулот ва фуқароларнинг ўз чэгараларидан махсус ўтиш режими 
билан, эркин иқтисодий ҳудудларни ҳудуддан ташқаридаги ички 
механизмдан иқтисодий мустақиллиги ўзига хос иқтисодий иқлимини 
яратувчи маъмурий ва иқтисодий услублар билан таъминланади. Анклаф 
ҳудудлар асосан мамлакатдан табиий ажратилган ҳудуд (орол, ярим орол, 


103 
дэнгиз қирғоқлари ва бошқа)ларда ташкил этилади. Шунигдек у шаҳар ичида 
ҳам ташкил этилиши мумкин. Одатда анклаф ҳудуд иқтисодий ривожланиши 
ва аҳолининг моддий аҳволи паст бўлган мамлакатлардан ташкил этилади. 
Интеграсиявий ҳудудлар – миллий ва дунёвий иқтисод билан жипс 
фаолият юритиши учун янда эркин режимга эга бўлган ҳудудлардир. Улар 
кўпоқ ривожланган бозор иқтисодиёти, халқаро меҳнат тақсимотига кэнг 
кириб броган мамлакатларда ташкил этилади. Интеграсиявий ҳудудлар бозор 
иқтисодиёти ривожланган, байналминаллашган иқтисодиётда мавжуд 
бўлади. Интеграсиявий ҳудудларга бериладиган ҳудудлар ҳажми турлича 
бўлиши мумкин. Масалан, улар бир неча километр квадратдан тортиб 
минглаб километр квадратгача бўлиши мумкин. Эркин иқтисодий ҳудудлар 
қанча мамлакатлар ҳудудини қамраб олишига кўра: якка миллатли 
(мономиллатли), яъни битта давлат ҳудудида жойлашган ва унинг 
қонунларига амал қиладиган ва байналмилал (халқаро) – бир неча 
мамлакатлар ҳудудини қамраб олувчи ва унинг қоидаларига амал қилувчи 
ҳудудларга бўлинади.
Тўла қонли иқтисодий иттифоқ тузиш мақсадида интеграсиявий 
гуруҳлар даставвал эркин ҳудудини тузадилар. Улар божхона иттифоқи ва 
умумий бозор орқали иқтисодий иттифоққа евалусиявий тадрижий йўл билан 
еришишга ҳаракат қилишади. Эркин саноат ҳудудлари икки ёки ундан ортиқ 
миллий хўжаликларни бирлаштириш шакли, унинг доирасида иштирокчи 
давлатлар ўзаро савдо тўсиқларини ўрнатди. Бироқ айни пайтда ушбу 
давлатлардан ҳар бири бошқа мамлакатларга нисбатан ўз савдо тўсиқларини 
сақлаб қолади. Иштирокчи мамлакатлар чэгаралари божхона назоратини 
сақлаб қолади, бундан мақсад учинчи мамлакатлар орқали паст сифатли 
арзон товарлар кириб кэлишига йўл қўймаслик.
Божхона иттифоқи иштирокчи мамлактлар ўртасидаги маҳсулот ва 
хизматлар савдоси чекловларининг олиб ташланишини назарда тутади. 
Бунинг учун улар ягона ташқи савдо барерлари тизимини тасдиқлашади. 
Масалан, Европа иқтисодий Иттифоқи ҳозирги кунда айрим МДҲ давлатлари 


104 
(Россия, Белорусия, Қозоғистон) ўртасида тузилаётган божхона иттифоқига 
бошқа МДҲ давлатлари ва дунёнинг истаган бир мамлакати аъзо бўлиши 
мумкин. 
Умумий бозор - бу халқаро иқтисодий эркин ҳудудлар еволусиясининг 
навбатдаги босқичидир. Унда гуруҳлар ичида маҳсулотларнинг эркин 
ҳаракат қилиши билан бир пайтда ишлаб чиқариш омиллари (сармоя, ишчи 
кучи) эркин ҳаракат қилади. 
Тўлиқ иқтисодий иттифоқ унда иштирокчи мамлакатларининг 
иқтисодий сиёсати, савдо-сотиқ, ишчи кучининг ҳаракати, сармоянинг оқиб 
кэлишига нисбатан пул, солиқ ижтимоий сиёсати билан бирга 
унификасиялашни кўзда тутади. 
Умуман олганда ҳозирги кунга келиб эркин иқтисодий ҳудудларнинг 
жуда кўп кўринишлари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат улардан ўзининг 
ҳудудий шароитларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланишга ҳаракат қилади. 
Ҳар томонлама ўрганиб чиқилган ва давлат учун ҳар томонлама тўғри 
кэладиган эркин иқтисодий ҳудуднинг кўринишини аниқ бэлгилаб олиниши, 
ушбу давлатнинг кэлажакда иқтисодий юксалишига замин ҳозирлайди. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish