Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


қўллашнинг хориж тажрибаси



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

қўллашнинг хориж тажрибаси 
16.4. Корхоналарида инновация жараёнларини амалга оширишнинг 
замонавий стратегиялари 
 
16.1. Корхонада инновация фаолиятини қўллаш зарурлиги ва 
инновация турлари. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада инновацияни қўллаш муҳим 
аҳамият касб этади. Инновацион муҳитни шакллантириш доимий равишда 
маҳсулотни янгилаш, ишлаб чиқариш фондларини янги техника асосида 
янгилаш, умумжамиятни ривожлантириш имкониятини яратиш ҳолатларига 
шароит барпо этади. Инновация ибораси инглизча “innovation” сўзидан 
олиниб янги илмий техник ютуқни ифодалаб, янги маҳсулотни амалда 
қўлланилиш жараёнига айтилади. Илмий адабиётларда ушбу жараённи 


391 
ташкилотдаги муҳитга мувофиқлаштириш, унинг самарасини ошириш ва 
республикамиздаги социал-иқтисодий имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга 
таъсирини кўриб ўтилган
1
. Асосий эътиборни бўлажак менежерларни юқори 
рақобат шароитида энг оқилона вариантларни танлаш, фойдалилик даража-
сини таъминлаш ва корхона фаолиятини жадаллаштириш масалаларига 
қаратилган. Илмий изланишнинг ҳозирги даврда бизнинг республикамизда 
иқтисодиёт ривожланиш ҳолати ва барча тармоқлардаги структуравий 
ўзгаришларга мос равишда олиб борилиши иқтисодиётда бўлаётган 
ўзгаришларни мувофиқлаштиришга олиб келмокда. Айниқса ишлаб чиқариш 
ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янгилик киритиш жараёни бўйича кўп 
муаммолар пайдо бўлмоқда ва уларни ўз вақтида ҳал этиш, керакли кадр, 
моддий техника базаси, ташкилий ва услубий тадбирларни талаб этади. 
Бугунги кунда миллий иқтисодиёт таркибида «…фаолият кўрсатаётган 
корхоналарни… техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, 
юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни 
тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритишга алоҳида эътибор 
қаратилди»
2

Бозор иқтисодиётида турли хил мулк шаклида фаолият кўрсатаётган 
корхоналарнинг муаммолари инновацион жараёнларни қўллашда юзага 
келиши мумкин. Корхоналар ўз фаолиятларида инновацияларни қўллашдаги 
муаммоларни ҳал этишга йўналтирсаларда, маълум ҳолатларда қийин 
шароитга тушиб қолиш эхтимоли кўп учрайди. Чунки инновацияларни 
қўллаш ҳар қандай корхонада амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун 
инновацияларни амалга ошириш айрим корхоналар фаолиятидагина кузатиш 
мумкин. Масалан, корхоналар янгилик жорий этиш жараёнида, хориждан 
инвестициялар жалб этиш ва рақобатдош маҳсулот чиқариш борасида ҳал 
этилмаган масалалар ва вазифаларга дучор бўлиб, уларни ечимини топишга 
интиладилар. Бироқ шундай корхоналар борки, уларда эски техника ва 
технологиясини янгиланиш жараёни суст олиб борилмоқда, маҳсулот сифати 
1
Рахимова Д. Худойбердиев З., Эшонхўжаев Д. Менежмент. –Т.: Академия, 2003. 94-95 бетлар 
2
Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. –Т.: Ўзбекистон, 2012. 11 бет. 


392 
ва экология талаблари дунё стандартларига мос келмаслигини кўриш 
мумкин. Бундай корхоналарда инновацияни қўллашда жиддий муаммолар 
юзага келадики, уларни бартараф этиш учун катта маблағлар талаб этилади. 
Корхоналарда инновацияларни қўллаш орқали янгича рақобатга асосланиш 
мумкин. Бошқача айтганда рақобатлашув тенденцияларида ўзгаришлар юзага 
келади. Мукаммал рақобат жамият учун жуда кучли стимул бўлиб, ишлаб 
чиқариш ҳаражатларини минимумлаштиришга ва иш ҳақини унинг меъёрий 
унумдорлигига максимал яқинлаштиради. Инновацияларни қўллашдан 
олинган фойда эса корхона фаоллигини янада оширишга олиб келади. Бу 
фойдани Й.Шумпетер (1883-1950) статик фойда деб атади
3
.Бунда иқтисодий 
самарадорлик ишлаб чиқаришни янги даражага олиб чиқишга қодир эмас. 
Янги даража инновация билан боғлиқ, у эса ортиқча харажатни талаб қилади. 
Новаторлик рақобатнинг янги типини шакллантиради. Бу ҳолат янги товар, 
янги технология, умуман бирор хил янгиликка, устунликка эга бўлганда 
содир бўлади. Новатор бошқа корхоналар яшашига ҳалақит бера бошлайди. 
Чунки новаторлик асосида фаолият кўрсатаётган рақиб бошқалардан сакраб-
сакраб олдинга кетиб қолади ва ўз соҳасида монополистга айланиши мумкин. 
Буни й.Шумпетер «яратувчи бузғунлик» деб айтган. Корхонада инновация 
жараёнларини амалга оширишда қўйидаги босқичларда содир бўлади: 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish