32
15
-
§. Кимѐ технологик жараѐн ва реакторларни лойиҳалаш ҳамда
моделлаш.
Янги ишлаб чиқариш объектини ташкил этишда бир қанча ҳисоб китобларни
амалга ошириш зарур: булар – технологик,
конструктив, техник – иқтисодий
ҳисоблардир.
Лойиҳалаш
ишида
технологлар,
конструкторлар
ва
иқтисодчилардан ташқари энергетиклар, санитария техниклари, қурувчилар ва
бошқалар ҳам иштирок этиши керак.
Барча турдаги хисоблашлар, чизмалар ва
тизимларнинг мажмуаси янги ишлаб чиқариш лойихаси ҳисобланади. Лойихалаш
одатда икки боскичда бажарилади:
1-боскич – лойиҳа топшириғи (у қурилиш майдони учун жой танлаш ва
асослаш, шунингдек ишлаб чиқариш усули, хом ашѐ ҳамда энергия манбааларини
танлаш, принципиал технологик тизимларни ишлаб чиқариш, асосий жараѐн ва
ҳисоблаш, ишлаб чиқариш
штатлари, қурилиш хажмлари, маҳсулот таннархини
белгилаш сингари жиҳатларни ўз ичига олади). Лойиха топширигининг асосини
технологик ҳисоблар ташкил этади. Технолог ишлаб чиқаришнинг, алоҳида
жараѐнлар ҳамда аппаратларнинг бир қанча нусхаларини ҳисоблаб чиқаради,
танлаб олиш учун энг яхши нусхаларини яратади.
2-боскич – барча бўлимлар бўйича ишчи чизмалари батафсил бажарилади.
Ишчи
чизмалари, схемалар бевосита қурилиш майдончасига юборилади. Баъзан
лойихалаш уч боскичда олиб борилади. Бунда 2-боскич техник лойиҳа бўлиб, у
лойиха топширигига нисбатан тўларок, бирок техник иктисодий асослаш вактида
уз аҳамиятини йуқотган айрим жиҳатларини лойиха топшириғидан тушириб
қолдиради.
Технологик ҳисоблар ишлаб чиқариш усулини танлашдан бошланади.
Бунинг учун мавжуд ѐки янгитдан тавсия этилган усуллар қиѐсланади.
Бундай
танлашда иқтисодиѐт ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришнинг технологик
схемасини тузиб, ҳамда хом ашѐ, ярим маҳсулотлар ва тайѐр маҳсулотнинг
асосий йўналишларини белгилаб, моддий ҳамда иссиқлик балансларини тузишга
киришилади.
Моддий баланс моддалар массаси сақланиш қонунининг моддий
33
ифодасидир: «ҳар қандай берк системада ўзаро таъсирга киришган моддалар
массаси ўзаро таъсир натижасида вужудга келган моддалар массасига тенг».
Моддий балансга кўра: «технологик жараѐнга келиб
тушган моддалар массаси
(кирим) олинган моддалар массасига (чиқим) тенгдир». Моддий баланс параллел
ва қўшимча реакцияларни ҳисобга олган ҳолда асосий йиғинди реакция
тенгламаси бўйича тузилади. У қарор топган режим учун тузилиб, бунда муайян
вақт мобайнида аппаратга келиб тушган моддаларнинг умумий массаси
аппаратдан чиққан моддалар масссасига тенг. Аппаратдаги
барча моддаларнинг
микдори доимийдир, яъни моддалар жами миқдорининг кўпайиши ѐки камайиши
рўй бермайди.
1
1
1
Do'stlaringiz bilan baham: