Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


АМИНОАЛЬДЕГИД СМОЛАЛАР АМИНОПЛАСТЛАР



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

АМИНОАЛЬДЕГИД СМОЛАЛАР АМИНОПЛАСТЛАР 
Аминоальдегид смолаларга мочевина формальдегид ва меламин-формальдегид
смолалар, уларнинг биргаликда конденсацияланиш маҳсулотлари,
шунингдек, анилин-формальдегид-смолалар киради. Улар термореактив 
смолалар жумласидан, бўлиб, суюқланувчан ва эрувчан ҳолатдан
суюқланмайдиган ва эримайдиган фазовий полимерга айлана олади. Умумий 
номи карбамид смолалар деб аталадиган мочевина формальдегид ва меламин-
формальдегид смолалар ҳамда улар асосида олинадиган пластмассалар — 
аминопластлар техник аҳамиятга эга. Қуйида шулар бйлан танишиб чиқамиз. 
Аминопластлар ўзининг физик-механик хоссалари ва поликонденсатланишда 
ҳосил бўлган оралиқ ва охирги маҳсулотларнинг тузилиши бўйича кўп жиҳатдан 
фенопластларга ўхшайди. Бу пластикларнинг ишлатилиш соҳалари ва уларни 
қайта ишлашдаги технологик процесслар ҳам анча ўхшашдир.
Аминопластлар рангсиз ва ѐруғлик таъсирига чидамли, сув таъсирида заҳарловчи 
моддалар ажратиб чиқаради. Мочевина-формальдегид ва меламин-формальдегид 
смолалар ишлаб чи- қаришда мочевина асосий хом ашѐ бўлиб хизмат қилади. 
Мочевина (карбамид СО NН
2
)
2
—кристалл ҳолатдаги рангсиз модда, сувда


350 
яхши эрийди. Яқин вақтларгача мочевина цианамид усули билан ишлаб 
чиқарилар эди. Бу усул кальций цианамидни углерод (IV) - оксид ѐрдамида
парчалашга асосланган:
Бу усул жуда оддий бўлишига қарамай, кальций цианамидиинг нархи жуда 
қиммат бўлгани учун йирик саноат миқѐсида жорий қилиш қийин. Бундан 
ташқари, мочевинанинг, жуда суюлтирилган эритмаларига ишлов бериш кўп 
энергия сарф қилишни талаб этади. Ҳозирги вақтда саноатда мочевина аммиак 
билан карбонат кислотадан синтез қилиб олинади. Бу усулни 1870 йилда рус 
химиги А. И. Базаров кашф этган ва техника мақсадларида биринчи марта 1920 
йилда фойдаланилган. Мочевинани аммиак ва углерод (IV)-оксиддан синтез 
қилиш икки босқичда боради: 


351 
Аммиак 
ва 
карбонат 
ангидрид 
(айниқса, 
улар 
табиий 
газ- 
дан, 
метан 
билан 
углерод 
(П)-оксидни 
конверсиялаб 
олинса) 
мочевинага нисбатан арзонрок туради. Карбамид — оқ рангли кристалл 
ҳолатдаги қаттиқ модда. Карбамиднинг асосий физик-кимѐвий хоссалари 
қуйидагича: молекуляр оғирлиги 60,06; солиштирма оғирлиги 20°С да 1,335 
г/см
3
, кристалл ҳолатдаги карбамиднинг тўкма оғирлиги 0,52—0,64 г/см
3



352 
гранулаланган карбамиднинг тўкма оғирлиги 0,7—0,8 г/см
3
; суюқланиш 
ҳароратси 132°С; 19°С да сувда эриш иссиқлиги 60,08 ккал/кг. Карбамид сув, 
спирт ва суюқ аммиакда яхши эрийди; эфир, бензол ва метанолда ѐмон 
эрийди. Сувнинг ҳароратси кўтарилиши билан карбамиднинг эрувчанлиги
ортади. Халқ хўжалигида кенг кўламда карбамид-- смолалар ва улар асосида
олинган аминопластлар лак, елим, қуйма буюм бўѐклари, сунъий толалар, 
азотли қимматли ўғит, қора мол учун ем сифатида ва бошка мақсадларда 
ишлатилади. Меламин (2, 4, 6-триамино—1,3, 5-триазин) С
3
Н
6
М
6
— кристалл 
ҳолатдаги оқ кукун, унинг структура формуласи қуйидагича: 
Саноатда у дициандиамид 3(Н
2
СН)
2


3
Н
6
М
6
дан 500°С ҳарорат ва 150—200 
атм босим остида олинади. Меламинни 350—500°С ҳарорат ва 400 атм чамаси 
босим остида мочевинадан олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. 
6СО(NН
2
)
2

С
3
Н
6
N
6
+6NН
3
+2СО
2
Меламин суюқ аммиакда, ўювчи натрий ва ўювчи калий вритмаларида яхши 
эрийди, сувда ѐмонроқ, эфир ва бошқа органик эритувчиларда жуда ѐмон 
эрийди, Пластмасса, лак, елим ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, қоғоз, 
ошловчи моддалар ва бошқа маҳсулотлар олишда ишлатилади.
Мочевина-формальдегид смолалар мочевинанинг формальдегид билан 
реакцияга киришиши натижасида хосил бўлади. Бунда аввал мочевинанинг моно 
– ѐки диметилол хосилалари олинади:


353 
Сўнгра монометилолмочевинадан смолалар ҳоснл бўлади. 
Диметилолмочевинадан чизиқсимон ва циклик звеноли смолалар олинади. 
Чизиқсимон тузилган смолалар ҳосил бўлишини қуйидаги тенглама орқали 
ифодалаш мумкин: 
Мочевина-формальдегид смолалар кучсиз ишқорий, нейтрал ва кучсиз
кислотали муҳитда турли ҳароратларда (20— 100°С), конденсирловчи 
моддалар иштирокида олиниши мумкин. Реакция вақтида сувни қисман ѐки 
бутунлай чиқариб юбориш лозим. Мочевина ва формалиндан саноатда 
конденсацион эритмалар, смолаларнинг эритмалари ва қуруқ смолалар 
тайѐрланади. Смолалар ишлаб чиқариладиган реакторлар зангламайдиган 
пўлатдан ясалади. Буғларни конденсациялаш, ва реакторга қайтариш учун 
реакторга совитгич уланади. Реакция аралашмаси, кўпинча, сийраклаштирилган 
босимда сувсизлантирилади. Шунинг учун аралашма тайѐрланадиган қурилмада 
вакуум-насос ва конденсатни йиғиш учун йиғгич идиш-ҳам бўлади. 
Конденсатланиш даражаси водород ионларининг концентрациясига, ҳароратга ва 
реакция аралашмасидаги эркин ҳолдаги формальдегид миқдорига қараб текшириб 
турилади. Меламин-формальдегид смолалар ҳам худди мочевина-формальдегид 
смолаларга 
ўхшаш 
ҳосил 
бўлади. 
Смолаларга 
турли 
кўшимчалар 
(пластификаторлар, тўлдиргичлар, бўѐқлар ва бошқалар) қўшиб қиздириб 


354 
пресслаш ѐки қуйиш усулида суюқланмайдиган ва эримайдиган буюмлар ҳамда 
чала фабрикатлар тайѐрланади. Формалиннинг мочевина ѐки меламин билан 
реакцияга 
киришишининг 
дастлабки 
босқичларида
поликонденсатланишбошланғич маҳсулотларининг сувдаги эритмалари — 
ѐпишқоққиѐмсимон эритмалар ҳосил бўлади. Қоғоз, газлама ѐки бошқа қатламли 
тўлдиргичларга 
ана 
шу 
қиѐмсимон 
эритмалар 
шимдирилиб ва қуритилган листлар пакетларини пресслаб 
бумолит, 
текстолит 
олинади. 
Улардан 
девор 
ва 
тўсиқлар 
учун 
рангли коплама ва безак материаллар тайѐрланади. Сувда 
эрувчан аминопластлар эритувчи ѐки эмульсия тайѐрлашни 
талаб қилмаганлиги учун ѐғоч-қипик плиталар ишлаб чиқаришда жуда қулай.
Прессланадиган карбамид кукуни мочевина-формальдегид 
ѐки 
меламин-формальдегид 
смолалари 
целлюлоза, 
бўѐқ 
ва 
бошқа- 
моддалар билан б,иргаликда, 120—180°С да қиздириб ва 250— 
350 кг/см
2
босим остида пресслаб тайѐрланади. Ундан уй-рўз-' 
ғор 
буюмлари 
(қути, 
тарелка, 
стакан, 
стол 
лампалари, 
абажур^ 
шунингдек, телефон қутиси ва трубкаси, электр-техника буюм- 
лари ва бош^алар) тайѐрланади. Фенопластлардан фарқли равишда, 
аминопластларни хоҳлагаи рангга бўяш мумкин. Мочевина-формальдегид 
пластмассалар сув таъсирига унча чидамсиз бўлишига қарамай, бу камчилик 
меламинформальдегид пластмассаларга хос эмас, бундан ташқари уларнинг 
физик-механик ва диэлектрик хоссалари ҳам жуда яхшидир. Карбамид 
смолаларнинг эритмаларини фанер ишлаб чиқаришда ҳайвон, маҳсулотларидан 
олинадиган елим ўрнида муваффақият билан ишлатиш мумкии; бу смолаларнинг 
жуда кучсиз эритмалари шимдирилган газламалар ғижимланмайдиган бўлиб 
қолада. Мочевина-формальдегид смолалар полиэфир смолалар билан биргаликда 
эгилувчан лак қатламлари хосил қилади. Полиэфир смолалар ва тез қурийдиган 
мойлар қўшилган меламин-формальдегид смолалар шаффофлиги, иссиққа 
чидамлилиги ва яхши диэлектрик хоссалари бнлаи ажралиб туради. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish