Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


- расм. Фторопласт олиш схемаси



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

92- расм. Фторопласт олиш схемаси: 
1 ва Р — автоклавлар; 2 — йиғгич; 3, 6-- реактификация колонналари; 4 — совитгич! 5 — 
пиролиз печи; 7 Ба 8 — иссиқлпк алмаштнр^^пчлар; 10 — қуритгнч, 
Фторопласт-4 нинг ишқаланиш коэффициенти жуда кичик, шунинг учун ундан 
механизм ва машиналарнинг деталларини тайѐрлаш мумкин, бунда уларни 
мойлашга эҳтиѐж бўлмайди. Ундан қалинлиги 3—5 мм бўлган жуда юпқа плѐнка 
ва ички диаметри 0,3—0,2 мм бўлган найчалар тайѐрланади. 
Тетрафторэтилен СҒ
2
=СҒ
2
рангсиз, ҳидсиз, заҳарсиз газ, қайнаш ҳароратси 
76,3°С, музлаш ҳароратси—142,5°С 
Тетрафторэтилен монохлоридфторметандаи 400°С да пиролиз қилиш 
йўли билан синтез қилиб олиниши мумкин: 
2СНС1Ғ
2

СҒ
2
=СҒ
2
+2НС1 
Монохлордифторметан олишда хом ашѐ сифатида. хлороформ ва 
водород фториддан фойдаланилади:
СНС1
3
+2НҒ 

СНС1Ғ
2
+2НС1 
92 - расмда фторопласт 4 олиш схемаси кўрсатилган. Автоклав 1га катализатор, 
сурьма 
(V)-хлорид, 
хлороформ 
ва 
водород 
хлорид 
юборилади. 
Монохлордифторметан ва реакциянинг бошқа маҳсулотлари йиғгич 2 орқали 
ректификация минораси 3 га ўтади ва водород хлорид ажратиб олингач совитгич 
4 да совитилади. Кейин кам даражада фторланган маҳсулотлардан тозаланган 


330 
монохлоридфторметан пиролиз учун печь 5 га юборилади. У ерда платина ѐки 
кумуш иштирокида, юқорида келтирилган реакция асосида тетрафторэтилен 
ҳосил бўлади. Мономер минорада бошқа маҳсулотлардан ажратилади ва иссиқ
алмаштиргич 7,8лардан ўтгач, полимерлаш учун автоклав 9га юборилади.
Олинган политетрафторэтилен қуритилади, идишларга жойланади ва буюм 
тайѐрлашга юборилади. Фторопласт-4 дан тайѐрланган буюмларнинг физик-
механикавий хоссалари қуйидагича бўлади: зичлиги 2,1—2,3 г/см3 иссиққа 
чидамлилиги 60°С, парчаланиш ҳароратси 330°С дан юқори, совуққа 
чидамлилиги—250°С, нисбий зарбий қовушоқлиги 100 кгс/см
2
дан ортиқ, 
чўзилишга мустаҳкамлик даражаси 250 кгс/см2 гача, эгилишга 150 кгс/см2 гача, 
қаттиқлиги, Бринел бўйича 3—4 кгс/мм2, узилишдаги нисбий чўзилиши 200—
250%, сув шимиши 0,0%. Кўп пластмассалар бундан мустаҳкамроқ, лекин 
муҳим меҳаник хоссаларини шундай кенг ҳарорат оралиғида (деярли 
300°С гача) фторопласт-4 каби сақлаб қоладиган пластик йўқ.
Политетрафторэтиленнинг камчиликлари ѐмон оқувчанлиги ва ундан 
мураккаб шаклдаги буюмлар тайѐрлаш қийинлигидир. Бу камчиликларни 
йўқотиш учун шунга ўхшаш, лекин фтор атомларидан бири бошқа элемент
атоми билан алмаштирилган полимерлар олинган. Шундай полимерлардан 
техникада 
кўп 
ишлатиладиган 
политрифторхлорэтилендир. 
Политрифторхлорэтилен 
—СҒ
2
—СҒС1)—фторопласт-3 
трифторхлорэтилен 
Ғ
2
С=СҒС ни полимерлашда ҳосил бў.лади. У ўз навбатида 1, 2, 2-трихлор—1, 1, 
2—трифторэтанга спиртли муҳитда рух таъсир эттириш орқали олиниши мумкин:
Одатдаги шароитда бу газсимон модда, унинг қайнаш температуаси—26,8°С ва 
суюқланиш ҳароратси—157,5°С. Трифторхлорэтилен осон полимерланади ва 
тўйинмаган бирикмалар билан сополимерланиш реакциясига киритишга мойил. У 
юқори ҳароратда ишлов беришда. политетрафторэтиленга нисбатан яхши 
оқувчанлик 
хоссасига 
эга 
ва 
ундан 
буюмлар 
тайѐрлаш 
осон. 
Политрифторхлорэтилен кимѐвий жиҳатдан политетрафторэтиленга нисбатан 


331 
чидамсизрок, лекин унинг агрессив муҳит таъсирига чидамлилиги анча юқори. 
Унинг диэлектрик хоссалари ва бошқа кўрсаткичлари ҳам анча паст. Шунга 
қарамай, фторопласт-3 фторопласт-4 дан кейинги энг яхши юқо-ри молекуляр 
полимерлардан биридир. Полиформальдегид (—СН
2
—0—)
п
— формальдегид 
СН
2
О ѐки (НСОН) нинг полимерланиш маҳсулотидир.
Юқорида таъкидланганидек, дастлабки маҳсулотларда углерод атомлари 
орасида қўшбоғ бўлгандагина у полимерланади. Бу полимерланишда энг кўп 
учрайдиган ҳол, лекин полимерла-нишда фақат қўшбоғ иштирок этади, деб ҳам 
бўлмайди. Амалда мономер молекуласидаги ҳар қандай боғ полимерланиш
реакция.сида қатнаша олади, деб таъкидлаш мумкин. Бунга мисол тариқасида 
химик, биолог ва ботаникларга 30—40% ли формалин эритмаси тарзида маълум 
бўлган формальдегиднинг полимерланишини келтириш мумкин. Формалиннинг 
сувли эритмадан ивиқсимон оқ чўкма бериши маълум, Г. Штаудингер бу 
ивиқсимон чўкма формальдегиднинг қуйи молекуляр полимери эканлигини 
аниқлади. Формальдегиднинг полимерлари анча илгаридан маълум бўлишига 
қарамай нссиққа етарли даражада чидамли ва техникада ишлатса бўладиган 
маҳсулотлар фақат кейинги вақтлардагина олинди. Формальдегиднинг 
полимерланиши инерт эритувчиларда (алифатик ѐки ароматик углеводородларда) 
катализатор (масалан, аминлар) иштирокида —50
0
дан + 70°С гача ҳароратда 
(катализаторнинг тури ва миқдорига қараб) олиб борилади. Реакция қуйидаги 
тенглама бўйича боради: 
nСН
2
О → -СН
2
-О-(-СН
2
-О-)
n-2
– СН
2
-О- 
Полиформальдегид эритувчидан ажратилади, сув ва спирт ѐрдамида қуйи 
полимерлардаи ювилади ва 40—60°Сда қуритилади. Намнинг бўлиши иссиқлик 
таъсирига унча чидамли булмаган қуйи молекуляр полимерлар ҳосил бўлишига 
имкон яратади. Бу полимернинг яхши хоссалари бор ва нархи арзонлиги туфайли 
ундан пишиқ толалар, мойлаш талаб қилмайдиган подшипниклар, плѐнка ва 
бошқа буюмлар тайѐрлаш мумкин. Полиформальдегиднинг механик жиҳатдан 
жуда пишиқлиги ундан рангли ва қора металларнинг ўрнини бутунлай боса 
оладиган пластик массалар тайѐрлашга имкон беради. Акрилатлар— акрил (СН
2



332 
СН — СООН) ва метакрил (СН
2
= С(СН
3
) — СООН) кпслоталарнннг ҳосилалари 
асосида олинган пластик массалалардир. Акрил кислота энг оддий тўйинмаган 
карбол кислотадир. 
Техник мақсадлар учун акрил кислота этилен оксид ва цианид кислотадан 
этилен циангидрин орқали олинади: 
Ёки ацетилен ва углерод (II) – оксиддан тўғридан – тўғри синтез қилиб олинади: 
НС

СН+СО+Н
2
О ->СН
2
=СН-СООН 
Акрил кислота рангсиз, ўткир ҳидли суюқлик бўлиб, унинг суюқланиш ҳароратси 
13°С, қайнаш ҳароратси 140°С. У водород пероксид иштирокида сувда ѐки 
80°Сда ксилолда-ги эритмасига бензол пероксид қўшилганда осон полимерланиб, 
юқори молекуляр полиакрил кислота ҳосил қилади: 
Полиакрил кислота — мономерда эримайдиган, сув ва формамидда 
эрувчан, ароматик ва хлорланган углеводородларда, кетон ва сирка кислотада кам 
эрийдиган оқ рангли кукундир. Акрил кислотанинг эфирларидан метил, этил ва 
бутил акрилатлар кўп ишлатилади. Эфирларнинг саноатда олиниш усулларидан 
асосийлари этиленциангидринни алкоголиз ва дегидратация қилиш ҳамда 
ацетилен, углерод (П)-оксид ва спиртдач синтез қилишдир. Акрил кислота 
эфирларинн этиленциангидриндан синтез қилиш қуйидагича боради: 


333 
Эфирлари циздирганда ва ҳатто одатдаги ҳароратда тез полимерланади. 
Пероксидлар полимерлар ҳосил бўлиш процессини анча тезлаштиради; 
Акрил кислотанинг полимер олинадиган эфирларидан пластик массалар, 
боғловчи ва плѐнка ҳосил қилувчи моддалар тайѐрланади. Акрил кислота 
эфирлари қуйидаги схема бўйича полимерланади: 
рил кислота нитрили) СН
2
= СН—СN нинг полимерланиш маҳсулотидир. У 
муҳим юқори молекуляр синтетик материаллар жун ўрнида ишлатиладиган 
синтетик тола (нитрон ѐки орлон, акрилан ва бошқалар), бензин таъсирига 
чидамли каучуклар, пластмассалар олишда хом ашѐдир. Акрилнитрил саноатда 
пропилен ва аммиакни катализатор иштирокида бирга оксидлаб олинади Акрил 
кислотанинг сувли эритмадан полимерланиши натижасида (змульсион 
полимерланиш) ҳосил бўлади. Метакрил кислота синтези икки босқичда боради. 
Аввал ацетон ва цианид кисло-тадан ацетон циангидрин олинади: 
Бу 
реакция 
40—45°С 
да 
1,5—2 
соат 
давомида 
олиб 
бо- 
рилади. Қатализатор сифатида анион алмаштиргич смолаларнинг ишлатилиши 
ацетонциангидрин 
ҳосил 
бўлишини 
(унумини) 
оширади. 
Кейин 
ацетонциангидринни сульфат кислота ѐрдамида дегидратлаш ва совунлаш йўли 
билан метакрил кислота олинади:


334 
Метакрил кислота 16°С да суюқланадиган, 160—161°С да қайнайдиган рангсиз 
суюқлик. 
Метакрил 
кислотанинг 
юқори 
молекуляр 
мураккаб 
эфирлари 
— 
полиалкилметакрилатлар қуйидаги схема бўйича олинади:
Улардан техникада, кўпинча, шишасимон шаффоф пластмассалар — органик 
шиша (плексиглас) ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Полимерланиш 
процессини қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин. 
Акрил ва метракрил кислоталарнинг хамда ҳосилаларнинг, асосан эфирлари ва 
нитрилларининг полимерлари умумий ном билан полиакрилатлар дейилади.
Полиакрилатларнинг хоссалари радикалларнинг тузилишига ва полимерланиш 
шароитига боглиқ. Одатда, булар рангсиз, тиниқ, шишасимон, молекуляр 
оғирлиги кичик, механик мустаҳкамлиги ва ѐруғлик таъсирига чидамли бўлган
моддалардир. Полиакрилатлар синганда майдаланиб кетмайдиган кўп
қаватли шишаларда қаватлар орасига қўйиладиган қатлам сифатида, кабелларни 
изоляциялашда, ѐғоч ва газламаларни елимлаб ѐпиштиришда, газламаларни газ 
ўтказмайдиган қилиш учун уларни шимдиришда ва шу кабиларда ишлатилади. 
Юқори молекуляр спиртларнинг энг муҳим вакили поливинил спирт 
ҳисобланади. Шунингдек, полиаллил спирт ва поливинил этилкарбиноллар ҳам 
маълум.
Поливинил спирт (—СН
2
—С—)n поливинилацетатни кислота ѐки ишқор 
таьсирида гидролизлаб олинади. 


335 
Поливинил спиртнинг зичлиги 1,3 г/см
3
, шишаланиш ҳароратси 80°С. У 
крахмал каби йод таъсирида кўк рангга бўялади. Совуқ сувда ва суюлтирилган 
ишқор эритмаларида эриб, қовушоқ эритмалар ҳосил қилади. Бу эритмалардан 
тола ва плѐнкалар тайѐрланади. Поливинил спиртнинг сувдаги эритмалари 
қайнатилса у чўкмага тушади. Бу спирт сувли змульсиялар эмульгатори сифатида 
озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида, мой ва бензол таъсирига чидамли 
эгилувчан трубалар ишлаб чиқаришда ишлатилади. 
Сополимерлаш жараѐни орқали қимматли хоссаларга эга бўлган сополмерлар 
олинади. Ҳозирги вақтда полимер материалларнинг хоссаларини кенг кўламда 
ўзгартиришга имкон берадиган сопол имерлаш реакцияларидан жуда кўп 
фойдаланилмоқда. Фақат этилен ва стиролдаги каби, бир хил мономер 
молекулаларини эмас, балки агар углерод атомлари орасид қўшбоғ бўлса турли 
кимѐвий хоссага эга бўлган мономерларни ҳам биргаликда полимерлаш мумкин.
Ацетилен (НС

СН) га водород хлорид (ПС1) бириктириб, викил хлорид 
(битта водород атоми хлор атоми билан алмаштирилган этилен) олинади: 
СН

СН+НС1

СН
2

СНС1 (А) 
Винил хлорид газсимон модда бўлиб техникада ва турмушда кенг ишлатиладиган 
юқори молекуляр полимерга осон айланади. Полихлорвинилдан электр симлари 
учун изоляция, трубалар, сунъий чарм ва атторлик буюмлари: аѐллар сумкаси, 
камар, портфеллар ва кўпгина бошқа буюмлар тайѐрланади. Бу кислота ва 
ишқорлар таъсирига чидамли бўлган қаттиқ ва эгилувчан материалдир. Ацетилен 
ва сирка кислота (СНзСООН) дан винилацетат олинади: 
СН

СН+СН
3
СООН 

СН
2
= СН—ОСОСН, (В) 
Винилацетат — бу битта водород атоми сирка кислота қолдиғи билан 
алмаштирилган этилендир. Винилацетат — тиниқ суюқлик, у осонлик билан жуда 
эластик ва шаффоф полимер
(—СН
2
—СН—) n ҳосил қилади. Бу полимер кислота 
ва ишқорлар таъсирида осон парчаланади. Агар винил хлорид ва винилацетат 
бирга полимерланса, макромолекуласида винилацетат билан винил хлорид галма-
гал жойлашган янги полимер материал ҳосил бўлади. Бирга полимерланиш 
реакцияси қуйидаги схема бўйича боради (А— винил хлорид, В — винилацетат): 


336 
nА+nВ 

(-А-В-А—В-А—В—)

ѐки қисқача (—А—В—)n 
Винилацетат билан винил хлориднинг сополимери ўзининг пишиқлиги, 
эластиклиги ва шаффофлиги билан ажралиб туради. У газламаларни, сим ва
полларни қоплаш ҳамда сунъий толалар олиш учун ишлатилади. Бирга 
полимерланиш процессида дастлабки олинган моддаларнинг мономерларнинг 
ўзаро нисбатини ўзгартириб, сополимерлар хоссасини кенг кўламда ўзгартириш 
мумкин. Винил хлорид қанча кўп миқдорда олинса, сополимер шунча қаттиқ
бўлади, агар винилацетатнинг процент миқдори оширилса, сополимер юмшоқроқ
ва эластикроқ бўлади. Сополимерлаш турли хоссаларга эга бўлган юқори 
молекуляр моддалар олишнинг энг мухим усулларидан биридир, чунки бунда 
битта бирикмада дастлабки олинган мономерлар| нинг турли хоссаларини 
мужассамлантириш мумкин бўлади. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish