Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

 боб. АММИАК СИНТЕЗИ 
1-§. Азотли бирикмаларни синтез қилиш муаммоси 
 
Биз ҳажм бўиича 79% азот бўлган ҳаво океанининг тубида яшаймиз. Азот —


173 
бизнинг планетамизда энг кўп тарқалган элементлардан бири ҳисобланади. У ер 
пўстлоғининг 0,02% ни ташкил этади. 
Нима сабабдан, 6у параграф сарлавҳасида ифода эталган муаммо инсоният 
олдидаги жуда муҳим масала ҳисобланади ва унга бўлган эътибор вақт ўтиши 
билан камаймаяпти
? Бу саволга жавоб бериш учун шубҳасиз, азотнинг ҳаѐт учун 
аҳамияти қандай, азот ва унинг бирикмаларининг табиий манбалари қанақа, 
азотнинг ер шарида айланиб юриши қандай, бу айланишга инсоннинг ақл-идроки 
қандай ўзгартиришлар киритмоқда, булар ҳақида ўйлаб кўриш керак. 
Биринчи саволга биология жавоб беради. Бизнинг планетамизда азотсиз ҳаѐт 
йўқ, чунки у оқсил моддалар таркибига киради ва уларда азотнинг миқдори анча 
кўп (17% гача). Оқсилларнинг асосий фабрикаси яшил ўсимликлар бўлиб, улар 
оқсил моддаларни илдизлари орқали тупроқдан сўриб оладиган аммоний ва 
нитрат ионларидан синтез қиладилар. Яшил ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган 
молекуляр азот кўпгина микроорганизмлар (эркин ҳолда ва яшил ўсимликлар 
билан симбиоз ҳолда яшайдиган) ва кўк-яшил сув ўтлари учун озиқ ҳисобланади. 
Бошқа 
хил 
микроорганизмлар 
органик 
бирикмалардаги 
азотдан 
фойдаланадилар ва уни анорганик бирикмаларга (аммиак, нитрат кислота ва 
тузларга) ва қисман молекуляр азотга айлантирадилар. 
Иккинчи саволга кимѐ ва агрокимѐ, минералогия ва геология жавоб беради. 
Азотнинг каттагина қисми атмосферада молекула ҳолида бўлиб, ер сиртининг 1 
км
2
устида тахминан 8 млн.т азот бор. Азот бирикмаларининг конлари, хусусан 
натрий нитрат ҳолида Тинч океанининг энсиз ва узун қирғоғи бўйида жойлашган 
бўлиб, бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Бу— Чили селитраси деб аталадиган 
натрий нитрат тўпламлари бўлиб у ҳозирда деярли қазиб бўлинган. Азот 
тузларинииг конларини Ўрта Осиѐда, Ҳиндистонда, Африкада қидириш 
арзигулик яхши натижалар бермади. Ҳамма тупроқда азотнинг органик ва озроқ 
миқдорда анорганик бирикмалари бўлади. Азотнинг органик бирикмалари ҳамма 
турдаги қаттиқ ва суюқ қазилма ѐқилғилар таркибида ҳам учрайди (нима учун?) 
Табиий шароитларда азотнинг биологик айланиб туриши уч қисмдан: 
азотнинг тирик организмлардаги органик бирикмаларидан, улардан тупроқда 


174 
ҳосил бўладиган органик бирикмалар ва анорганик бирикмаларидан иборат. Бу 
цикл микроорганизмларда молекуляр азотнинг боғланиши ҳисобига яна 
мукамаллашади. Боғланган азотнинг бир қисми азот бирикмаларини йўқотувчи 
(денитрифицирловчи) микроорганизмларнинг фаолияти ва азот тузларининг 
тупроқдан ер ости сувлари таъсирида ювилиб кетиши ҳисобига йўқолади. Азот 
бирикмалари табиатда кимѐвий йўл билан ҳам атмосфера азотидан ҳосил бўлади. 
Қайси реакцияларда ва қандай шароитларда атмосфера азотидан анорганик 
бирикмалар нитратлар ҳосил бўлишини кўрсатинг. Чили селитраси қатламининг 
қандай ҳосил бўлиш эҳтимоллиги ҳақида ўйлаб кўринг. 
Ер шарининг анчагина қисмида тез-тез момақалдироқ бўлиб туради ва бу йўл 
билан кўп миқдордаги эркин азот боғланади, лекин планетамизнинг каттагина 
қисмида бўладиган чақмоқлар, азотнинг айланишида ҳал қилувчи роль 
ўйнамайди. Азотнинг айланишига инсон аралашмагунга қадар, тупроқдаги азотли 
бирикмалар ва уларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши ўртасидаги 
мувозанат маълум даражада сақланиб туради. Қулай иқлим шароитларда тупроқ 
боғланган азотга бойиб боради. Лекин ердан олинадиган ҳосил билан бирга 
далалардан йилига юз миллион тонналаб азотни олиб кетилади, натижада азот 
баланси бузилади ва тупроқни кучсизлантиради. Ҳосилдорликни маълум 
даражада сақлаб туриш учун тупроқдан олиб кетилган азот миқдорини тўлдириб 
туриш керак. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги олдига барча экинларнинг 
ҳосилдорлигини кескин ошириш масаласи қўйилган ҳозирги даврда, тупроқни 
азотли бнрикмалар билан бойитишга алоҳида эътибор бермоқ лозим. 
Бунинг учун асосан гўнгдан фойдаланиш керак, чунки у - азот бирикмалари 
ҳам бўлган мураккаб ўғитдир. Баъзи жойларда тупроққа таркибида анча кўп 
миқдорда азот бўлган торф солиш мумкин (нима учун?). Кўриниб турибдики
муаммони фақат маҳаллий ўғитлар ѐрдамида ҳал қилиб бўлмайди. 
Балки атмосфера азотини унинг органик бирикмаларига айлантирувчи 
микроорганизмлардан фойдаланиш керакдир? Бунинг учун улар фаолиятини 
тезлаштириш керак. Микроорганизмлар яшаши учун фақат азот эмас, балки 
уларга бошқа озиқ моддалар ҳам керак, сув, ҳаво, иссиқлик зарур. Қулай 


175 
шароитлар яратилганда микроорганизмлар азотнинг боғланишида жуда катта 
роль ўйнаши мумкин. Илдизида азот тўпловчи тугунак бакгериялари бўлган 
дуккакли 
ўсимликлардан 
алмашлаб 
экишда 
фойдаланиб, 
тупроқнинг 
ҳосилдорлигини керакли даражада оширса бўлади. Лекин бу усулдан 
фойдаланиш ҳам муаммони узил-кесил ҳал қила олмайди. 
Тинимсиз ривожланаѐтган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини азотли 
ўғитларсиз тасаввур этиш қийин ва ҳозирги замон қишлоқ хўжалигида юқори 
ҳосил олиш учун етарли микдордаги ўғитлар заводларда ишлаб чиқарилмоқда. 
Азотли ўғитларни қанақа хом ашѐдан ва қандай усул билан ишлаб чиқариш 
мумкин
? Сизга маълумки, азотли ўғитлар бошқа ҳамма уғитлар (фосфорли, 
калийли, микроўғитлар) дан фарқ қплиб, уларни табиий бирикмалардан олиш 
мумкин эмас. Ҳаводаги молекуляр азот ягона хом ашѐ ҳисобланади, Бу хом 
ашѐнинг ердаги запаслари мислсиз кўп ва ҳамма ерда бор. 
Нима сабабдан ер атмосфераси азотга бунчалик бой
? Сиз бу масалани ҳар 
томонлама муҳокама қилмай, азот молекулаларининг кимѐ курсидан маълум 
бўлган ўзига хос хусусиятига эътибор беринг: улар ҳаддан ташқари мустаҳкам 
(N
2
молекулаларининг диссоциланиш энергияси 943,2 (кж) молга тенг), шу 
сабабли одатдаги ер шароитларида инертдир. Бундан шу нарса маълум бўладики, 
азотли ўғитларни молекуляр азотдан ишлаб чиқариш, одатдаги шароитлардан 
кескин фарқ қилувчи шароитларни яратиш билан алоқадор катта 
қийинчиликларга сабабчи бўлди. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish