--§ НЕФТЬ ВА ГАЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ
ТЕХНИКА-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Нефть ва табиий газлар — органик синтез саноати учун асосий хом ашѐ
манбаларидан биридир. Табиий ва йўлдош газлар, нефть, уни қайта ишлаш
маҳсулотлари таркибига кирувчи углеводородлардан органик синтез
маҳсулотларини олишнинг бошқа хом ашѐ манбаларидан олишга қараганда
жуда катта афзалликлари бор. Кўмирни кокслашда олинадиган кимѐвий
маҳсулотлар ҳам, ѐғоч ѐки торфдан олинадиган кимѐвий бирикмалар ҳам, озиқ-
овқат бўладиган маҳсулотлар ҳам буларнинг ҳеч бири иқтисодий жиҳатдан
нефть ва газдан олинадиган маҳсулотларга тенглаша олмайди. Нефть-газ
углеводородларининг афзаллиги шундаки, мавжуд баҳолаш системасига кўра 1
тоннага ҳисоблаганда кокс-кимѐ маҳсулотларининг таннархи ва уларни ишлаб
чиқаришга сарфланадиган капитал маблағлар нефть-газ углеводородларникига
қараганда 1,5 марта юқоридир.
Ёқилғининг иссиқлик бериш хусусиятига кўра эквивалент миқдорига
айлантириб ҳисоблаганда меҳнат унумдорлиги кўмир қазиб чиқаришдагига
қараганда нефть қазиб чиқаришда 10 марта, газ қазиб чиқаришда эса 30 марта
юқоридир. Газ кудуқлари бурғилаш ва газ қувурлари ѐтқизиш шахта қуришга
нисбатан 4 марта арзонга тушади. Ишчилар сони газ қазиб чиқаришда кўмир
қазиб чиқаришдагига қараганда 25— 30 марта кам талаб этилади. 1 м
ъ
шартли
газ ѐқилғини ташиш кўмир ташишга қараганда 8 марта арзон бўлади. Таннархи
жиҳатдан олганда нефть кўмирдан 6 марта, газ эса 30 марта арзонга тушади.
Кейинги йилларда Москвада кўмир ишлатиш газдан фойдаланиш ҳисобига 8
мартадан зиѐд камайди, бу эса йил давомида 400 мингдан ортиқ темир йўл
вагонларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга имкон берди. Ўзбекистонда
кўмир ўрнига табиий газдан фойдаланиш деярли 60 мингга яқин кончиларни ер
ости ишларидан қутқарди. Нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотларининг
турли-туманлигидан ташқари, уларнинг концентрацияси юқорилига ҳам
иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Бу маҳсулотларда ҳар қайси хом ашѐ
турининг нисбий миқдори кўплиги туфайли уларни аралашмадан ажратиб олиш
238
ва синтез учун ишлатиш арзонга тушади
Органик синтез саноати овқат бўлмайдиган хом ашѐдан, биринчи навбатда
нефть-газ хом ашѐсидан, кимѐвий тузилиши ва хоссалари жиҳатидан техника
мақсадларида ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига жуда ўхшаш бўлган
бирикмалар яратишга имкон беради. МДҲда ишлаб чиқариладиган барча
ўсимлик мойларининг деярли 60 процентга яқини овқат бўлмайдиган
маҳсулотлар, асосан қаттиқ совун ишлаб чиқариш учун сарфланади. Тўйинган
углеводородлардан олинадиган синтетик ѐғ кислоталар ўтган беш йилликда
умуман олганда 800 минг тонна ўсимлик мойи ўрнида ишлатилди, бу
маҳсулотларнинг тан-нархи орасидаги фарқ эса 180 млн. сўмни ташкил этди.
Синтетик каучук ишлаб чиқаришда овқат бўладиган хом ашѐ ўрнига бутунлай
сунъий хом ашѐ ишлатиш натижасида йилига 2,5 млн. тоннадан кўпроқ дон
тежаб қолинди. Овқат бўладиган хом ашѐ ўрнига нефть-кимѐвий хом ашѐ
ишлатиш этил спиртнинг таннархини 1,8 марта, меҳнат сарфини 16 марта,
солиштирма капитал сарфларни эса 3 марта камайтиришга имкон беради. Спирт
ишлаб чиқаришда овқат бўладиган хом ашѐ ўрнига углеводород хом ашѐси
ишлатиш натижасида 7 йил ичида (1963—1970) 530 млм, сўмдан зиѐд маблағ
тежалганлиги ҳисоблаб чиқилган. Нефть ва газ маҳсулотларидан хом ашѐ
сифатида фойдаланадиган асосий соҳалар алифатик бирикмалар, аввало
олефинлар (этилен, пропилен), дивинил ва ацетилен ишлаб чиқариш билан
боғлиқдир. Бу моддаларнинг 80—90 процентга яқини органик синтез саноатида
нефть маҳсулотларидан олинади. Нефть маҳсулотлари ароматик қатор
бирикмалари (айниқса бензол ва ксилоллар) ишлаб чиқаришда хом ашѐ сифатида
кокс маҳсулотларини тобора кўпроқ сиқиб чиқармоқда. Масалан, ҳозир АҚШда
ишлаб чиқарилаѐтган бензолнинг 2/3 қисми нефть маҳсулотларидан олинмокда.
Ҳақиқий кокс — кимѐ маҳсулоти нафталин ҳам тобора кўпроқ нефтдан
олинмоқда. Айниқса синтетик каучук, пластик массаларнинг кўпгина турлари,
сунъий ва синтетик толалар ишлаб чиқаришда нефть-газ хом ашѐсининг салмоғи
каттадир. МДҲда кимѐгарлар
:
ишлаб чиқаришнинг умумий миқдори 1958
йилдагига қараганда 1965 йилда 2,5 марта, 1970 йилга келиб эса 5 марта кўпайди.
239
Шу йилларда саноатда углеводород хом ашѐсини ишлатишининг ўсиш
суръатлари тегишлича 2,8 ва 12-13 марта ортди. МДҲда синтетик материаллар
ишлаб чиқаришда нефть газ хом ашѐсининг салмоғи жуда тез ортиб бормоқда
(20-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |