Асл метал котишмалар.
Кимматбахо металларга олтин, платинали металлар гурухи, шунингдек
уларнинг котишмалар киради. Улар оддий атмосфера, сув ва бошка
купгина мухитларда коррозияга ута чидамлилиги туфайли кенг
кулланилади. Барча бу металларнинг (платинадан ташкари) эриш
харорати унча юкори эмас бўлиб, юкори мустахкамликка эга, аллотропик
узгаришларига учрамайди (радийдан ташкари) ва ута пластиклик (радий
ва осмийдан ташкари) хусусиятга эгадир.
Олтин сарик рангли булиб, юпка нозик олтин пластинкасидан
утадиган нурда яшил рангга эгадир.Солиштирма огирлиги-19,32 г/см
2
.
Эриш температураси-1064
о
С; кайнаш харорати 2550
о
С; олтиннинг
иссиклик утказувчанлиги катта 68,3. Киришиши-1,2% соф олтин –
юмшок, болғаланади ва чўзилувчан бўлиб, қалинлиги 0,0001 см тахта
шаклида болгаланиши мумкин. 0,05г олтиндан 162м узунликда сим
тортиш (чузиш) мумкин. Олтин хеч бир хароратда оксидланмайди ва хеч
бир кислота ва ишкорда эримайди (шох арогидан бошка). Соф холда
жуда юмшок ва етарлича мустахкам эмаслиги туфайли буюмлар ясаш
учун ишлатилмайди. У куплаб металлар билан осонгина бирикади.
157
Техник максадлар учун олтиннинг бошка металлар билан котишмалари
ишлатилади. Олтинга кушиладиган металлар лигатур металлар деб
аталади. Улар котишмага алохида физик хусусиятлар беради. Кумуш
микдорини ошириш билан эриш температураси пасаяди. Котишмага 50%
кумуш кушилганда ок тусда булади. Мис котишмага каттиклик бахш
этади. 75% олтин, 10%мис ва 15% кумуш кушилган котишма яшил олтин
деб номланади. Олтиннинг кумуш ва палладийли котишмаси ок олтин
деб аталади (Жадвал). Оз микдорда платина кушилган олтин ута эластик
булади. Амалиётда купрок кумуш ва мисли олтин котишмалари
ишлатилади.Бундай котишмалар керакли каттиклик,ута болгаланиши
билан ажралиб туради ва чиройли сарик рангга эга булади.( Жадвал)
Олтин (платина ёки кумуш) таркибли котишманинг хислати ва
киммати «пробада» ифодаланади. Намуна (проба) улчов тизими 1927
йилда кабул килинган. Бу тизим буйича намуна котишманинг 1000
огирлик
булакларидаги
соф
олтин
ёки
кумуш
микдорини
курсатади.Айрим
мамлакатларда
кирот
(карат)тизи-ми
кулланади.Кимёвий соф олтин бу тизим буйича 24 киротга тенг,метр
тизимида эса-1000.
Амалиётда асл металлар билан ишлашда баъзан намунани (пробани)
тахминий даражасини белгилаш зарурияти тугилади. Котишмалар ва
буюмларни намуналашда пробалаш бошкармаларида тайёрланадиган
суюқликлардан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар киради.
1.Хлорли олтин; тилла-сарикрангдаги сувли эритма, пастдан-583-600
пробагача булган олтин котишмалар ва буюмларни пробалашда
ишлатилади.
2.Олтиннинг турли пробаларини пробалаш учун тайёрланадиган
бошка реактивлар: 292,375,500,750,900,950, ва 1000 ишлатилади.
Бу реактивлар кислота эритмаси куринишида булади (азот
кислотанинг хлорид кислотага кушилган турли хил даражали
аралашмалри). Олтин котишмалари ва буюмларининг намунасини
аниклашда энг аввало котишма ва буюм юзаси кирдан тозаланганидан
сунг амалга оширилади.Тозалаш эгов,шабер ва жилвир когоз билан
бажарилади.
Тозаланган сиртга шиша таёкча билан реактив томизилади ва унинг
таъсири кузатилади. Реактив таъсир этгандан сунг томчи фильтрловчи
когозда эхтиётлик билан артиб олинади.
Хлорли олтин латун пластинкасида шу онда кора дог колдиради.
Паст (300 пробагача) пробали олтин котишмаларда хлорли олтин сарик,
яшил дог, 450пробагача тук жигарранг, 450 ва ундан юкори пробали
котишмаларда-туклигига караб каштан доглари, 583 проба котишмалари
ва буюмларида Еркин турли доглар колдиради . 600дан юкори
пробалардаги буюмларда хлорли олтин из колдирмайди.Пробага караб
бошка суюқликлар турлича тукликда доглар хосил килади:паст
158
пробадаги котишмалар ва буюмларда-тук доглар, шу пробадаги
котишмаларда-ёркин доглар хосил килади.
Юкори пробали котишмаларга суюқликлар таъсир этмайди.
Котишма ёки буюмнинг пробаси номаълум булса, пробалашни
хлорли олтин билан бошлаш керак. Хлорли олтин таъсир этса,
пробалашни навбатма-навбат 500,375,292 пробаларга мулжалланган
реактивлар билан олиб борилади. Агар хлорли олтин таъсир
этмаса,750.900,950 ва 1000 пробаларга мос суюқликларда пробалар
аникланади.
Масалан: 750 пробали реактив таъсир этмаса,900 пробали реакив эса
тук дог колдиради. Бундан котишма пробаси 750 ва 900 оралигида
булади,яъни уни 830 проба деб белгилаш мумкин.
Намуна суюқликларини одатда хона хароратида огзи махкам
ёпиладиган шиша идиш (флакон)ларда курук ва коронги жойларда
саклаш керак. Ёругда, айникса, ёзда суюқликлар парчаланади. Юкорида
курсатилган шартларга амал килинганда реактивлар таъсир кучини 3-4 ой
давомида саклайди. Хлорли олтин бир мунча узокрок хизмат килиши
мумкин.
Тиш куйиш техникасида олтин кадимдан жуда куп максадларда
фойдаланилган. Бунда олтиннинг оксидланмаслиги ва унинг яхши
механик хусусиятлари мухим ахамият уйнаган. Олтин котишмалари,
киритмалар, узакли тишлар, копламалар, олинадиган протезларнинг
металл асосли, куприксимон ва бошка протезлар тайёрлашда жуда кенг
кулланилади.
Ортопедик стоматологияда асосан, кимматбахо котишмаларнинг
факат 3 туригина ишлатилади: коплама ва куйиш учун 900 пробали,
бюгель ва илмоклар учун 750 ва кавшар сифатида 750 проба ,750
пробадан паст котишмалар ишлатиш такикланади,900пробадан юкори
котишмалар эса механик хусусиятларининг пастлиги туфайли
кулланилмайди.
1.900 пробали олтин котишма таркиби:олтин-90%,кумуш 4%,мисс-
6% ташкил килади.
Бу котишманинг нодир металларнинг катта фоизини ташкил
килиб, чиройли сарик рангга эга, оксидланмайди ва механик ишлов
бериш осон. ( Жадвал)
Бу котишмадан копламалар учун юмалок дисклар тайёрланади.
Дискнинг калинлиги-0,25-0,28мм.900 пробали дискдан шунингдек
олинмайдиган протезларнинг куприксимон ва бошка турларини
тайёрлашда фойдаланилади.
2. 750 пробали котишма таркибида: олтин-75%,мис-16,66%,кумуш-
8,34% ташкил килади.
159
750 пробали котишмадан чинни тишлар учун коплама
(плакировка) ва олинадиган протезлар учун асос пластинкалар
тайёрланади.
3.Платина аралашмали олтин котишмалар: а)олтин-75%, платина-
4,15%,кумуш-8,35%, мисс-12,5%; б)олтин-60%, платина-20%, кумуш-5%,
мис-15%.Платина кушилган котишмалар махкамлиги ва эластиклиги
билан ажралиб туради.
Улар таянадиган протезларда ярим копламаларда киритмалар
тайёрлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |