Guruh talabasi Erkayev Javlonbekning Pedagogika va psixologiya fanidan



Download 20,91 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi20,91 Kb.
#107625
Bog'liq
MUS ISHPsixologik va informatsion xavsizlik


951-18 guruh talabasi Erkayev Javlonbekning
Pedagogika va psixologiya fanidan
MUSTAQIL ISHI
“Ахборот-психологик хавфсизлик:
Фуқаролар, уларнинг алоҳида гуруҳлари ва ижтимоий қатламлари, шунингдек
умуман олганда аҳолини салбий ахборот-психологик таъсирлардан муҳофаза
қилинганлик ҳолати”
3
.
Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги: (“Ахборот эркинлиги
принциплари ва кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни,
13-модда):
1
Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. Қайта ишланган, тўлдирилган иккинчи нашр.
Муаллифлар жамоаси: Амиров Д.М., Атаджанов А.Ю., Атаджанов Д.Ю. ва бошқ. – Т.: БМТТДнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси, 2010 – Б. 30.
2
Ўша жойда. – Б. 28.
3
Ўша жойда. – Б. 31.
17
“Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин
фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига
тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий
таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.
Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот
тоифасига киради.
Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли
ахборотни, худди шунингдек, шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар,
телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи
ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан
фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан
мустасно.
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва
маънавий зиён етказиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатлари руёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиш мақсадида
фойдаланиш тақиқланади.
Фуқаролар тўғрисидаги ахборот олувчи, бундай ахборотга эгалик қилувчи
ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу ахборотдан
фойдаланиш тартибини бузганлик учун қонунда назарда тутилган тарзда
жавобгар бўладилар.
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ёки тахаллусини қўйган
муаллифни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки
муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор этилиши мумкин”
1
.
Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги (“Ахборот эркинлиги
принциплари ва кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ,
14-модда):
“Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига қуйидаги йўллар билан
эришилади:
демократик фуқаролик жамияти асослари ривожлантирилишини, оммавий
ахборот эркинлигини таъминлаш;
қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир
кўрсатиишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик;
жамиятнинг маънавий, маданий ва тарихий бойликларини, мамлакатнинг
илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини асраш ҳамда ривожлантириш;
миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва миллий
анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни
беқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга
қаратилган ахборот экспансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо этиш”
1
.
Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги (“Ахборот эркинлиги
принциплари ва кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни,
15-модда):
1
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.12.2002.
№ 439-II // Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Т.: “Ishonch
Markas Servis”, 2009. – Б. 37-38.
1
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.12.2002.
№ 439-II // Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Т.: “Ishonch
Markas Servis”, 2009. – Б. 38.
18
“Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан
таъминланади:
ахборот соҳасидаги хавфсизликка таҳдидларга қарши ҳаракатлар юзасидан
иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирларни амалга
ошириш;
давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот ресурсларини улардан
рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий
телекоммуникациялар тизимига интеграциялашуви;
Ўзбекистон Республикасининг конститтуциявий тузумини зўрлик билан
ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга;
ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёҳуд
тайинланган хокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумиг а
қарши бошқача тажовуз қилишга очиқдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган
ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш;
урушни ва зўравонликни, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий,
миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган, терроризм ва диний
экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши
ҳаракатлар қилиш”
2
.
Ахборот тазйиқи – бу ўзаро ахборот муносабатларида бўлган объектлар
ўртасидаги қарама-қаршиликларни объектлардан бирининг ёмонлашуви томон
куч билан ўзгартиш киритиш мақсадида зарар етказиш йўли билан ҳал этиш
усулидир.
“Ахборот таҳдиди – жамият ахборот соҳасининг фаолиятига хавф
туғдираётган жами омиллар ва омиллар гуруҳлари”
3
.
Ахборот соҳасида шахс ва жамият манфаатларига тазйиқ ўтказиш
усуллари деганда, инсон ва фуқаронинг очиқ ахборотга эга бўлишига, қонун
билан тақиқланмаган фаолиятни амалга оширишга бўлган ҳуқуқдан
фойдаланишни чеклаш тушунилади. Булар эса шахсий хавфсизликни, маънавий
ва ақлий ривожланишни таъминловчи ахборотлар ҳисобланади. Бундан ташқари ,
индивидуал, “виртуал ахборот” майдонини, унинг руҳий фаолиятга таъсир этиш
технологияларидан фойдаланиш имконини шакллантириш ҳисобига
жамоатчиллик онгини чалкаштириш имкониятларини кенгайтириш шахс
манфаатларига бўлган энг хавфли тажовуз ҳисобланади.
Цивилизациялар (маданиятлар, тамаддунлар) тўқнашуви – Ҳарвард
(АҚШ) университетининг профессори Самюэл Хантингтон ғояси. Муаллиф
дастлаб 1993 йилда шундай номдаги мақоласини эълон қилди. Мақолага турли
минтақа ва мамлакатларнинг мутахассислари муносабат билдириб, айримлари С.
Хантингтонни қўллаган бўлса, аксарият олимлар унга қарши чиқди. Жавобларни
йиғиб, С. Хантингтон 1996 йилда шундай номда китоб чоп этди ва ўз нуқтаи
назарида қолиб, уни ривожлантиришга ҳаракат қилди. “Маданиятлар тўқнашуви”
2
Ўша жойда. – Б. 38-39.
3
Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. Қайта ишланган, тўлдирилган иккинчи нашр.
Муаллифлар жамоаси: Амиров Д.М., Атаджанов А.Ю., Атаджанов Д.Ю. ва бошқ. – Т.: БМТТДнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси, 2010 – Б. 26.
19
ғоясига Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов салбий муносабат
билдирган.
Ахборот қарама-қаршилиги - бу атроф дунёдаги бирор ҳодисага нисбатан
муносабатда бўлишда аудиторияга ўз қарашлари, фикрини тиқиштиришга ҳамда
қарши томон ғояси ва нуқтаи назарини инкор этувчилик роли билан таъсир
кўрсатишга интилишдир.
Ахборот-психологик кураш - бу бошқа мамлакат ёки мамлакатлар
гуруҳида мавжуд ижтимоий тизимни бўшаштириш, жамият ахлоқини издан
чиқариш, ривожланиш миллий дастурига путур етказиш, шунингдек ўз
қадриятлари ва турмуш тарзини тўғридан-тўғри экспорт қилиш мақсадида
ахборот хизмати ҳамда қўпорувчилик билан шуғулланувчи хизматларнинг ўзаро
хамкорлигидир.
Очиқ ахборот тизими – жойлаштирилган ахборотни тўсиқсиз олиш
мумкин бўлган тизим. Интернет очиқ ахборот тизимининг энг кўзга кўринган
туридир. Шу билан бир қаторда ахборотни қабул қилиш имкониятига эга бўлган
тизимларни ҳам шундай деб аташади (масалан, айрим олимлар сонни асосли
равишда очиқ ахборот тизими деб ҳисоблашади).
Юқорида таъкидланган ҳар бир атама ва тушунча очиқ ахборот
тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик фани бўйича кейинги барча
мавзулар хусусида мулоҳаза юритишга хизмат қилади.
Ахборот турли мақсадлар ва манфаатлар хизматида
Ахборотдан фойдаланиш: муаммолар, низолар ва майллар. Ахборот ёки
сиёсий, ижтимоий жиҳатдан кенг хабардорлик жамият фуқаролари фаол
ҳаётининг ўзаги ҳисобланди. Бу фақат бизнес, касбий-ижтимоий фаолият
ривожига таъсир кўрсатибгина қолмай, турмуш андазалари бўлишини ҳам,
шахслараро муносабатлар, ҳаёт меъёрлари, турмуш тарзи ва феъл-атвор
стандартлаштирилишини ҳам тақозо қилади. Миллий ва диний анъаналарнинг
бошқарилиш механизми анча қатъий, барқарор бўлган Европа ва Шарқдан фарқли
равишда Америка Қўшма Штатларида, масалан, бошқарувда ва жамият
ҳаракатида, ўзаро инсоний муносабатларда ҳуқуқий ва оммавий алоқа тизимлари
ҳукмрон роль ўйнайди. ОАВнинг аудиторияга таъсир кўрсатишига оид баъзи
мисоллар қўлланмабоп материаллар бўлиб қолди. Масалан, 1939 йилда CBS
радиостанцияси Г.Уэллснинг “Дунёлар уруши” илмий-фантастик романи театр
инсценировкасини олиб эшиттиргани саросима уйғотиб, кўплаб
радиотингловчилар соғлигига путур етказди. Роман мазмунига кўра,
миррихликлар бизнинг сайёрамизни босиб олиб, одамларни заҳарловчи газ билан
қатл эта бошлайдилар. Кўплар радио орқали берилаётган эшиттиришни ҳақиқий
бўлиб кечаётган воқеа сифатида қабул қилиб, ваҳимага тушдилар.
Тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, ўшанда даҳшатга тушган бир миллионга
яқин радиотингловчи ўз уйларидан қочиб чиқиб, яшириниш билан омон қолишга
ҳаракат қилган. Шаҳарларнинг кўчаларида тартибсизликлар юзага келиб,
транспорт ҳаракати издан чиққан. Икки нафар йигит “Туғма қотиллар” фильмини
қайта-қайта томоша қилишларининг натижаси ҳам фожиали бўлган – улар фильм
қаҳрамонларига тақлидан мутлақо бегуноҳ одамларни отишга тушишган.
Илмий асарларда баъзида оммавий ахборот воситалари, айниқс, радио, кино
ва телевидение ўткир, босим ўтказувчи ҳокимият сифатида баҳоланади. ОАВнинг
таҳлили уларнинг инсонга таъсирига доир турли назариялар, моделлар пайдо
бўлишига олиб келди. “Шприц” модели, “ўқлар” назарияси, “ чексиз таъсир
ўтказиш назарияси” шулар жумласидандир. Уларда оммавий ахборот қотил ўққа
ҳамда вена қон томирига киритиладиган кучли наркотик моддага
тенглаштирилади. Юқорида санаб ўтилган назарияларнинг номлари ҳам шундан
келиб чиққан. Бир қатор йирик олимлар бутун бир йўналишнинг – оммавий
ахборот ва оммавий алоқа воситаларининг таъсир кўрсатишига доир назариянинг
асосчилари бўлдилар. Оммавий алоқани ўрганишнинг илмий асослари,
технологияси ишлаб чиқилди. Уилбур Шрамм, Гарольд Лассуэл, Поль
Лазарсфельд ва бошқалар медиа-зўравонлик маҳсулотлари кўпайиб боришига
медиа маҳсулотларини қабул қилиш ва истеъмол этиш маданиятини қарши
қўйиш, ўсмирлар ва ёшларда телевизор экранида даҳшат ва қўрқувга солувчи
33
саҳналарга ҳамда ОАВнинг бошқа шу тарздаги материалларига қарши иммунитет
яратиш ғоясини илгари сурдилар. Медиатаъсир ва медиапедагогика ана шу тариқа
вужудга келди ва ривож топди. Оммавий маданиятга қарши психологик жиҳатдан
ҳаракат қилиш мақсадида шу йўналишда ўнлаб китоблар ва мақолалар
тайёрланди
1
.
Европа ва Американинг оммавий ахборот воситалари соҳаси олимлари XXI
аср бўсағасида телевидение ва кино саноатининг шаблон ва техникалаштирилган
картиналаридан ҳимояланиш масалаларини кескин қўйган бўлсалар, Совет
иттифоқи барбод бўлиши муносабати билан жаҳон геосиёсий харитасида юз
берган ўзгаришлар оммавий ахборот воситаларига нисбатан бошқача мазмундаги
баҳс-мунозараларни юзага чиқарди. МДҲ мамлакатларининг “эркинликка
чиққан” ОАВ дастлаб шу вақтгача ўзи яшаб келган тузумни рад қилиш, фош
этишдан иборат танқидий қарашларга тўлиб-тошди. Сўнгра улар турлича қиёфа
касб этиб, ҳозирги даврга нисбатан ҳар хил қарашларга эга бўла бордилар, эълон
қилаётган мақолалари “сариқ” тусга кириб, мазмун даражаси жиҳатидан сифати
пасайиб бориши билан фарқланадиган бўлиб қолдилар. Шов-шувлар, жанжаллар,
томошаларга тўлиб-тошганлик телевизион кўрсатувларга хос хусусиятларга
айланди. Россия ОАВда, масалан, ёлғон маълумотлардан ёки омма онгини
чалғитиш мақсадида бирёқлама хабарлардан кенг фойдаланиладиган бўлди. Ёш
тадқиқотчи М.Зинко 1995 йилда Россия матбуотини таърифлаб шундай ёзган эди :
“Бугунги кунда холис ОАВни топиш қийин. Одатда, газеталар ва
телекомпаниялар маълум нуқтаи назарда туриб олиб, ахборот материалига ана
шунга боғлик равишда ишлов берадилар”
1
.
Баъзида Россия Федерацияси ОАВда 1990-йилларда вужудга келган
вазиятни Америка оммавий нашларининг ХХ аср бошидаги а ҳволи билан
қиёслайдилар, ўшанда бу нашрлар талабчан бўлмаган аудиторияга мўлжаллаб иш
тутиб, фойда кўрарди. Сариқ нашрлар сони кескин ошиб кетганлиги ҳамда радио
ва телевидениега сариқ матбуот услублари кириб борганлиги ҳам ана шундан.
Эътироф этиш керакки, СССР парчаланиб, Марказий Осиё, Кавказ, Болтиқбўйида
мустақил миллий давлатлар, Россия Федерациясининг ўзида ҳам миллий
мустақиллик мақоми аниқ белгилаб берилган республикалар эълон қилингандан
кейинги даврда бу мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида ўхшаш жараёнлар
кузатилмоқда. ОАВ ҳуқуқий базасини таъминлаш, тегишли қонунларни қабул
қилиш, ахборот соҳасини миллий ва маданий тикланиш доирасига к иритиш,
тарихнинг оқ доғларини тўлдириш шулар жумласидандир.
Download 20,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish