Гурух талабаси Эргашев Шохрух нинг



Download 20,07 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi20,07 Kb.
#94010
Bog'liq
Эргашев Шохрух ОБ


33-17 гурух талабаси
Эргашев Шохрух нинг
Дон ва дон махсулотларини сақлашда қайд ва хисобот фанидан ОБ иши

4-Вариант


1.Донни қайта ишлашнинг дастлабки ҳисоби ва ҳужжатлар билан расмийлаштириши
2. Дон маҳсулотлари камомади учун эътироз билдириш тартиби
3. Кайта ишланган ва сотилган дон миқдорига молиявий захирани аниқлаш бўйича ҳисоб-китобга мисол келтиринг.


Дон тозалаш жараёни бўйича назорат натижаларини донга қайта ишлов бериш бўйича лаборатория таҳлил журналида ҳисобга олинади. Журналда қайта ишлов бериш санасини, текширув соат ва қайта ишлов беришдан олдинги ва кейинги дон сифатлари намлик, ифлос чиқиндилар шу жумладан, зарарли ва дон чиқиндилари ва зарарланганлик кўрсатилади.
Янги дон ҳосили келишидан олдин ТНКБ бошлиғи дон қабул қилиш корхонаси техно-кимёвий назорат графиги ва схемасини тузади ва аниқлайди.
Техно–кимёвий назорат дон маҳсулотлари қайта ишлаш корхоналарнинг мустақил структурали бўлинмаси ҳисобланади. Унинг ишини тўғри ташкил қилиш корхонанинг ҳамма бўлимлари ишини ритмлилиги ва ташкилийлигига боғлик, шунинг учун техно–кимёвий назорат яхши ишлаши бутун корхона ишлаш самарадорлигининг гаровидир. Техно-кимёвий назорат бўлими қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
- дон қабул қилиш корхоларига келиб тушаётган дон ва бошқа хом ашё турларини сифатини текшириш ва дон маҳсулотларини амалдаги стандартлар бўйича ўрнатилган кондитсиялар ва меъёрларга мос келишини аниқлаш;
- қабул қилаётган дон маҳсулотларини режага мос ҳолда сақлаш жойларига йўналтириш ва уларни жойлаштиришни назорат қилиш;

  • дон, маҳсулот ва чиқиндилар яхши сақланишини таъминловчи зарурий тадбирлар ўтказилишини кузатиб туриш;

  • донни тозалаш, қуритиш ва актив шамолатиш режимларини систематик назорат қилиш ва келиб чиққан этишмовчиликларни йўқотиш бўйича кўрсатмалар бериш;

- ун маҳсулотларини сақлаш, сифатини ўзгармаслик муддатларини ҳисобга олган ҳолда биринчи навбатдаги реализатсия режасини тузишда иштрок этиш;

  • стандартлар, кондитсиялар, техник шартларни замонавийлаштиришга йўналтирилган изланишларда иштирок этиш ва уларга илмий тасдиқланган кўрсаткичлар киритиш,

ун ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамма корхоналарнинг мустақил структурали бўлинмаси ҳисобланади. Унинг ишини тўғри ташкил қилиш корхонанинг ҳамма бўлимлари ишини ритмлилиги ва ташкилийлигига боғлик, шунинг учун ТНКБ яхши ишлаши бутун корхона ишлаш самарадорлигининг гаровидир. Техно-кимёвий назорат бўлими қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
- корхоналарда стандартларга, техник шартларга ва ретсептурага қатъиян мос равишда ишлаб чиқариладиган товар ва хом ашёни қабул қилиш ва жўнатишда сифатни аниқлаш, ҳамда ишлаб чиқаришнинг ҳамма босқичида ўрнатилган технологияларга амал қилишни текшириш. Чиқарилаётган маҳсулотни фақатгина ТКН бўлими қабулидан сўнг ва унга сифат тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан сўнг истеъмолчиларга этказиш мумкин;
- ун ва омихта эм ишлаб чиқариш корхоналарига келаётган асосий хом ашё ва қўшимча хом ашё турларини сифатини текшириш, ун маҳсулотларини амалдаги стандартлар бўйича ўрнатилган кондитсиялар ва меъёрларга мос келишини аниқлаш;
- қабул қилинаётган хом ашёларни режага мос ҳолда сақлаш жойларига йўналтириш ва уларни жойлаштиришни назорат қилиш;

  • нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини яхши сақланишини таъминловчи зарурий тадбирлар ўтказилишини кузатиб туриш;

  • ун ишлаб чиқариш корхоналари технологик режимларини систематик назорат қилиш ва келиб чиққан этишмовчиликларни йўқотиш бўйича кўрсатмалар бериш;

- технолог ва бош муҳандис билан бирга ишлаб чиқарилаётган ун, ёрма, омихта эм маҳсулотлари ретсептурасини тузиш, ретсептларини танлаш ва улардаги алоҳида ингредиентларни алмаштириш, ҳамда ишлаб чиқаришга ретсептларни тайинлаш ва уларни амалга оширилишини назорат қилиш;
- маҳсулот чиқишини ҳисоблаш, ҳамда ишлов берилаётган хом ашё ва маҳсулот сифатини аниқлаш;
-таралар сифатини, қадоқлаш тўғрилигини, қоплар массаси стандартлигини текшириш;
- ун маҳсулотларини сақлаш, сифатини ўзгармаслик муддатларини ҳисобга олган ҳолда биринчи навбатдаги реализатсия режасини тузишда иштрок этиш;

  • ўлчов ускуналари ва асбоблари ҳолатини кузатиш, техно-кимёвий назоратга янги усул ва асбобларни тадбиқ қилиш, уларни максимал ишлатиш йўлларини қидириш, технологик режимларни яхшилаш, маҳсулот сифатини ошириш;

  • стандартлар, кондитсиялар, техник шартларни замонавийлаштиришга йўналтирилган изланишларда иштирок этиш ва уларга илмий тасдиқланган кўрсаткичлар киритиш,

ТКНБ ун маҳсулотлари сифати ҳақидаги хулосаси корхона ҳамма сехлари учун муқаррардир.
Корхона раҳбарлари ҳар бир моддий жавобгар шахс билан алоҳида, ишга қабул қилиш вақтида унга топширилган ҳамда шартнома амал қилишининг барча даврида у қабул қилиб олган барча моддий бойликлар учун тўлиқ мулкий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузадилар. Шартномалар ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ билан бир вақтнинг ўзида тузилади.
Корхона раҳбари моддий жавобгар шахсни мазкур Низом билан таништириши шарт. Дон ва маҳсулотларни сақлашга жавобгар бўлган шахслар алмаштирилганда, унинг жавобгарлигида бўлган барча моддий бойликлар янги тайинланаётган шахсга қатъий равишда тарозида тортиб ёки қопланган маҳсулот миқдори жойларини қайта ҳисоблаш орқали топширилади.
Дон қабул қилиш пунктларига навли ва гибрид уруғлар махсус ҳужжатлар билан қабул қилиниб, улар асосида жойлаштирилади ва навли устама тўланади элита ва супер элита уруғлар «Уруғлик аттестат» га эга бўлиши керак; биринчи синф ва кейинги репродуксия уруғлар - «Уруғлик Гувоҳнома»га эга бўлиши керак; намлиги ва тозалиги бўйича стандарт бўлмаган биринчи синф ва кейинги репродуксия уруғлари «Навли гувоҳнома»га эга бўлиши керак.
Ҳужжатларда навлик кўрсаткичлари «апробатсия Акти» асосида
кўрсатилади, экилиш сифат кўрсаткичлари «Уруғлик сифат кўрсаткичлари Гувоҳномаси» асосида кўрсатилади.
Ҳар бир дон партия учун навлик ҳужжатлар, корхонага биринчи автомобил (вагон) билан келади. Кейинги партияларни ҳужжатларида навлик ҳужжат учун кўрсатма кўрсатилган бўлади. Навлик ҳужжати бўлмаган ҳолларда дон топширувчини навлик устама олиш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Лаборатория томонидан нави ҳужжатларда ёзувлар ва «Апробатсия акти» мослиги текширилади ва схема асосида тахлил қилади.
Уруғлар сифати текширилгандан кейин юк хатини биринчи экземпляри орқа томонида штамп ва сана қўйилади , тахлил натижалари журнали регистратсия ёзув номери, юксизлантириш ва саклаш жойи ва навлик устама тўланиш ҳақидаги кўрсатмалар бўлади. Юк хатида шу билан бирга «Навлик гибрид уруғлари» ва «Карантин уруғлари йўқ» штампи қўйилади.
Агар дон топширувчи бутун кун давомида бир-хил уруғ партиясини топширса, тахлил ўрта суткали намуна асосида қилинади.
Агар дон топширувчи тахлил натижаларидан норози бўлса, унинг иштирокида такрорий тахлил қилинади. Кейин ҳам нарози бўлса, текширилаётган намуна, акт ва тахлил натижалари баёнмасини нусхаси Давлат уруғлик ёки дон инспексиясига хулоса чиқариш учун юборилади.
Агар корхонага навли ҳужжатда кўрсатилгаи навига мос келмаган уруғлар келтирилса, лаборатория бу ҳолда раҳбарни огоҳлантиради ва уруғ намунасини мухрлаб, келтирилган уруғларни навли кўрсаткичлари аниқлангунча қадар алоҳида жойлаштирилади. Содир бўлганлик ҳақида акт тузилиб, керакли чоралар кўрилади .
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 191-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнидаги камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

Х=

__100 (а – б)__

, бунда:










100 – б




Х — оғирликдаги камайишларнинг аниқланадиган фоизи;
а — кирим қилиниши бўйича намлик кўрсаткичи, %да;
б — сарфланиши бўйича намлик кўрсаткичи, %да;
Download 20,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish