4. Мафкуралар хилма-хиллиги муҳим демократик принцип.
Миллий ғоянинг мустақиллик йилларида ишлаб чиқилган тамойил¬лари бир-бири билан узвий алоқадордир. Улар умуминсоний қадриятлар устуворлиги талабларига тўла-тўкис мос келади. Ўзбекистон Республикаси Констицтуиясида жамият ҳаётининг, хусусан, мафкура¬вий жараёнларнинг ҳам ҳуқуқий меъёрлари аниқ белгилаб қўйилган. Конституциянинг 12-моддасида «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» дейилган. сиёсий плюрализм тамойили амал қилишида қонун доирасидан чиқмаслик, ўзгача фикрлайдиганларга нисбатан ҳурмат ва бағрикенгликни қарор топтириш талаб этилади. Бу жиҳатдан сиёсий плюра¬лизм жамиятда демократиянинг етуклиги даражаси кўрсаткичи сифатида намоён бўлади. Зеро, плюрализм тафовутларни инкор этмаган ҳолда сиёсий жараённинг барча иштирокчилари томонидан қабул қилинадиган умумий тамойиллар ва қоидалар бўлишини ҳамда уларга итоат этишни шартлаб қўяди. Айниқса, фикрлар хилма-хиллиги ва кўппартиявийлик қарор топган муҳитда мулоқот одобига амал қилиш, ўзгача фикрлайди-ганлар мулоҳазаларига ҳурмат билан қараш муҳим аҳамият касб этади.
5. Плюрализмнинг инсон қадр-қиммати, манфаатлари, фикр эркинлиги билан боғлиқлиги. Фикрлар ранг-баранглигини қарор топтириш — демократик жами¬ят барпо этишнинг асосий шартидир. Демократия давлат ва жамият курилиши, уни идора этишнинг энг мақбул шакли сифатида ҳар бир фуқарога ўз қарашларини, фикрини эркин ифода этиш учун шароит яратади. Бу эса инсоннинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, маданий, иқтисодий ҳаётидаги иштирокини, қонунларни ишлаб чиқишда, уни ҳаётга жорий этишдаги фаоллигини таъминлайди. Миллий ғоянинг ушбу тамойили оламдаги турли-туманлик билан инсоният дунёсидаги хилма-хилликнинг, одамлар фикрлаши, орзу-умидлари, ғоя ва мақсадлари соҳасидаги ранг-барангликнинг уйғунлигини ифодалайди. Фикрлар ранг-баранглиги миллий ғояга жон бағишлайди, унинг такомиллашишига ёрдам беради. Ана шу асосда бу мафкура хилма-хил фикрлар билан бойиб боради, турли ғояларни ўзига доимий сингдириш имконига эга бўлади.
Бу тамойил Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг ўз миллий қадриятларини асраб-авайлаши, келажак авлодларга етказиши учун тўла имкониятлар яратилишини ифодалайди. Ҳар бир миллатнинг тили, қадриятлари, урф-одатлари, анъаналарини ҳурмат қилишни таъминлаш миллий ғоянинг амал қилишида умуминсоний андозалар намоён бўлиши учун асос яратади.
Шахс эркинлигини таъминлашда сиёсий ва ҳуқуқий институтларнинг демократик асосдаги тизимини шакллантириш муҳимдир. Шу билан бирга бунда хусусий тадбиркорлик фаолияти, бозор муносабатлари жараёнида шахснинг ижтимоий фаоллиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Фикримизча, Ўзбекистон Конституциясида инсон эркинлиги ўзининг тўғри, мақбул талқинини топган, яъни унда эркинлик бошқаларга зарар келтирмайдиган фаолият сифатида баҳоланган. Зеро, жамият ва давлат, ижтимоий тузум ва сиёсий институтлар ўртасидаги муносабат индивид, ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси миллий ғоя тамойиллари асосида уйғунлаштиришни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |