Диапазон номери
|
Частота чегаралари
|
Тўлқин узунлиги чегаралари
|
Диапазонлар номи
|
Диапзонлар қисқартма номлари
|
№ 4
|
3 – 30 кГц
|
100 - 10 км
|
ўта узун тўлқинлар
|
ЎУТ
|
№ 5
|
30 – 300 кГц
|
10 - 1 км
|
узун тўлқинлар
|
УТ
|
№ 6
|
300 – 3000 кГц
|
1000 - 100 метр
|
ўрта тўлқинлар
|
ЎТ
|
№ 7
|
3 – 30 МГц
|
100 - 10 метр
|
қисқа тўлқинлар
|
қТ
|
№ 8
|
30 – 300 МГц
|
10 - 1 метр
|
метрли тўлқинлар
|
МТ
|
№ 9
|
300– 3000МГц
|
10 - 1 дм
|
детсиметрли тўлқинлар
|
ДТ
|
№10
|
3 – 30 ГГц
|
10 - 1 см
|
сантиметрли тўлқинлар
|
СТ
|
№ 11
|
30 – 300 ГГц
|
10 - 1 мм
|
миллиметрли тўлқинлар
|
ММТ
|
№ 12
|
300 – 3000 ГГц
|
1 – 0,05 мм
|
детсимиллиметрли тўлқинлар
|
ДММТ
|
1.1-жадвал
Радио алоқани халқаро тартибланишига биноан радио частоталар 9та диапазонларга бўлинади ва 4 дан 12 гача номерланади. N номерли диапазон пастдан 0,3*10НГц ва юқоридан 3*12НГц частота билан чегараланган. Диапазон номери ошиши билан уни кенглиги (полосаси) кенгайишига эътибор қаратиш лозим, у қуйдагича бўлади: № 4 учун 30 – 3 = 27 кГц; № 12 учун 3000 – 300 = 2700 ГГц.
Радио алоқа деб хабарни симсиз электрон узатишга айтилади. Радиони А.С. Попов кашф қилган, у 7 май 1895 йил биринчи радиоузатишни амалга оширган. Ҳозир радио орқали кунига жуда катта ахборот оқимлари узатилади. Кемалар, самолётлар, экспедитсиялар, қутб стансиялари билан боғланиш учун радио алоқани роли жуда катта, чунки бу обектлар билан алоқа, фақат радио алоқа орқали амалга ошириш мумкин.
Радио тўлқинларни диапазонларга ажратиш билан бир қаторда, тарқалиш йўналиши ва йўлига боғлиқ равишда уларни сирт тўлқинлари (Ер сирти) (1) ва майдоний тўлқинларга (2) ажратиш мумкин (1.1-расм). Сирт тўлқинлариер юзи бўйлаб тарқалиб радио узатувчи қурилмадан қадио қабул қилувчи қурилмагача этиб боради. Бунда сирт тўлқинларини атмосферанинг юқори қатламларидан аксланиши эффектидан фойдаланилмайди. Майдоний тўлқинлар эса эр сирти ва ионосфера, атмосферанинг юқори қатламидан аксланиши асосида тақралади. Расмда тасвирланганидек майдоний тўлқинлар Ер юзаси ва атмосферанинг юқори қатламларидан асксланиб тарқалиши (2) ёки ионосферадан аксланиб тарқалиши (3) мумкин.
1.1-расм. Турли тўлқинларнинг тарқалиш ҳусусиятлари
Шундай тушунчалар борки, радио тўлқиннинг тўлқин узунлиги қанчалик катта бўлса, (частотаси паст бўлса) унинг тарқалиш масофаси шунчалик катта бўлади. Бундай тўлқинларни Ер сиртидаги табиий ва сунъий тўсиқларни айланиб ўтиш имконияти шунчалик катта бўлади. Аксинча, тўлқин узунлиги қанчалик (частотаси катта) кичиқ бўлса, тарқалиш масофаси шунчалик кичиқ бўлади. Шунингдек, радио тўлқиннинг частотаси ортган сари у тўғри чизиқ бўйлаб тарқала бошлайди.
Қисқа тўлқинлар эса “сакраб” тарқалади, яъни улар Ер сирти ва ионосферадан даврий равишда аксланиб тарқалади. Ултрақисқа тўлқиндар ва бошқа юқори частотали тўлқинлар тўғри чизиқли линия бўйлаб тарқалади. Улар Ер сирти бўйлаб оғиб тарқалиш хусусиятига эга амас ва улар учун ионосфера қатлами шаффофдир.
Сунъий йўлдошли алоқа тизимларида қўлланилишининг асосий сабабларидан бири атмосферанинг юқори қатлами УКВ диапазонидаги радио тўлқинлар учун шаффоф хисобланади ва бундай диапазондаги радио тўлқинлар бу қатламларни ортиқча йўқотишларсиз кесиб ўтиши мумкин. Бугунги кунда Ер усти радио алоқа тизимларида, уяли алоқа тизимлари ва телевидения тизимларида қўлланилишининг асосий сабаби радио тўлқиннинг частотаси қанчалик юқори бўлса улар ёрдамида кенг полосали алоқа каналларини хосил қилиш имконияти ортади ва радио алоқа тизими орқали узатилувчи хизматларнинг сифати ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |