Назорат саволлари
Эфир нима?
Электромагинит тўлқинларга тариф берингва унга мисоллар келтиринг.
Радиотўлқинлардиапазонларини санаб беринг
Сирт тўлқинлари хақида тушунча беринг.
Майдонийтўлқинларга хақида тушунча беринг
Жавоблар
1.Эфир ва электромагнит тўлқин тушунчаси ўртасида фарқ бор дея иддао қилишади. Аслида эса фарқ мавжуд эмас. Бунинг сабаби шуки, Никола Тесла ўзининг тажрибаларида ўзгарувчан ток билан ишлаган ва албатта, бунда атрофда ўзгарувчан ток электромагнит майдон ҳосил қилган. Бу ўз навбатида электромагнит тўлқинни ҳосил қилади.
2. Електромагнит тўлқинлар - бу фазодаги синусоидал электромагнит тебранишлардир. Электромагнит тўлқинлар бу ёруғлик, кўринмас инфрақизил диапазондаги иссиқлик нурлари, рентген нурлари, ва радиотўлқинлардир. Уларнинг фарқи фақат тўлқин узунлигида англашилади
3-4. Радио алоқани халқаро тартибланишига биноан радио частоталар 9та диапазонларга бўлинади ва 4 дан 12 гача номерланади. N номерли диапазон пастдан 0,3*10НГц ва юқоридан 3*12НГц частота билан чегараланган.
Диапазон номери
|
Частота чегаралари
|
Тўлқин узунлиги чегаралари
|
Диапазонлар номи
|
Диапзонлар қисқартма номлари
|
№ 4
|
3 – 30 кГц
|
100 - 10 км
|
ўта узун тўлқинлар
|
ЎУТ
|
№ 5
|
30 – 300 кГц
|
10 - 1 км
|
узун тўлқинлар
|
УТ
|
№ 6
|
300 – 3000 кГц
|
1000 - 100 метр
|
ўрта тўлқинлар
|
ЎТ
|
№ 7
|
3 – 30 МГц
|
100 - 10 метр
|
қисқа тўлқинлар
|
қТ
|
№ 8
|
30 – 300 МГц
|
10 - 1 метр
|
метрли тўлқинлар
|
МТ
|
№ 9
|
300– 3000МГц
|
10 - 1 дм
|
детсиметрли тўлқинлар
|
ДТ
|
№10
|
3 – 30 ГГц
|
10 - 1 см
|
сантиметрли тўлқинлар
|
СТ
|
№ 11
|
30 – 300 ГГц
|
10 - 1 мм
|
миллиметрли тўлқинлар
|
ММТ
|
№ 12
|
300 – 3000 ГГц
|
1 – 0,05 мм
|
детсимиллиметрли тўлқинлар
|
ДММТ
|
5. Сирт тўлқинлариер юзи бўйлаб тарқалиб радио узатувчи қурилмадан қадио қабул қилувчи қурилмагача этиб боради. Бунда сирт тўлқинларини атмосферанинг юқори қатламларидан аксланиши эффектидан фойдаланилмайди.
6. Майдоний тўлқинлар эса эр сирти ва ионосфера, атмосферанинг юқори қатламидан аксланиши асосида тақралади. Расмда тасвирланганидек майдоний тўлқинлар Ер юзаси ва атмосферанинг юқори қатламларидан асксланиб тарқалиши ёки ионосферадан аксланиб тарқалиши мумкин.
Хулоса
Шундай тушунчалар борки, радио тўлқиннинг тўлқин узунлиги қанчалик катта бўлса, (частотаси паст бўлса) унинг тарқалиш масофаси шунчалик катта бўлади. Бундай тўлқинларни Ер сиртидаги табиий ва сунъий тўсиқларни айланиб ўтиш имконияти шунчалик катта бўлади. Аксинча, тўлқин узунлиги қанчалик (частотаси катта) кичиқ бўлса, тарқалиш масофаси шунчалик кичиқ бўлади. Шунингдек, радио тўлқиннинг частотаси ортган сари у тўғри чизиқ бўйлаб тарқала бошлайди.
Қисқа тўлқинлар эса “сакраб” тарқалади, яъни улар Ер сирти ва ионосферадан даврий равишда аксланиб тарқалади. Ултрақисқа тўлқиндар ва бошқа юқори частотали тўлқинлар тўғри чизиқли линия бўйлаб тарқалади. Улар Ер сирти бўйлаб оғиб тарқалиш хусусиятига эга амас ва улар учун ионосфера қатлами шаффофдир.
Сунъий йўлдошли алоқа тизимларида қўлланилишининг асосий сабабларидан бири атмосферанинг юқори қатлами УКВ диапазонидаги радио тўлқинлар учун шаффоф хисобланади ва бундай диапазондаги радио тўлқинлар бу қатламларни ортиқча йўқотишларсиз кесиб ўтиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |