Лаборатория машғулоти-6. Шахсий радиоалоқа тизими ишлаш принципларини ўрганиш
Ишдан мақсад: Шахсий радиоалоқа тизими ишлаш тамойиллариниўрганиш
Назарий маълумот
Шахсий радиочақириқ тизимлари. Абонентлар оператив ва нисбатан қиммат бўлмаган алоқани шахсий радиочақириқ тизими ёки пейджинг таъминлаб берадилар ШРЧТ. ШРЧТнинг ишлаши шунга асосланганки, кўп ҳолларда икки томонлама радиоалоқани ташкил қилиш талаб қилинмайди. Қисқа хабарни ёки чақиришни узатишнинг ўзи кифоя.
Бундай масала абонентлар катта бўлмаган (пейджер деб аталувчи) қабул қилгичлар билан таъминланганда радиоузатгичларни қўллаш эвазига ечилади.
ШРЧТ икки турга бўлинади: шахсий ва умумий фойдаланиш.
Шахсий (локал) ШРЧТ лар радиочақириқни чегаралган ҳудуди таъминланади. Белгиланган фойдаланувчилар гуруҳи учун кам қуввати бир ёки бир нечта радиоузатгич қўлланилади. Умум ТЛФ тармоқлари билан биргаликда ишламаган ҳолда чақириқ диспетчер пунктлар орқали бажарилади. Умум фойдаланиш пейджинг тизимларда эса умум ТЛФ тармоқлари орқали радиоканал билан чегараланган ҳамда хабарлар жўнатилади. Замонавий пейджинг тизимлар умум ТЛФ тармоқ билан автоматик равишда бирга ишлайди, хабарни ва чақиришни рақамли усулда узатишни қўллайди ва юксак ҳалақитбардош узатишга ва ўтказиш имкониятига эга.
Энг четки қурилмалар миниатюрланиши натижасида сарфланувчи энергияни тегишли камайтириш имконини беради. Бундай тизимларнинг бошқалардан ажралиб турадиган хусусиятларидан бири бу хизмат кўрсатиш зонасининг кўлами мамлакат миқёсида ва ўзаро халқаро миқёсида бир-бири билан ишлашини таъминлаш, ҳамда нархи паст бўлиши, эксплуататсия қилиш соддалигидадир. Энг аввало пейджинг тизими Лондон госпиталларининг бирида 1956йилда ишга туширилган. Биринчи кенг тармоқли ШРЧТ АҚШ ва Канадада 60 йилларнинг бошларида яратилган кўлами катта бўлган ШРЧТ Европа мамлакатлари орасида Голандия, Белгия, Швейсарияда 1964-1965 йилларда ишга тушурилган. ШРЧТ 80 дан 1000 МГц гача бўлган радиочастотали диапазонда ишлайди.
ШРЧТларни сотали ёки бошқа ҳаракатдаги алоқа тизимлари билан комбинятсиялаб ишлатиш мумкин ва улар билан биргаликда қўллаш имкони бор. Бундай тизимларда фойдаланувчи кириш телефон чақириқлари ҳақида хабардор қилиниш ва жавобини қулай вақтда жўнатиш мумкин пейджер шахс ёнида олиб юрадиган қабул қилгич ўрнатилиш мумкин.
Ҳозирги вақтда ҳамма жойда пейджинг тизимлари ўрнини сотали алоқа тизимлари эгалламоқда.
Шу сабабли бундай тизимни фақат умумий тизим принципларини қараб чиқамиз.