Гуруҳ битирувчиси Обидова Одинахон Қобилжон қизи


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



Download 300,56 Kb.
bet3/18
Sana13.07.2022
Hajmi300,56 Kb.
#785956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Abobakirov Imomali

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўрта Осиё мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, ал-Форобий, ибн Сино, Абу Райҳон Беруний кабиларнинг илмий-назарий меросида ўқитувчилар ва таълим олувчилар орасидаги ҳамкорлик, дўстона муносабат масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган ва ижтимоий ҳамкорлик муаммосининг ижтимоий-психологик жиҳатлари ҳамкорликдаги фаолият кўриниши тарзида баён этилган ва илмий жиҳатдан маълум даражада асосланган.
Ҳамкорлик педагогикаси турли мамлакатларда илғор педагог-новаторлар иштирокида ривожланди. ХХ асрнинг 70 йилларида -АҚШда – Р. Жонсон, Ш.Шарон, М.Монтессори; Буюк Британияда - Р.Ганье, Дж. Бригс, Леви Стросс; Россияда ХХ асрнинг 80-йилларида – С.Л. Соловейчик, В.Ф. Амонашвили, Н.А. Шалва, В. Шаталов, С.Н.Лысенкова; Ўзбекистонда – ХХ асрнинг 90 йилларида - Ж. Йўлдошев, В.Каримова, Н. Сайидаҳмедов, Р.Ишмуҳамедовлар ҳамкорлик педагогикасига асос солдилар.
Ҳамкорликда ўқитиш ғояси турли мамлакатлардаги, жумладан, Америкадаги Ж.Хопкинс университети профессори – Р.Славин (1990), Миннесот университети профессорлари – Р.Жонсон, Д.Жонсон (1987), Калифорния университети профессори – Ш.Шарон (1988) томонидан тадқиқ этилган. Том маънода, педагогик ҳамкорлик масаласи узоқ йиллардан буён дунё дидактлари ва педагогларини қизиқтириб келган. Жумладан, рус олими В.М.Мясишевнинг қарашларида, шахс – ўзаро ҳамкорлик ва бошқалар билан муносабатнинг маҳсули сифатида намоён бўлиши таъкидланган. Ўтган ХХ асрнинг 80-90-йилларида ижтимоий-психология, меҳнат ва бошқарув психологияси соҳаларида ҳамкорлик фаолиятини амалга оширадиган гуруҳли фаолият муаммосини ўрганишга қизиқиш бирмунча ўсди. Худди шу сабабли ҳам рус олими Б.Ф. Ломов индивидуал фаолият ўз-ўзидан бўлмайди, балки жамият фаолияти билан уйғунлашган ҳолда намоён бўлади, деб таъкидлаган эди.Ҳамкорлик педагогикаси бир қатор дидактик ғояларни ўзида мужассамлаштирди ва В.Ф. Шаталовнинг “таянч сигналлар”, Р. Штейнернинг “эркин танлаш ғояси”, С.Н. Лисенкованинг “таълимда олдиндан лойиҳалаш методлари”, П.М. Эрдниевнинг “таълимни йирик блокларга ажратиш”, Л.В. Занковнинг “ривожлантирувчи таълим назарияси”, Л.С. Виготскийнинг “ривожланишнинг яқин зоналари”, О. Розиқовнинг “таълимни демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш”, М. Очиловнинг “таълимни шахсга йўналтириш”, Н. Сайидаҳмедовнинг “педагогик технологияларни лойиҳалаштириш” каби ғояларида намоён бўлди.
Ўзбек олими М. Очиловнинг “Ўқитувчининг одоби”, “Ўқитувчи техникаси” каби асарларида ва ҳамкорлик фаолиятининг муҳим омили ҳисобланган муомала маданиятига оид тадқиқотларида ўқитувчининг баҳолаш ва таҳлил қилиш, тарбиячилик имконияти, ўқувчиларнинг ақлий ва ахлоқий ривожланишлари учун муҳим манба эканлиги алоҳида таъкидланган. Ўзбек олимаси В. Каримова “Ижтимоий психология” китобида шахслараро муносабатлар жамоадаги фаолиятдан келиб чиқишини ўрганган ҳолда, таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларнинг мулоқот, муомалага нисбатан эҳтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам муҳим шарти эканлигини таъкидлайди.
Ўзбек олимлари: С.Шермуҳамедов, С. Ғуломов ёндашувларига кўра, исталган жараёндаги мунтазамлилик ва номунтазамлилик айни бир вақтда вужудга келади, намоён бўлади. Шундай экан, педагогик ҳамкорлик жараёни фақат номунтазамлиликни вужудга келтиради деган фикр ғайритабиийдир. Педагогик ҳамкорлик жараён субъектлари учун ўз-ўзи ва ўзлигини намоён қилиш имкониятидирки, унда ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро ҳамкорлиги иккита муҳим жиҳатни юзага келтиради:
− ижодкорлик; улар фаолиятида мураккаблик асосида тартиблиликнинг намоён бўлиши. Америка олимлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамкорликда ўқитиш, асосан ўқувчиларда ДТС ва фан дастурида қайд этилган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, Исроил ва Европа олимлари томонидан тавсия этилган ҳамкорликда ўқитиш, юқорида қайд этилганидек, кўпроқ ўқувчилар томонидан ўқув материалини қайта ишлаш лойиҳалаш фаолиятини ривожлантириш, ўқув баҳси ва мунозаралар ўтказишни назарда тутади.
Жаҳон дидактикасида ҳамкорлик муаммосига бағишланган адабиётлар кўп бўлишига қарамасдан «педагогик ҳамкорлик жараёнини ташкил этишнинг замонавий технологияси», “педагогик ҳамкорликнинг таълим мақсади ва мазмунига ҳамоҳанглиги”, “таълимнинг муайян босқичларини педагогик ҳамкорлик асосида ташкил этиш методикаси”, “педагогик ҳамкорлик жараёнида ўқитувчи~ўқувчи муносабати каби масалалар ечими тўла ҳал этилган эмас.

Download 300,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish