Гурлан туманидаги 1- умумий ўрта таълим мактабидаги янги ташаббус ҳақида



Download 35,46 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi35,46 Kb.
#73621
Bog'liq
Гурлан 1- мактаб ТБО тадбири


Гурлан туманидаги 1- умумий ўрта таълим мактабидаги янги ташаббус ҳақида.
Ўрганишнинг энг катта душмани унутишдир. Ўқувчи маълум бир дарсни тўлиқ ўзлаштирган тақдирдаям, вақт ўтиши билан ўрганганларини унута бошлайди, демак билими доимий такрорланишга, қайта тўлдирилишга, янгиланишга эҳтиёж сезади.
Мактабда кўпинча бу эҳтиёжни қондиришда муаммоларга дуч келинади. Дарс жараёнида бу мақсадда мавзулар бўйича узоқ ва яқин ўтилганларни қўшиб такрорлаш қилинади-ю, буниям барча ўқитувчи тўлиқ бажаради дейиш ўринсиз. Бундан ташқари дарс ичида узоқ ўтилганларни тўлиқ такрорлаб юриш учун вақт етишмайди.
Шуларни эътиборга олиб Гурлан туманидаги 1- умумий ўрта таълим мактаби жамоаси Халқ таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб амалда тадбиқ қилинаётган “Дарс муқаддасдир”, “Ўрган –ўргат”, “Қийин фанни ўрганаман” каби тадбирларнинг мактаб амалиётида қўлланишини ўрганиб чиқиб, “Такрорлаш билимнинг онасидир” мавзусидаги мактабда дарсдан ташқари пайтда ўқувчиларнинг фанлардан ўтилган мавзуларини такрорлатиб борадиган методикани ўз ичига олган янги тадбир ишлаб чиқишга киришдилар.
Шу мақсадда мактаб жамоаси ўқувчиларга компьютерларда тест синовлари ўтказишга мўлжалланган easyQuizzy, iSpring Suite каби дастурлардан фойдаланган ҳолда ўқувчилар билимини синашга мўлжалланган, йил давомида узоқ ва яқин ўтилган мавзуларни такрорлата оладиган барча фанлар бўйича синфлар кесимида ўқув йилини ойларга бўлган ҳолда offlayn тестлар жамланмасини тайёрладилар.
Масалан, сентябрь ойи учун тайёрланган тестларда сентябрь ойида ўтилган мавзулар ва шу фандан ўтган ўқув йилига тегишли мавзулардан саволлар ўрин эгаллаган. Октябр ойида эса юқоридаги сентябр ойида тўпланган тестлар базасига октябр ойи давомида ўрганилган мавзуларни қамраб олувчи тестлар ҳам қўшилади ва ҳакозо. Шу тартибда ойма-ой барча фанлардан барча синфларда ўтиладиган тестлар базаси тўлдириб борилади.
Бу тестлар жамланмаларидан қандай фойдаланиш мумкин?
Бу жамланмалардан фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш учун мактабнинг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари мактабда мавжуд компютерлар сонини, ўқитувчининг пед соат юкламасини ҳисобга олган ҳолда синфлар кесимида дарсдан ташқари пайтда тест ўтказиш жадвалини ишлаб чиқди.
Ушбу жадвал асосида фан ўқитувчилари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ёки фан метод бирлашма раиси иштирокида барча ўқувчилар учун тест синовини ўтказдилар.
Юқорида айтилган easyQuizzy, iSpring Suite дастури орқали бир ўқувчига бериладиган саволлар миқдорини аниқлаб олиш имкони мавжуд. Ҳар гал тест топшириқлари бажарилганда дастурдаги саволлар айланиб келиши такрорлаш сифатини яхшилайди .
Тест ўтказиш жадвалида машғулотларни қанчалик кўп қўя олиш имкони яратилса таълим сифати шунча яхшиланади.
Маълумки ўқув йили ўтиб бориши билан саволлар сони ортиб боради, бу эса саволларни ўқувчиларнинг қамраб олиш даражаси камаяди. Шу сабабдан бу такрорлаш тадбирига параллел равишда, мустаҳкамлаш тадбирини ҳам олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу тадбирда ўқувчилар ҳар ойдаги мавзулар бўйича айрим такрорлашларни юқоридаги тартибда амалга оширадилар. Демакки, бу тадбир такрорлаш ва мустаҳкамлаш тарзида параллел ташкил қилинса кўпроқ натижа беради.
Бундай тартибда ўтказилган тест ўқувчилар ўзлаштириш даражасини ўқув йили давомида билиб бориш, назорат қилиб бориш, ўқитувчи ишини вақтида баҳолаш, таҳлил қилиб бориш имконини беради.
Тест синовидан муваффақиятли ўтиш масъулиятини сезган ўқувчи олдиндан тайёргарлик кўриб ўз устида кўп ишлайди, ўқитаётган ўқувчиларининг синовда ўзлаштириши паст бўлиб қолмаслиги учун ҳаракат қиладиган устоз қўшимча машғулотлар ўтказишни режали ташкил қилади.
Бу тестларни топиш ва дастурга жойлаштириш ишлари ўқитувчини ўз устида ишлашга ундади, компютер саводхонлиги оширишига рағбатлантирди.
Мактабда синфлар сони кам бўлса ҳар фан учун айрим назоратлар ташкил қилиш имкони бўлади. Агар синфлар сони кўп бўлиб тест назоратларини жадвалга жойлаштириш имкони бўлмаса 3 тагача бўлган фанларни блоклар бўйича жамлаб, шу бўйича назоратларни ташкил қилса ҳам бўлади. Лекин, ҳар бир синфнинг икки ҳафтада бир марта ҳар бир фандан бир мартадан тест синови топширишига эришиш лозим. Шундагина фан асосларини такрорлатиш самарали бўлади. Бу тадбирни мунтазам равишда ташкил қилиш ўқувчиларда имтиҳон топшириш малакасини таркиб топтира боради, катта имтиҳонлар олдида дадил бўлишга ўргатади.
Мактабда ушбу тадбирни ташкил қилишда муаммоларга ҳам дуч келинди. Жумладан, мактабда ўқувчилар сони кўплиги (1000 нафардан ортиқ ўқувчи), компютерлар сони етарли эмаслиги (битта компютер синф ва 4 тагина наутбук) назоратни ўтказишда қийинчиликлар туғдирди. Фанларни блоклар бўйича жамлаш эса топшириқларни кўпроқ қамраб олиш имконини бермайди.
Бундан ташқари ўқувчиларнинг ўзлари истаган пайтларида бу синовларни бажариб кўришлари учун имконият яратиш, ота –оналарнинг ҳам бу синовларни кузатиш имконини ташкил қилиш зарурияти пайдо бўлди.
Ушбуларни инобатга олиб ва мактабда юқорида баён қилинган offlayn тарзида олинаётган тест синовларини мукаммаллаштириш, кўпроқ ўқувчини қамраб олиш мақсадида onlayn синов тест дастури, onlayn кутубхона базасини яратиш зарурияти туғилди.
Ушбу масалани тўғри ҳал қилиш мақсадида мактаб жамоаси “takr.uz” деб номланган Wеb sayt яратди. Бу лойиҳа республикамиздаги ўқувчиларнинг ўз билимларини йил давомида синаб, такрорлаб боришларига, ўзлари истаган пайтларида тест синовлари бажаришига, ота –оналар бу ишларни ўзлари кўриб кузатишларига имкон беради.
Фойдаланувчилар сайтнинг тест бўлимлари имкониятидан фойдаланиш учун Менюлар сатридан "Тестлар" бўлимини танлаш ёки бош саҳифадаги "Тестлар" бўлимига ўтишлари керак. Бу бўлим фойдаланишнинг 3 хил имкониятини тақдим этади.
Маълумки ҳар бир ўтилган мавзу мустаҳкамланиши ўқувчининг билим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.. Ўқувчи маълум бир дарсда ёки маълум бир даврдаги дарсларда қанчалик ўзлаштирганини аниқлаш, ўқувчи билимидаги бўшлиқларни тўлдириш, ўқувчи ўзини - ўзи баҳолашга ўргатиш, ўтилган мавзуларни яна бир бор такрорлатиш мақсадида лойиҳанинг "ОНЛАЙН МУСТАҲКАМЛАШ" бўлимидаги тестлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Тестларнинг ОНЛАЙН МУСТАҲКАМЛАШ бўлими имкониятларидан фойдаланиш учун ОНЛАЙН МУСТАҲКАМЛАШ бўлимидаги "Кириш" тугмачаси босилади. Бунда фойдаланувчига ўзини синамоқчи бўлган фанни, синфни ва ойни танлаш сўралади. Керакли фан, синф ва ой танлангандан кейин, "Бошлаш" тугмачаси ёрдамида тестни бошлаш мумкин.
Масалан ОНЛАЙН МУСТАҲКАМЛАШ саҳифасида Фан бўлимидан Информатика, Синф бўлимидан 8-синф ва ой бўлимидан февраль ойи танланса, Информатика фанидан 8-синф февраль ойида ўтилган мавзуларни ўзида қамраб олувчи тестлар банкидан тасодифий тарзда танлаб олинган 25 та тестни бажариши мумкин.
Тестларни бажариш учун 30 дақиқа вақт ажратилган. Тушадиган саволлар сони фан турига қараб 20 тадан 25 тагача бўлиши мумкин. Масалан математика фанидан 30 дақиқада 20 савол ишлаш назарда тутилган бўлса, тарих фанидан 30 дақиқада 25 саволга жавоб излаш мумкин.
Ўқувчилар ўқув йили бошидан ва ҳатто олдинги ўқув йилида ўрганилган мавзуларни такрорламоқчи бўлса лойиҳанинг "ОНЛАЙН ТАКРОРЛАШ" бўлимидаги тестлардан фойдаланиши мумкин.
Тестларнинг ОНЛАЙН ТАКРОРЛАШ бўлимида ўқувчиларнинг фан бўйича ўтган ўқув йилларида ва шу ўқув йили жорий ойигача ўтган мавзуларининг ҳаммасини ўз ичига қамраб олувчи тестлар жамланган. Бу имкониятдан фойдаланиш учун ОНЛАЙН ТАКРОРЛАШ бўлимидаги кириш тугмачаси босилади ва ОНЛАЙН МУСТАҲКАМЛАШ бўлимидаги каби тест бошланади.
Масалан Фан бўлимидан Информатика, Синф бўлимидан 8-синф ва ой бўлимидан февраль ойи танланса, информатика фани 5-7-синфларда ўтилган материаллар ва 8-синф дарслигидан сентябр ойидан февраль ойигача (февраль ойи ҳам) бўлган мавзуларни ўзида қамраб олувчи тестлар банкидан тасодифий тарзда танлаб олинган 25 та тестни ишлаш мумкин. Бу бўлимдаги тестларни бажариш учун ҳам 30 дақиқа вақт ажратилган.
Wеb saytдаги онлайн тестлар ўқувчиларга доимий равишда ўз билимларини назорат қилиб бориш, ўқитувчи ва ота-оналарга ўқувчилари фаолиятини кузатиб бориш ва таҳлил қилиш имконини беради. Лекин ҳамма ўқувчи ёки ўқитувчида доимий равишда интернетда онлайн ўтириш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, бу тестларнинг offlayn версиялари ҳам сайтга жойлаштирилган. Бу ўқувчилар ва ўқитувчиларга бу файлларни компьютерига кўчириб олиш ва интернетга уланмаган компьютерларда ҳам бу тестлардан фойдаланиш имконини беради.
Бу имкониятдан фойдаланиш учун OFFLAYN тестлар бўлимидага "Кириш" тугмаси босилганда сайтга юкланган offlayn тестлар жойлаштирилган саҳифа очилади. Бу саҳифада фанлар бўйича ўтган ўқув йилларида ва шу ўқув йили жорий ойигача ўтган мавзуларининг ҳаммасини ўз ичига қамраб олган, easyQuizzy дастурларида тузилган, компьютерда ҳеч қандай қўшимча дастурларни ўрнатишни талаб қилмайдиган назорат дастурлари ўрин эгаллаган.
OFFLAYN тестлар бўлимида ҳар бир тест қайси синф учун мўлжаллаб тузилгани, файл типи, қайси ойгача бўлган маълумотни ўз ичига қамраб олгани, файлдаги тестлар сони ва қайси тилда ёзилганини акс эттирувчи маълумотлар берилган бўлиб, фойдаланувчи ўзига керакли тестни танлаб, тест бўлимидаги "Кўчириб олиш" тугмаси ёрдамида мазкур файлни юклаб олиши мумкин.
Таълим соҳасидаги ҳар қандай лойиҳада бўлгани каби ушбу сайтимизнинг мақсади ҳам ўқувчиларнинг фанлар бўйича олган билимларини мустаҳкамлашдан иборат. Фойдаланувчининг сайтдаги фаолиятини кўриб бориш мақсадида сайтда "Рейтинг" бўлими мавжуд.Ўқувчи сайтда ишлар экан ўз натижаларини билишга қизиқиши табиий. Бундан ташқари ўқитувчилар ўз шогирдлари фаолиятини кузатиб бориш, унинг натижаларини кўриб бориш мақсадида Рейтинг бўлимидан фойдаланишлари мумкин. Бу бўлимда фойдаланувчилар исми, шарифи, қайси вилоят ва тумандан экани, синфи ҳақида маълумотлар берилиб, у сайтда нечта уринишни амалга оширгани, умумий неча балл тўплагани, ҳар бир тест учун ўртача неча балл тўғри келиши каби маълумотлар акс этади.
Агар сиз ўз фаолият тарихингизни билмоқчи бўлсангиз, ўз исмингиз ёзилган ёзувга босинг. Бунда фойдаланувчининг сайтдаги фаолияти, ишлаган тестлари, ҳар бир тестдаги натижалари тўлиқ ёритиб берилган. Бу бўлимдан ўқитувчи ўз шогирдлари фаолиятини кузатиб бориш мақсадида ҳам фойдаланиши мумкин.
Бундан ташқари сайтда ўқувчилар учун заковат саволлари бериб борилган, улар таҳлил қилиниб, янгиланиб борилмоқда.
Иқтидорли ўқувчилар учун ташкил қилинган бўлимда “Билимлар беллашуви” каби синов ташкил қилиниб, у ҳам якун қилиб борилади.
Бир сўз билан айтганда “takr.uz” сайтимизда шуғулланган ўқувчи ёки ўқитувчи зерикиб қолмайди. Сайтимизга марҳамат!
Гурлан туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби директори: 
Самандаров Рахмонберган.

Download 35,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish