Гулистон давлат университети


Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажми



Download 2,42 Mb.
bet69/196
Sana14.04.2022
Hajmi2,42 Mb.
#550620
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   196
Bog'liq
portal.guldu.uz- БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ (2) 070422115801

Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажми қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
Qтуг = Qс  Тд  ТНр Кмаҳ
бу ерда:
Qтуг - тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажми, сўм;
Qс - ўртача 1 суткада маҳсулот ишлаб чиқариш хажми, ўлчов бирликларида;
Тд - ишлаб чиқариш даври (цикли) муддати, кун;
ТНр - режадаги маҳсулот таннархи, сўмҒбирл.;
Кмаҳ - маҳсулот бўйича харажатлар ўсишининг ўртача коэффициенти (0,5 - 0,75 атрофида).
Ялпи маҳсулот қуйидагича аниқланиши мумкин:


Qя = Qтм  Qтуг

бу ерда: Qтуг - йил бошида ва йил охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг ўзгариши.


Ишлаб чиқариш хажмини маҳсулот турларига кўра даврлар бўйича башорат қилиш қуйидагича амалга оширилади: биринчи йил-чораклар бўйича (зарур ҳолларда ойлар бўйича), иккинчи йил-ярим йиллик ёки чораклар бўйича, кейинги даврлар-бутун йил бўйича (8.2-расм).


8.2-жадвал.
Ишлаб чиқариш дастури.

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

Даврлар бўйича ишлаб чиқариш хажми

1- йил

2-йил

3-йил

I
чорак

II
чорак

III
чорак

IV
чорак

I
Ярим йил

II
Ярим йил






























8.2. Ишлаб чиқариш режасининг ишлаб чиқариш қувватлари билан асосланиши
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати бу белгиланган муддат ичида тайёрланиши мумкин бўлган маҳсулот бирлиги ёки ҳажмидир. Қисқа вақт учун олинган корхона қувватлари доимий катталик бўлиши мумкин. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми ва чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ўзгарган сари ўзгартиришлар киритиш зарурлигини назарда тутиш керак.
Корхонанинг зарур қувватларини аниқлаш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий тадқиқотлар давомида амалга оширилади:

  • муайян маҳсулот тури учун бозорга кириб бориш даражаси ва талаб башорати;

  • талаб қилинувчи ресурсларнинг мавжудлиги;

  • ишлаб чиқариш усули (доналаб, серияли ва ҳоказо);

  • чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизмат тури;

  • қўлланаётган технология;

  • мазкур ишлаб чиқаришнинг ўзини қопловчи (рентабелли) минимал ҳажми.

Корхонанинг бошланғич (йил бошидаги), чиқиш (йил охиридаги), ўртача йиллик ва лойиҳа қувватини ажратиб кўрсатиш мумкин. Булардан охиргиси қурилиш лойиҳасида кўрсатилган қувватдир. Қайта таъмирлаш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашдан сўнг лойиҳа қувватига ўзгартириш киритиш мумкин. Шу сабабли амалиётда кўпинча лойиҳа қуввати корхонанинг амалдаги қуввати билан таққослаб кўрилади. Корхонанинг амалдаги қуввати ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати одатда етакчи (асосий) цехларнинг қувватига, цехлар қуввати эса етакчи участкалар қувватига, участкалар қуввати эса етакчи асбоб-ускуналар қувватига асосан аниқланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини белгилаб берувчи асосий элементлар қуйидагилардан иборат:

  • асбоб-ускуналарнинг таркиби ва турлари бўйича сони;

  • асбоб-ускуна, қурилма ва станоклардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий нормалари;

  • асбоб-ускуналарнинг ишлаш вақти фонди;

  • ишчилар сони;

  • чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ва ассортименти.

Корхонадаги етакчи бўғин (цех) ишлаб чиқариш қувватини қуйидаги формула асосида ҳисоблаш мумкин:



бу ерда:
М - цехнинг, участканинг ишлаб чиқариш қуввати, белгиланган ўлчов бирлигида;
n - цехда (участкада) етакчи асбоб-ускуналар сони;
Фмакс - етакчи асбоб-ускуна ишлаб бериши мумкин бўлган максимал вақт фонди, соат;
Мm - етакчи асбоб-ускунада маҳсулот тайёрлаш учун меҳнат сиғимининг прогрессив нормаси, соат.
Корхонада мавжуд қувватларнинг ишлаб чиқариш дастурига мос келишини аниқлаш учун ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳисоблаб чиқилади. У қуйидагича топилади:



бу ерда:


Мўр. йил. - корхонанинг ўртача йиллик қуввати;
Мй.б. - йил бошидаги корхона қуввати;
Мк - йил давомида киритилган қувват;
Мч - йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқиб кетувчи қувват;
n1, n2 – мос ҳолда қувватларни киритиш ва чиқиб кетиши давридан йил охиригача бўлган тўлиқ ойлар сони.
Қувватларни киритиш, чиқиб кетиши ва асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бошқа тадбирлар кўпинча ишлаб чиқариш қувватларининг балансини тузиш йўли билан ҳал қилинади. Бунда корхонанинг зарур қувватларга эҳтиёжи ва уларни қоплаш манбалари аниқланади.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish