Фаннннг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдаи узвийлнгн
Бнотехнологияни ўзлаштиришда талабалар биологиядан: микробиология ва вирусология, генетика, молекуляр биология, биохимия, биофизика, физиология, ботаника ва зоология қонунлари хақида тушунчага эга бўлишлари керак. Микробиологиядан: саноат микробиологиясн жараёнлари. микроорганизмларни ўстириш ва кўпайтириш услублари, микроблар ёрдамида антибиотиклар, органик кислоталар, ноёб ва керакли моддалар биосинтези, микробларни сақлаш ва улариинг фаол хусусиятларини йўқотмаслик; биохимиядан-ферментатив реакциялар механизмлари, уларнинг фаол марказининг тузилиши, ишлаш жараёнлари, модификация усули ёрдамида баркарорлигини ошириш; биофизикадан-мембраналар тузилиши, транспорт жараёнлари механизмлари, биоэнергетиканинг асосий конунлари; фотосинтез ва нафас жараёнларига оид реакциялар; ҳужайра биологиясидан ҳужайра тузилиши, хужайрада асосий процессларнинг кечиши, хужайралариинг кўпайиши; молекулар биологиядан-ДНК ва РНК тузилиши, транскрипция, трансляция конунлари, рибосомалар тузилиши, генетик код структура элементлари ва х.к. Кимёвий технологиядан; асосий технологик жараёнлар, реакторларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари, биореакторларни амалиётда қўллаш усуллари ҳақида етарли билимга эга бўлишлари шарт.
Фаннннг илм-фан ва ишлаб чнқарншдаги ўрни
Биотехнология нафақат фан сифатида, балки ўрнини, ишлаб чиқаришда хам алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда. Ишлаб чикариш биотехнологияси анъанавий ва замонавий биотехнологияга бўлинади. Анъанавий биотехнология нон махсулотлари, шароб, пишлоқ ва бошқа ишлаб чиқариш технологияларини ўз ичига олади. Замонавий биотехнология эса, микроорганизмлар ёрдамида турли оқсил табиатли ва бошка моддалар олиш технологиясига, ферментлар ёрдамида биологик фаол моддалар синтез қилишга, биокатализ асосида бижғиш жараёнини назорат килишга, ген мухандислиги ёрдамида олинган организмларни ишлаб чикаришда қўллашга йўналтирилган.
Фанни ўкитншда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогнк технологиялар
Талабаларнинг биотехнология фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион - педагогик технологияларни тадбик қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маьруза матнлари, тарқатма материаллар. электрон материаллар хамда виртуал стендлардан фойдаланилади. Шунингдек, атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил нш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар - "Кластер", "Бумеранг", "Дебатлар", "Арра". "Меню", "Ижодий ўйинлар" тарзида ўтиш хам кўзда тутилгандир. Биотехнологиянинг долзарб муаммоларига багишланган йўналишлари бўйича талабаларнинг хохишига қараб курс ишлари берилади. Биотехнология асосларини ўқитишда ўкув дастурлари, компьютер, ўқитишнинг техник воситалари, видеофильмлардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |