I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таьлимдаги ўрни
Биотехнология фанини ҳозирги вақтда жадал суръатлар билан ривожланиши бевосита биология фанининг тараққиёти билан узвий боғлиқдир. Биотехнология фанлар ичида хозирги кунда етакчи ўринни эгалламоқда. Сабаби, биологиянинг молекуляр даражага кўтарилиши. ҳозирги кунда бир қатор масалаларни биотехнология фанисиз ечиш имконини бермайди. Шу сабабдан хам биотехнология турли йўналишлари инсон хаёти учун керакли бўлгак озиқ-овқат махсулотларини, шунингдек энергия муаммоси, турли экологик муаммоларни, биологик фаол ва доривор моддалар ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилиши мумкии. Биотехнология аввало, экологик жиҳатдан катта истиқболга эга, унинг ёрдамида энергия кам даражада сарфланади, чиқиндисиз технологиялар яратиш амалга оширилади, шу маънода хам биотехнология турли препаратлар: жумладан инсулин, интерферон, турли гормонлар, биологик фаол моддалар олишда, биотехнологик жараёнларнн қўллаш ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эгадир.
II. Фаннинг мақсади ва вазИфалари
Фанни ўқитишнинг мақсади. Биотехнологияни ўкитишдаи мақсад талабаларга хозирги замон биологияси ва чегарадош фанлар ютуқларига асосланган. янги технологнк жараёнлар яратиш ва технология назарияси асосларидан билим беришдан иборатдир. Ҳозирги кунда Биотехнология йўналишини жадал суръатда ривожланиши натижасида, замон талабига жавоб бера оладиган мутахассисларни тайёрлаш талаб этнлмоқда. Шу сабабли бакалавр йўналишидаги талабаларга биотехнология асослари фанидаи умумий билим бериш мақсадга мувофиқдир.
Фан бўйича билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Биотехнология фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр микроорганизмларни тиббиётда ва халк хўжалигидаги роли, фойдали микроорганизмларии биотехнологик усулда ажратиш ва уларлан биологик фаол моддалар олиш. Биотехнология ёрламида ҳозирги замон биологияси муаммоларини ечиш йўллари, ген ва хужайра инженерияси имкониятлари ва уларни амалнётда қўллаш. ферментлар ва уларни қўллаш имкониятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
биотехнология билан экология, тиббиёт хамда озик-овкат махсулотлари ва қишлоқ-хўжалик саноатлари ўртасидаги алоқани биологик маҳсулотлар олиш максадида, конкрет биотехнологик жараённи ишлаб чикншни, ген ва хужайра мухандислиги истиқболларини биотехнологик усулларни қўллашда керакли микроорганизмлар ва ферментлар, мухит ва шарт-шаронтларни топа билишни, турли иммобилланган микроорганизмлар ва фермент препаратларини олишни, замонавий тажриба қурилмалари ва ўлчов асбобларидан ҳамда замонавий ахборот технологияларидаи фойдаланишни, фан бўйича тавсия этилаётган зарурий адабиётларни танлашни, виртуал электрон билим манбаларидан фойдаланишни, таълим техник воситаларидан фойдаланишни; танланган мавзунинг долзарблигини ва аҳамиятини асослашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
ферментларни каталитик фаоллигини аниқлай билиш: биотехнологиялар ёрдамида яиги махсулотлар олиш ва мавжуд бўлган технологияларни такомиллаштириш мақсадида гипотеза таклиф этиш, ишнинг мақсади ва муайян вазифаларини шакллантириш, методикаларни танлаш, муаммо ечиминнг илмий аргументациясини таклиф килиш ва ривожлантириш, экспернментал курилма ва тадқиқот жараёнини баёни килиши, альтернатив ечимларни танқидий англаш, хулосалар ва олинган натижаларии баҳолаш шакллантириш ва аниқ таклифлар бериш кўникмаларига зга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |