Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Ўрта Сирдарё ҳавзасидаги Қанғ давлатининг ёзма ва археологик манбалар асосида ўрганилиши



Download 1,55 Mb.
bet76/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Ўрта Сирдарё ҳавзасидаги Қанғ давлатининг ёзма ва археологик манбалар асосида ўрганилиши
Ҳ. Тувалов ГулДУ магистранти

Ўзбек давлатчилиги тарихида ўрта Сирдарё ҳавзаси ҳудуди муҳим ўрин тутади. Қадимда ва ўрта асрларда ушбу ҳудудга Чоч, Илоқ ва Ўтрор тарихий ўлкалари қараган. Бу ерларда аҳоли қадимдан яшаб келган. Бу ердаги халқлар борасидаги энг қадимги ёзма манбалар Аҳамоний подшоларининг қоя тош ёзувларида тегишли. Унда бу ерда яшаган сакларнинг тиграхауда ва Яксарт орти гуруҳлари борасида маълумотлар мавжуд.


Ҳинд эпоси “Махабҳарата”да саклар,тохарлар ва канкилар ҳақида маълумотлар мавжуд1. Авестонинг “Яшти”да данай турлари хақида гап боради. Авестошунос В.И.Абаев мана шу Данай (Данай Сирдарёнинг қадимги номларидан бири) турлари Яксарт саклари бўлиши керак, дейди2. Шунингдек Авестода қанқа, қанға, қандиз топонимлари учрайди3.
Ушбу ҳудуд аҳолиси борасида маълумотлар антик давр тарихчилари асарларида ҳам учрайди. Страбон Яксарт(Сирдарё)ни сакларни суғдийлардан ажратиб турувчи дарё сифатида тилга олади. Шунингдек, Страбон эллинлардан Бақтрияни тортиб олган “варварлар” айнан Яксарт бўйларидан борган саклар бўлган4, деб ёзади. Птолемей маълумотларига кўра, Яксарт ўрта оқимларида яшовчи қабила “Катта Яксарт” ёки “Қандар” деб ҳам аталган1.
Ўрта Сирдарё ҳавфзасида яшаган аҳоли ва унинг давлати Қадимги Хитой ёзма манбаларида Кангкия (Кангжюй) деб тилга олинади. Солномаларда Кангжюй атамаси ҳақида дастлабки маълумот Хитой тарихчиси Сима Цяннинг (мил.авв.145-86 йилларда яшаган) хотираларида учрайди2. Сима Цян ўзининг “Тарихий хотиралар” асарида кангжюйларнинг жойлашиш ўрни, урф-одатлари, ҳарбий қудрати, уларга қўшни яшовчи халқлар хақида қисқача маълумот беради. Қангжюйлар ҳақида батафсил маълумотлар қадимги Хитой тарихчиси Бан Гунинг “Биринчи Хань сулоласи тарихи” асарида баён этилади. Бу асарда кангжюйларнинг сони, яъни қанча оиладан иборат эканлиги, марказий шаҳри, чорва бойлиги, уларга тобе 5 та ҳокимлик мулкининг номлари (Сусе, Фуму, Юни, Ги, Юеган) ҳақида қисқача маълумот берилади1. Бошқа бир хитой манбаси «Тан-шу»да ёзилишича, Ўрта Осиё шаҳар-подшоҳликлари Кан конфедерациясини ташкил қилишган. Унга Сусиё, Фуму, Юни, Ги, Юегянь, яъни Бухоро, Вардана, Кабадиан, Тошкент, Маймурғ, Кушония, Кеш, Хоразм кирган. Уларни жабғу ёки ябғулар бошқаришган. Араб тарихчиси Табарий ҳам хақиқатан ҳам шундай конфедерация бўлган бўлиб, унга кирувчи шоҳлар Хоразм яқинидаги шаҳарларнинг бирида Кенгашга тўпланиб турганлигини ёзади.
Араб географи Ибн Хордатбек Сирдарёнинг номларидан бири сифатида “Қангардарё”ни эслаб ўтади. Сирдарёнинг ўрта оқими ўрта асрларда (VIII-IX) асрларда ундан хам анча олдин қанғар этноними билан аталган.
Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида Қанғдиз афсонавий Сиёвушнинг юрти деб ёзилади.Қанқа (Қанға) Турон заминининг марказий шаҳри сифатида бир неча бор тилга олинган2. Маълумки, Абу Райхон Берунийнинг ёзишича, Сиёвуш африғийлар сулоласининг асосчиси бўлиб, улар эрамиздан аввалги XIII асрдан то эранинг X асригача Хоразмда ҳукмронлик қилганлар.
С.П.Толстов Чжан-Цяннинг қанғуй аланлар юртидан 2000 ли узоқликда жойлашган, деган маълумотидан келиб чиқиб, қанғ давлати маркази Хоразмгина бўлиши мумкин деган фикрни билдиради. Чунки, ўша даврда аланлар Шимолий Касбий бўйларида яшаганлар3. Қадимги Хитой манбаси – Цянь-Хань-шуда Аньси (Парфия) шимолда қанғуй билан чегараланган дейилади. Ушбу фикр ҳам С.П.Толстов фойдасига гувоҳлик беради. Унингча, қанға қадимги Хоразмнинг жануби-ғарбидаги энг чекка таянч манзилгоҳи - қанғақалъа ва уни сув билан таъминлаган қанғадарёнинг номи ҳисобланиб, Хитой манбаларидаги қанғуй, «Авестода»ги қанға ва «Шоҳнома»даги қанғдизнинг айнан ўзидир. Қанға давлати конфедерациясида Хоразм сиёсий гегемон ролини бажарган.
Бироқ, унинг фикрига қарши чиқувчилар ҳам бор. В.В.Бартольд Авесто Қанҳасини Сирдарёнинг ўрта ҳавзасига жойлаштиради4. А.Б.Литвинский қанғуйларнинг ёзги манзилгоҳлари Сирдарё бўйлаб жойлашган. Қанғуй ҳукмдорларининг қароргоҳи Тошкент яқинида бўлган. Шу сабабли Қанғуйнинг маркази ҳам Сирдарёнинг ўрта оқими деган фикрни илгари суради5. Ю.Ф.Буряков Авестодаги қанқа, қанға, қандиз топонимлари мил.авв.II-милодий II асрларга тегишли бўлиб, айнан шу асрларда Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида канкилар бунёд этган Қанқа шахри пайдо булади деб ёзади6.
Хитой манбаларида Сирдарё ҳавзасида 3 та мулк – Янцай, қанғуй, Юйни бўлганлиги тўғрисида маълумот берилади. Сирдарёнинг ўрта оқимида олиб борилган археологик тадқиқотлар ушбу мулкларни ушбу ҳудудларда ўрганилган маданиятлар билан таққослаш имконини беради. Жетиасар маданияти сакларга тегишли, ушбу ҳолат И.Марквартнинг қанғуй Яксарт бўйлаб яшаган сак қабилаларига тўғри келади деган фикрига мос келади. И.Гершевич Тошкент воҳасидан то Оролгача бўлган ҳудудларда тур ва хаомаварга сак қабилалари яшаган деган фикрни билдирган эди. В.В.Григорьев Тошкент воҳасида сака-тиграхаудалар яшаган деб хисоблайди1.
Ю.Ф.Буряков фикрича Юйни (Тошкент воҳаси) қанғуй давлати таркибига дастлаб кичик мулк мақомида кириб, кейинчалик унинг асосий негизини ташкил қилади.
Тарихчи олим К.Шониёзовнинг ёзишича қанғ давлати Сирдарёнинг ўрта оқимларида яшовчи сак қабилаларининг Салавкийлар сулоласи билан узлуксиз равишда олиб борилган курашлари натижасида тахминан эрамиздан аввалги III аср бошида вужудга келган. Бу давлат Сирдарёнинг ўрта оқимида яшовчи туб ерли аҳолини ва бир қанча кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилаларни ҳамда ўлкаларни бирлаштирган2. Унинг фикрича, қанғ давлати Грек-Бақтрия, Парфия давлатлари ҳамда шимолда яшовчи кўчманчи қабилалар билан алоқалари натижасида ривожланиб боради ва эрамиздан олдинги II-I асрларда Ўрта Осиёдаги йирик ва кучли давлатга айланади. Шу даврларга келиб қанғ сиёсий бирлашмаси Сўғдиёна ҳамда Хоразмда ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Бу давлатнинг асосий маркази Сирдарёнинг ўрта оқимларида бўлган. Эрамиздан аввалги II аср бошларида уларнинг ерлари бир мунча кенгайиб, шарқда Фарғона водийси, Шимолий-шарқда усун, юечжи қабилалари билан чегарадош бўлган. Шимолий-ғарбда қанғ давлатининг ерлари Сарису дарёси, ғарбда Сирдарёгача борган.
Қанғ давлатининг энг кучайган даври эрамиздан аввалги II-эранинг II асрлари хисобланади. Ушбу даврда ҳарбий юришлар натижасида Сусе (Кеш-Шаҳрисабз), Фуму (Зарафшон водийси), Юйни (Тошкент воҳаси), Ги (Бухоро воҳаси), Юегян (Урганч шаҳри ва атрофи) забт этилган. Булардан ташқари хитой солномаларида қанғ давлатига қарашли Кан, Ми, Цао, Унаге, Му каби вилоятлар бўлганлиги ҳам айтилади3. Эрамиздан аввалги II-I асрларда Орол денгизининг шимолий-ғарбий ва Каспий денгизининг шимолидаги Ян ва Янцай ерлари ҳам қанғ давлатига қарам бўлган.
Қанғ давлатини муаммосини аниқлашда «От минган чавондоз» тасвири туширилган ўша давр тангаларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Маълумки бундай тангалар қадимги Хоразм ва унга туташ ҳудудлардан кўплаб топилган. С.П.Толстов фикрича «От минган чавондоз» бу худо сифатида илоҳийлаштирилган Сиёвуш тасвири4. Маълумки, Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида Сиёвуш ўзининг қаҳрамонана ишларини қанғада қилгани ёзилади. Сиёвуш эса Авестодаги худо Имма тимсоли хисобланади. Шулардан келиб чиқиб, С.П.Толстов қанға бу Хоразм деб яна бир карра хулоса қилади.
Қанғуйлар зороастризм динидаги худолардан бўлган Фарн худосига сиғинишган. Ушбу худо ҳукмдорларнинг паноҳи ва қўриқловчиси, шунингдек уй, оила, соғлиқни сақловчи худо хисобланган. Ушбу худо қўй кўринишида деб қабул қилинган.
Юнон – рим тарихчилари асарларида биз қанғуй тўғрисида маълумот учратмаймиз. С.П.Толстов фикрича юнон-рим тарихчилари қанғ давлатини Хоразм номи билан билишган. Қанғ ва Хоразм номлари С.П.Толстов фикрича синонимлар.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish