Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Инсонпарварлик туйғусини шакллантиришда ахлоқ ва нафосатнинг ўзаро алоқадорлиги



Download 1,55 Mb.
bet41/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Инсонпарварлик туйғусини шакллантиришда ахлоқ ва нафосатнинг ўзаро алоқадорлиги
Олимова М. ГулДУ ўқитувчиси
Холбўтаев Ҳ. ГулДУ талабаси

Инсоният тарихи шундан далолат берадики, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва ҳунуклик, адолат ва разолат, ботирлик ва қўрқоқлик, ҳаё ва беҳаёлик, андиша ва беандишалик, камолот ва таназзул ўртасидаги курашда умуминсоний, миллий қадриятларни дилига сингдирган халк, миллат, элатларгина ҳаёт синовларига бардош бериб, ёвуз кучлар устидан ғолиб келиб абадиятга дахлдор бўлганлар. Абадиятга дахлдорлик эса юксак нафосат ва ахлоқийликни ўзида мужассамлаштирган қадриятлар ҳосиласидир Ислом Каримов ўз маърузаларида таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа булиб қолмокда”.


Ўзбек халқи мустақиликка эришгач,инсонпарварлик туйгусини миллий қадриятлар асосида тиклаш умуминсоний қадриятларни ҳурматлаш, дунёвий ва диний билимларни ўзлаштириш асосида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-хуқуқий, маънавий-маданий ҳаётини қайтадан ташкил қилиш йўлидан бориб муайян самарали натижаларга эришмокда. Миллатимиз маънавий ҳаёт тарихи ва бугунги турмуш тарзи шундан далолат берадики, ахлоқий ва эстетик қадриятлар қачонки бир-бирини тақозо этган жойда инсон маънавиятида мукаммаллик ва улуғворлик вужудга келган. Ахлоқ ҳеч қачон гўзалликни инкор этмаган, ёки гўзаллик ҳеч қачон ахлоқсиз бўлмаган. Улар инсон тафаккури ва ҳаёт тарзининг бирбутун маънавий ифодаси сифатида қарор топган. Шунинг учун ҳам бу икки маънавий қадриятлар уйғунлиги шахс, миллат ва жамият ҳаётида ўзига хос ўрин тутади. Ахлоқий-эстетик қадриятлар шахс маънавий камолотида бошқа ижтимоий онг шакллари қаторида уйғун бириккан ҳолда, ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий омиллар бирлиги асосидагина инсон маънавиятини инсонпарварлик, юксак ғоявийлик ва ижодкорлик томон ундовчи кучга айланиши мумкин. Бундай маънавий уйғунлик баркамол авлод тарбиясида катта аҳамият касб этади.
Нафосат ва ахлоқ ижтимоий-иқтисодий, сиёсий - ҳуқуқий, маьнавий- маданий ҳаёт ходисаларининг икки ўзига хос соҳаси ва уларни баҳолаш, қадрлаш шаклларидан биридир. Гарчанд, улар нисбатан мустакил бўлсаларда, бир-бири билан чамбарчас боғлангандир, бу эса одамлар ўртасидаги муносабатларда, инсон, элат, миллат ва халқнинг диний, бадиий-эстетик қарашлари ва тасаввурларида яққол намоён бўлади. Айниқса, нафосат ва ахлоқнинг ўзаро алоқаси санъатнинг тарихий ривожланишидаги асосий қонуниятлар сирасига кириб, унинг ижтимоий функцияси ва маъносини белгилайди ҳамда ифодалайди.
Нафосат ва ахлоҳнинг ўзаро таъсири жамиятнинг маънавий ҳаётига хос ҳодисалар, шахснинг хатти-ҳаракатларида, айниқса, аниқ ва бевосита намоён бўлади. Одатда ҳар қандай ижтимоий ҳодиса, хатти-ҳаракат ёки инсон фаолиятининг мотиви, айни вақтда, ахлоқ аҳамиятига (қийматига) эга бўлиб, бир томондан гўзаллик ёки хунуклик сифатида, бошқа томондан, эзгулик ёки ёмонлик сифатида баҳоланиши мумкин. Нафосат ва ахлоқнинг объектив (ижобий ёки салбий) мезони бир. Зеро, воқеликнинг қандайдир ажралган “эстетик хоссалари” ҳам, шунингдек ахлоқнинг алоҳида, предметидан ажралган “фактлари” ҳам мавжуд эмас. Ахлоқий ва эстетик қадрият ахлоқий ва эстетик онгда ижтимоий-тарихий мавжудот бўлмиш инсоннинг универсал эҳтиёжлари, қобилиятлари ва мақсадларининг, яъни инсон фаолияти ва билишининг исталган соҳасида - меҳнат ва турмушда, фан ва сиёсатда, санъат ва адабиётда амалга ошадиган эҳтиёж ва қобилиятларнинг инъикосидир.
Умумий объектив шарт-шароитларнинг мавжудлиги нафосат ва ахлоқнинг ўзаро алоқасига ички, узвий хусусият бағишлайди. Масалан, эстетик баҳо инсон маънавий ва жисмоний имкониятлари, ижодий қобилиятларининг баҳосидир. Шу боис бундай баҳо ижтимоий ҳаётнинг ҳар қандай соҳада, жумладан, ахлоқий соҳада ҳам қўлланилиши мумкин.
Эстетик баҳо нарса ва ходисани яхлит қамраб олган ҳолда ўзининг зарурий -шарти сифатида уларнинг ахлоқий аҳамиятини аниқлашни тақозо этади. Ўз навбатида, ахлоқийлик гўзаллик сифатида намоён бўлиш хусусиятига эга. Бу инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларини ўз таъсири билан қамраб олувчи ахлоқнинг барча жойда воқелиги, шунингдек, шахснинг ахлоқ қоидалари ва кўрсатмаларини ўз ҳаётий амалиётида рўёбга чиқаришининг бевосита хусусияти билан боғлиқ.
Ушбу икки соҳанинг ички яқинлиги улуғворлик, тубанлик, қаҳрамонлик каби нарса ёки ҳодиса, айни вақтда, нафосат ва ахлоқ нуқтаи назаридан баҳоланадиган тушунчаларнинг маъно жиҳатидан бирлигида ўз аксини топади. Бироқ ижтимоий ҳаёт ва санъатда нафосат ва ахлоқнинг муносабати кўп ҳолларда анча мураккаб ва зиддиятли тарзда ифодаланади. Бунга, хусусан, инсонлар ўртасидаги муносабатларда моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шаклнинг мос келмаслиги билан боғлиқ ҳоллар киради. Биз у ёки бу ҳаракатнинг ахлоқий аҳамиятини ижобий баҳолаб, баъзан унинг ташқи намоён бўлиш шаклига эътибор бермаймиз. Ёки, инсоннинг хулқини одоб қоидаларига риоя этилиши нуқтаи назаридан баҳолаб, бунда шахс ахлоқий ривожланишининг умумий даражасига эътибор қилмаймиз.
Нафосат ва ахлоқ ўртасидаги зиддият қуйидагиларнинг оқибатида келиб чиқиши мумкин: биринчидан, жамиятда яратилган мажруҳона ижтимоий шарт-шароитлар сабабли гўзаллик ва эзгуликнинг бир-бирини рад этиши, қусур ва ахлоқсизликнинг ижобий эстетик аҳамиятга даъво қилиши, гўзалликнинг ўз эстетик мазмунидан маҳрум бўлиши; иккинчидан, шахснинг бир томонлама ривожланиши ва тарбияланиши бунда, ташки томондан жозибадор қиёфа ёки сулукатнинг ахлоқий бўшлик ва гаранглик билан ёнма ён келиши, ёки ахлоқнинг умум эътироф этадиган қоидаларига риоя этиш хўжакўрсинга, мунофикона тарзда амалга оширилиши. Қайсиким, бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши уни атрофдагиларнинг салбий жиҳатдан эстетик баҳолашига сабаб бўлади. Бундай зиддиятларни фақат шахснинг ҳар томонлама ва яхлит ривожланиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадини ўз олдига қўядиган буюк эстетик идеал - комил инсон ғоясини амалга ошириш орқали бартараф этиш мумкин.
Бадиий ижод соҳасида нафосат ва ахлоқ бирлиги ғояси бадиий образлар орқали ифода этилади. Санъатнинг “ахлоқнинг эстетик мактаби” (Герцен) деб аталиши тўғридир, у ахлоқий муаммоларни англашнинг, жамият ахлоқий идеали, инсонни ахлоқий тарбиялашни тарғибот қилишнинг ўзига хос ва шу боис алмаштириб бўлмас воситасидир. Ахлоқий муаммо бадиий асар мазмунининг энг муҳим қисмини ташкил қилади; бадиий ижоднинг эстетик қиймати ва инсонпарварлик функцияси кўп жиҳатдан Лев Толстой ижодкорнинг “ахлоқий йўналиши” деб атаган нарса билан боғлиқ; муаллиф танлаган мавзуни бадиий таҳлил қилиш ва намоён этиш гўзаллик ва ахлоқий жиҳатдан баҳолашларнинг муайян бирлиги асосида амалга ошади.
Санъатда эстетик ва ахлоқий мақсад пировард натижада ўзаро мос келали. Улар ўртасида юзага келадиган зиддиятларнинг сабаби, баъзи олимлар ҳисоблаганларидек санъатнинг табиатида эмас, балки улар субъекти бўлмиш инсон, ижтимоий индивиднинг мавжудлик ва ривожланишига хос тарихий шароитлардадир. Санъат асарининг мазмуни ва маъноси фақат ахлоқий тасаввурлар, қоидалар, низоларнинг образли ифодасидан иборатгина эмас, балки, у санъатнинг роли ҳамда ижодкорнинг ахлоқ нормаларини ишлаб чиқиш ва илғор ижтимоий идеалга мос тарзда такомиллаштириш қобилияти билан белгиланади. Бунда эстетик принцип, яъни гўзаллик ва бадиийликнинг ўзи ахлоқий қийматга эга бўлади. Инсонни ахлоқан юксалтириш - ҳақиқий санъатнинг эзгу мақсади ва вазифаси ҳисобланади.
Ахлоқ ва нафосат уйғунлиги ҳақида Тилаб Маҳмудов шундай деб ёзади: “Инсон маънавий оламининг яхлитлиги ва бутунлигига эришмоқ айни саодатдир. Парчаланиш, бўлиниш-нураш аломатидир. Қаерда уйғунлик ва мутаносиблик бўлса, шу ерда ишончли тараққиёт ва гўзал хулқ чечаклари гуллайди. Инсон дилидаги эсанкириш, шубҳа ва гумон маънавий парокандаликка олиб келади.”.
Нафосат ва ахлоқ уйғунлигидаги меъёрларнинг бузилиши эстетик ва ахлоқий фазилатларнинг қадрсизланишига, яъни одамларнинг ахлоқий ва эстетик жиҳатдан камолотга етмаслилига олиб келади. Бу эса маънавий парокандаликнинг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ахлоқий ва эстетик қадриятлар уйғунлигининг пировард натижаси баркамол авлод, комил ннсондир. Баркамол авлод тарбиясида эса нафосат ва ахлоқнинг узаро диалектик алоқаси мухим урин тутади. Уларнинг иштирокисиз инсон тўлақонли ривожланмайди, ёки баркамол бўла олмайди. Шунинг учун ҳам нафосат ва ахлоқнинг узаро алоқадорлиги шахс баркамоллигининг асосий шартларидан бири хисобланади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish