Грунтларнинг гранулометрик таркиби, ўрганиш усуллари, таснифлари


Грунтларнинг сиқилиш (деформацияланиш) хоссалари



Download 49,49 Kb.
bet10/12
Sana28.05.2022
Hajmi49,49 Kb.
#613424
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Грунтларнинг гранулометрик таркиби(1)

1.4.6.Грунтларнинг сиқилиш (деформацияланиш) хоссалари


  1. Грунтларнинг сиқилиш хоссалари. Асосан бўшоқ (дисперсли) грунтларни учта группага бўлиб ўрганилади:
  2. Йирик донали грунтлар - ша\ал.


  3. Ўрта донали грунтлар - қум.


  4. Майда заррали грунтлар - гилли ва лессли грунтлар.


Буларнинг сиқилиш хоссалари бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун алоҳида-алоҳида ўрганилади.



1.Гилли грунтларнинг сиқилиши ташқи куч таъсирида ўз ҳажмини ўзгартириши вақтига қараб айтилади. Буларнинг асосий кўрсаткичлари зичланиш коэффициенти, сиқилиш модули билан ифодаланади. Булар лаборатория шароитида компрессион ускуналар ёрдами билан олинади. Тажриба натижасида компрессион чизиқ орқали уларнинг кўрсаткичларини ҳисоблайди. Компрессион чизиқда икки кўрсаткичда фойдаланилади. /овак коэффициенти 0 ва вертикал босим.

Компрессион чизиқ деб грунтнинг вертикал юк остида унинг ҳажмини ёки \оваклигини ёки \оваклик коэффициенти ўзгаришини кўрсатувчи чизиққа айтилади.

Сиқилиш коэффициентининг ўзгаришига қараб туриб грунтлар сиқилувчи, кам сиқилувчи ва жуда кўп сиқилувчиларга ажратилади. Бундан ташқари сиқилиш модули деб грунтнинг босим даврида ҳосил бўлган чўкиш миқдорини грунтнинг ёки намунанинг баландлигига бўлинганига айтилади.

Сиқилиш модули бўйича проф. Маслов томонидан қуйидаги классификация тақдим этилган. 60 мм/м дан кўп бўлса жуда кўп сиқилувчи грунт ҳисобланади. 20 дан 60 мм/м гача бўлса юқори даражада сиқилувчи, 6 дан 20 мм/м гача бўлса ўртача, 1 дан 5 мм/м гача бўлса оз сиқилувчан бўлади.



11.Лессимон грунтларнинг сиқилиши (деформацияланиш), қўшимча чўкиш (просадка) хоссалари, кўрсаткичларини аниқлаш, баҳолаш услублари, таснифлари, амалиётдаги аҳамияти.

"Лесс" сўзи биринчи бўлиб 1820-1825 йилларда немисларнинг геологиясида К.Г.Лионард томонидан қўлланилган бўлиб, кейинчалик 1860-1916 йилларда Ляйель Чарльз, М.Н.Богданов Л.С.Берг ва бошқалар томонидан "LOS", "LOSS", "лесс" шакида ёзилиб ишлатила бошланиб, ҳозирги даврга келганда умумий халқаро атамага айланди ва бу халқаро илмий анжуманларда дунёнинг кўпгина тилларида умумий геологик атама сифатида қўлланилмоқда.

/ани Мавлонов "лесс"ни ўзбек тилида "со\ тупроқ" деб атаган. Со\ тупроқларнинг таркиби ва хоссаларига қараб иккига, яъни "лесс" ва "лессимон" то\ жинси турларига бўлиб, бунда лесс ўзининг асосан сер\оваклиги, табиий намлигининг камлиги, сув таъсирида нисбий чўкувчанлигининг катталиги, таркибида эрувчан тузларнинг мавжудлиги, чанг заррачалар миқдорининг кўплиги ва бир қанча бошқа кўрсаткичлари билан "лессимон" туридан фарқ қилишини аниқланди ва жуда кўп тажриба ва тадқиқотлар асосида таърифлаб берилди.

Умуман дала шароитида, яъни майдонларда хариталаштириш даврида лесс ва лессимон жинсларни лаборатория натижаларисиз ажрата билиш қийин бўганлиги сабабли кўпинча уларни бирга қўшиб "лессимон" жинслар деб юритилади. Лессимон жинслар ўзига хос даврий табиий ҳосил бўлиш, тарқалиши, ётқизиқларининг ҳар хил қалинлиги, катта \оваклик, сув таъсирида зичлашиб чўкиш, ивиб майдаланиш ва бошқа хусусиятларга эга бўлган сар\иш рангдаги со\ тупроқлардир. Со\ тупроқ бу со\лом тупроқ демакдир.

Лессимон жинсларнинг табиий чўкувчанлиги деганда биз шу қатламнинг грунт суви сатҳидан ер юзасигача қисмини табиий намлик ҳолатидан сувга тўла шимдирилган ҳолатга ўтганда ўз о\ирлиги таъсирида бироз жичлашиб чўкиши, яъни "просадка" беришини тушунамиз. Бундай зичлашиш (деформация) жараёни асосан жинсни сув ва ўз о\ирлик босими таъсирида грунт \оваклигини камайиши ҳисобига содир бўлади. Ернинг устки қисмида эса чўкиш ҳавзалари, ўпирилишлар ва унинг атрофида айланма чизиқли дарз ёриқлари ҳамда зинасимон супачалар ҳосил бўлади. Просадка (чўкиш) ҳодиса ҳисобланадию, лекин бунинг содир бўлиши учун грунтга сув шимилиб сингиши давомида қатлам ичида мураккаб жараён юзага келиб чўкиш ҳодисасига шароит яратади.

Чўкиш миқдори тезлиги, ёриқлари ва зинасимон супачаларнинг катта-кичиклиги асосан лессимон жинсларнинг \оваклик даражасига, таркибида сувда тез эрувчан тузлар, полигорскит ёки монтмориллонит каби гилли минералларнинг мавжудлигига бо\лиқ бўлади. Шуни эслатиб ўтамизки, лесс ва лессимон жинслар таркибида полигорскит ва монтмориллонитли минералнинг бўлиши, унинг чўкиши ва деформацияланиш хоссасини сусайтиради.

Табиий тузилиш намлик ва таркибга эга бўлган лессимон грунтлар республикамизнинг ҳамма вилоят, туман ҳудудларида то\ ёнба\ри қияликлари ва текисликларида кўп тарқалган бўлиб, уларнинг геолого-генетик турлари, гранулометрик таркиби, қалинлиги, нисбий чўкиш даражаси ва чўкиш миқдори хилма-хилдир. Айниқса, яъни ўзлаштириб су\орилаётган майдонларда чўкиш натижасида ўпирилиш, ёрилиш каби ҳодиса ва жараёнлар кўп содир бўлади. Лессимон жинслар сувда намланганда ўзининг табиий о\ирлиги таъсирида деформацияланади ва ҳар қандай турдаги иморат ва иншоотларни ҳалокатга келтиради, яъни мутлақо вайрон қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам грунтнинг табиий чўкишини олдиндан батафсил ўрганиш ва уни башорат қилиш меъморчилик лойихалари, қурилиш, иморат ва иншоотлардан узоқ йиллар давомида фойдаланиш ишларида муҳим ижтимоий ва иқтисодий ҳамда геоэкологик аҳамиятга эга ҳамда инсоният ҳаётидаги ободончилик йўлида зарур ва асосий масалалардан бири деб ҳисобланади. Лессимон жинсларнинг табиий чўкиш миқдорини майдон бўйлаб ўзгаришини аниқлаш ва башоратлашда бир неча усуллар мавжуд.

Ҳар хил кучлар таъсирида содир бўладиган чўкиш


Таъсир этувчи кучлар асосида юзага келадиган деформация турлари


Деформациянинг содир бўлиш сабаблари


Ўлчам бирлиги




Табиий чўкиш (просадка)


Сувга тўйдириб намланганда шу қатламнинг ўзининг о\ирлик босими таъсирида чўкиши


м, см, мм


Шакл ёки


Ҳажм ўзгариш-

лар


(деформа-ция)

+ўшимча чўкиш

(доп. Просадка)

Табиий чўкиши (просадка) содир бўлган грунтни яна намлаб унинг устига қурилган иморат о\ирлиги таъсирида ҳамда грунт таркибидаги тузларнинг эриб чиқиб кетиши ва бошқа жараёнлар таъсирида чўкиши


см, мм



Кичрайиш ёки киришиш (усадка)


Нам грунт қуритилганда капилляр босим таъсирида чўкиши ёки ҳажми кичрайиши


см, мм ёки см3, мм3




Кўпчиш


(набухание)

Грунт намлиги ошганда таркибидаги монтморил-лонит минерали ўзига сувни ютиб кўпчийди, яъни грунтнинг ҳажми ошади


см, мм ёки см3, мм3



Табиий чўкувчанликни аниқлашнинг биринчи услуби билан ўта аниқ миқдорини лабораторияда моделлашдаги олинган миқдори билан доимо тафовути бўлган. Шунинг учун ҳам кўпгина тадқиқот ва лойихалаш корхоналари томонидан 1-услубда аниқлаш қиймати бир мунча юқори бўлса ҳам биз кўп йиллар давомида устоз /.О.Мавлонов тавсиялари билан республикада борки қилинган дала, лаборатория ва ҳисоблаш услубларининг натижаларини жамлаб бу услубдаги бир майдонда табиий чўкиш миқдорининг тафовути сабабларини аниқлаб уларнинг намлигини тў\рилаш коэффициентларига қўллаш формуласини: Sat қ K St тавсия этдик ва бу услублар бизнинг илмий асарларимизда батафсил таърифлаб ва изоҳлаб берилган.

Лессимон грунтларнинг сунъий намланиши натижасида уларда қўшимча чўкувчанлик пайдо бўлади, буни алоҳида лаборатория шароитларида ўрганилиб, умумий сиқилиш кўрсаткичларидан ташқари грунтнинг табиий ҳолатда ўзининг о\ирлигидан пайдо бўлган босими таъсирида аниқланади. Лессимон грунтнинг қўшимча чўкиши 10 м чуқурликда 20 см бўлса, 15 м чуқурликда 30 см бўлади. Чунки 10 м чуқурликда грунт намланганда 2 кг/см2 табиий босим таъсир қилади. 15 м да 3 кг/см2 босим таъсир қилади. +исқаси ҳар бир метр қалинликдаги лессимон грунтдан 0,2 кг/см2 табиий босим пайдо бўлади. Шунинг учун лессимон грунтларнинг қўшимча чўкувчанлиги лаборатория шароитида 1-2-3 кг/смбосим бериб 2 та компрецион чизиқ олинади.



Download 49,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish