Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

ОБЪЕКТ СОЯЛАРИНИ ЯРАТИШ. 
Объект соясини унга ҳажм ўрнатиш орқали ҳам ҳосил қилиш мумкин 
бўлсада, махсус ускуна ѐрдамида унга соя ўрнатиш қулайроқдир. Бунда ярим 
шаффоф бўлган, турли томонлар бўйича тушиб турган сояларни ҳосил 
қиламиз. Ёрдамчи панелдаги интерактив ускуналардан "Interactive Drop 
Shadow Tool" ни танлаб, сиқчонча кўрсатгичини тузилган объект марказига 
ўрнатиш, сўнгра тугмасини босиб туриб сичқончани четга кўчириш лозим. 
Экранда соя контурлари ва созлаш вектори ҳосил бўлади (5-расм, чапдан). 
Сичқонча тугмасини қўйиб юборганда объект сояси чизилган бўлади (5-расм, 
ўртада).
5-расм. Объект соясини яратиш 
Соя тушиш йўналишини ўзгартириш учун вектор охирини кўчириб, 
созлаш вектори марказида жойлашган контурли тўртбурчакни вектор 
охирига яқин қисмга кўчирилади, бунда соя янада тўқ тусланади. Property Bar 
(Хусусиятлар) панелининг "Interactive Transparensy Tool" сатрида 50 
қийматни киритиб, ярим шаффоф соя ҳосил қилинади. Property Ваr 
(Хусусиятлар) панел сатрида 60 қийматни киритиб, соянинг оқимли 
чегарасини ўрнатиш мумкин (6-расм, ўнгдан). Сатрдаги оқимлилик 
кўрсатгичини 20 гача камайтириб сичқонча орқали белгини соя созлаш 
векторининг бошига матннинг қўйи қисмига кўчирилади, бунда соя умуман 
бошқа кўринишга ўзгаради (6-расм). Худди шу усулда вектор бошини юқори 
ѐки чекка қисмга кўчириш мумкин, бунда соя мос равишда йўналишини 
ўзгартиради.
6-расм Соянинг бошқа кўриниши 
Сояни ўчириш учун Property Bar (Хусусиятлар) панелида "Cleare" 
тугмасини босиш лозим. 
Уч ўлчовли ўзгартиришлар. 
Растрли графиклар билан ишлаганда ҳажм кўринишларни берувчи 
имкониятлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун менюдан Bitmaps/3D 
Effects (Растрли тасвирларда уч ўлчовли ўзгартиришлар) буйруғи танланади. 
Ўрнатилган менюда бир неча кўринишдаги ўзгартириш амаллари мавжуд 
бўлиб, улар тасвирлар устида уч ўлчовли ўзгатириш амалларини бажаради. 
Мисол сифатида қуш уяси расмидан фойдаланамиз (7-расм, чапдан) ва унга 


155 
турли хилдаги ҳаракатлар қўллаймиз. Барча кейинги кўриладиган мисоллар 
фақат шу суратдан фойдаланиб қурилади.
7-расм. Бошлағич ва қайта ўзгартирилган кўринишдаги тасвирлар 
Уч ўлчовли айланма ҳаракат (7-расм, чапдан иккинчи) менюдаги 3D 
Rotate (уч ўлчовли ҳаракат) буйруғи орқали амалга оширилади. Буйруқ 
берилгандан сўнг экранда ҳаракатни бошқариш мулоқот ойнаси ҳосил 
бўлади (8-расм). Ҳаракатларни ўрнатиш мулоқот ойнаси, юқорида кўриб 
ўтилган рангни ўрнатиш ойнаси билан ишлаш тамойили бир хил бўлиб, унга 
ортиқча изох шарт эмас. Тасвирни айлантириш амали сичқонча кўрсатгичи 
ѐрдамида ѐки мулоқот ойнаси сатрига қийматларни киритиш орқали 
бажарилиши мумкин. Айлантириш амали фақат горизонтал, вертикал ѐки 
иккала йўналишда биргаликда бажарилиши мумкин. Менюдаги Cylinder 
(Цилиндр) буйруғи расмни цилиндрик кўринишга ўтказишни бегилайди (7-
расм, ўнгдан иккинчи). Мулоқот ойнасида (8-расм) цилиндр ўқи йўналишини 
Horizontal (Горизонтал) ѐки Vertical (Вертикал) кўринишда белгилаш 
мумкин.
8-расм. Уч ўлчовли айланиш 
Махсус белги ѐрдамида ўрнатилаѐтган цилиндр диаметри, яъни расм 
эгрилиги белгиланади. Манфий қийматлар ботиқ цилиндрни, мусбат 
қийматлар эса – қовариқ цилиндрни аниқлайди. Ўзгартиришлар натижасида 
расм маркази жуда сиқилган ѐки ѐйилган бўлиб чекка қисмлари ўзгармай 
колади.
9-расм Цилиндрик ўзгаришлар 
Бир хил рангда қопланган тасвирлар (7-расм, ўнгдан) Emboss 
(Қоплама) орқали яратилади. Ҳаракатни ўрнатиш мулоқот ойнасида (10-
расм) чизиқлар қалинлигини Dept (Қалинлик), қовариқлик даражасини эса 
Level (Даража) ѐрдамида белгилаш мумкин. Ҳажм кўринишни ҳосил қилувчи 
ѐруғликнинг тушиш бурчаги қуйида берилган. Мулоқот ойнасининг ўнг 
қисмида қоплаш рангини танлаш мумкин.


156 
10-расм. Қоплама ҳолати 
Қоғоз варағининг букилишни ҳосил қилиш (12-расм, чапдан) амали, 
менюдаги Page Curl (Варак букилиши) буйруғи орқали бажарилади. Ҳосил 
бўлган мулоқот ойнасида (11-расм) букилиши лозим бўлган варақ бурчаги 
танланади, шунга мос равишда мулоқот ойнанинг чап қисмидан 
фойдаланилади. Direction (Йўналиш) тугмаси эса горизонтал ѐки вертикал 
букилиш йўналишини белгилайди. Paper (Коғоз) тугмасини эса Transparent 
(Шаффоф) ҳолатда ўрнатилганда ярим шаффоф букилишни ҳосил қилиш 
мумкин. Opaque (Шаффофмас) тугмаси ҳолати эса шаффоф бўлмаган 
букилишни ҳосил қилади. Кўпинча варақнинг шаффоф букилиши янада 
чиройли кўринишда бўлади. Букилиш ранги ва тагранг мулоқот ойнанинг ўнг 
қисмида ўрнатилади. Қийматлар ѐрдамида эса горизонтал ва вертикал 
йўналишлар бўйича букилиш даражаси белгиланади.
11 –расм. Варақ букилиши 
Менюдаги Perspective (Перспектива) буйруғи орқали узоқ кўринишли 
(перспектива) расм ўрнатиш мумкин. (12-расм, чапдан иккинчи).
12-расм. Бошқа уч ўлчовли ҳаракатлар. 
Ҳосил бўлган мулоқот ойнасида (13-расм) перспектива кўринишни 
ҳосил қилиш учун тасвир бурчакларидан тортилади. Қарама-қраши томонлар 
эса бир-бири билан боғланган ҳолда бўлади. Бунда бир тасвирнинг бир 
томонини ўзгартирганда, иккинчи томон мос равишда ўзгаради. Перспектива 
кўринишни горизонтал ѐки вертикал бўйича ҳосил қилиш мумкин. Агар 
Shear (Суриш) ўрнатилган бўлса, у ҳолда намунада кўрсатилган тасвир 
томонларини параллел равишда айлантириш мумкин. Ушбу амал вектор 
объектнинг ўзгартирилишига жуда ўхшашдир.


157 
13-расм. Перспектива 
Қовариқ ва ботиқ тасвирлар (12-расм, ўнгдан иккинчи) Pinch/Punch 
Кўтарилиш/Урилиш) буйруғи ѐрдамида ҳосил қилинади. Мулоқот ойнасида 
(14-расм) қийматлар сатри орқали унинг эгрилик даражаси белгиланади. 
Ушбу ўзгариш кўриниши қаттиқ қопламага айлана предмет урилганлиги 
натижасида деформацияланишига ўхшайди.
14-расм. Қовариқ ва ботиқ расмлар 
Шунга ўхшаш тасвир (12-расм, ўнгдан) Sphere (Сфера) буйруғи 
ѐрдамида ҳосил қилинади. Сферик бурилмаларни ўрнатиш ойнасида (15-
расм) бурилиш даражасини қийматлар орқали ҳам кўрсатишингиз мумкин. 
Бундан ташқари, Optimize (Оптималлаштириш) сатрини белгилаб, Quality 
(Сифат) ҳолатни ўрнатиб, юқори сифатли тасвирни ҳосил қилинади.
15-расм. Сферик бурилмалар 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish