150
КЕСМАЛИ ТАСВИРЛАР ЯСАШ
CorelDRAW 10 муҳаррирининг ишчи ойнаси элементлари.
Уч ўлчовли ўзгартиришлар.
Жонли тасвир кўринишини яратиш.
Матнни форматлаш ва муҳаррирлаш.
Бадидиий чизма. Хакикий кўринишлар.
CorelDRAW 10 муҳаррирининг ишчи ойнаси элементлари.
Кодлаштиришнинг векторли усулида геометрик шакллар, эгри ва тўғри
чизиқлар, айлана, квадрат, эллипс, қисм тасвирлар компьютер хотирасида
математик формула каби геометрик абстракциялар кўринишда сақланади.
Масалан, айлана шаклини кодлаштириш учун, у алоҳида пикселлар
кўринишида бўлиши шарт эмас. Унинг радиуси, марказий нуқта
координаталари ва рангининг хотирада сақланиши етарли бўлади.
Тўртбурчак учун эса унинг томонлари узунлиги, жойлашув ўрни ва рангини
хотирада сақлаш лозим. Математик формулалар ѐрдамида
турли хилдаги
шаклларни изоҳлаш мумкин. Мураккаб шаклларни чизишда бир нечта оддий
шакллардан фойдаланилади. Масалан, бурчаклари ѐйсимон бўлган
тўртбурчак шаклни қора рангда бўяймиз, унга учта оқдаги тўртбурчак ва
бирта қора рангдаги тўртбурчак шаклни қўшиб уч дюймли дискета расмини
ҳосил қилиш мумкин (1-расм).
1-расм. Бир неча қисмдан иборат вектор тасвир.
Вектор форматдаги барча кўринишлар бир неча қисмлардан иборат
бўлиб, уларни бир-бирига боғлиқсиз ҳолда ўзгартириш мумкин. Ушбу
қисмлар объект деб номланиб, бир неча объектлар ѐрдамида янги объект
яратилади. Бунинг натижасида объектлар янада мураккаб кўринишга эга
бўлиш ҳолати кузатилади. Ҳар бир объектда уларнинг катталиги, эгрилиги ва
жойлашув ўрнининг қийматлари орқали берилади. Шу
сабабли, тасвир
кўринишларини оддий математик амаллар ѐрдамида ўзгартириш имконияти
яратилади. Векторли графикани қўллаганда, объект ҳажмининг жуда ҳам
кичик ѐки аксинча, жуда ҳам катта кенгликда бўлиши инобатга олинмайди.
Икки ҳолда ҳам расм билан ишлаш бир хил кечади. Хоҳлаган пайтда тасвир
сифатини ўзгартирмай туриб, уни катталаштириш ѐки кичрайтириш
имконияти мавжуд. Векторли усулда кодлаштиришнинг муҳим аҳамияти
график файлнинг ҳажми растрли графиклар файллари ҳажмига нисбатан
сезиларли даражада кичиклигидир. Бироқ, векторли
графиканинг камчилик
томонлари ҳам мавжуд. Биринчидан, ҳосил қилинаѐтган тасвирнинг
шартлилиги, яъни тасвирлар формулалар ѐрдамида қурилганн эгри
чизиқлардан иборат бўлганлиги сабабли, ҳақиқий тасвирни ҳосил қилиш
жуда мушкулдир. Шунинг учун векторли графикани тасвирларни
151
кодлаштиришда қўллаб бўлмайди. Агар тасвирни изоҳлаш лозим бўлса,
олинган файл ҳажми растрли графика файли ҳажмига нисбатан анча катта
бўлади. Векторли графика файлларини қуришга бағишланган
дастурий
восита сифатида жуда кенг тарқалган CorelDRAW дастурини келтирамиз.
CorelDRAW 10 дастурининг ишчи ойнаси бошқа график муҳаррирлар
ойнасига ўхшашдир. CorelDRAW 10 дастури ишга туширилганда экранда
дастурнинг бошланғич мулоқот ойнаси ҳосил бўлади. Бу режимни олдиндан
бекор қилиш ҳам мумкин. Бунинг учун Show this Welcome Screen at startup
(Ишга тушганда ойнани кўрсатиш) сатридан байроқчани олиб ташлаш
орқали амалга оширилади.
Дастлаб дастур ишини созлаб чиқиш амаларини кўриб ўтамиз. Агар
ишчи ойна тўлиқ экранни эгалламаган бўлса, дастур сарлавҳасида ѐйиш
тугмасини босинг. Натижада ишчи ойна тўлиқ экранда ҳосил бўлиб
CorelDRAW 10 дастури билан ишлаш янада қулайлашади.
Яратилаѐтган тасвир аниқ кўриниши, бошқарилувчи элементлар
экранда жойланиши учун экраннинг рухсат этилган катталигини 1024х768
нуқталарда, энг яхшиси 1280х1024 ни қўлланилиши тавсия этилади.
CorelDRAW 10 вектор графикаси муҳаррирининг
ишчи ойнасидаги
асосий элементлари билан танишиб чиқамиз (2-расм). Windows муҳитида
ишловчи бошқа дастурлар каби ойнанинг юқори қисмида ойна сарлавҳаси ва
менюси жойлашган. CorelDRAW 10 дастурида ўз интерфейсини ўзгартириш
имкониятлари кенгайтирилган.
2- расм. Дастурнинг ишчи ойнаси
Дастур ойнасининг марказида варақ расми жойлашган, у ишчи соҳа деб
юритилади. Ишчи соҳада ва ундан ташқарида тасвир чизиш имконияти
мавжуд, бироқ чоп қилинаѐтганда фақат ишчи соҳада чизилган тасвир
чиқарилади. Рангларни бошқариш учун ойнанинг ўнг қисмида жойлашган
ранглар мажмуасидан фойдаланилади. Ҳолат сатрида эса муҳаррир билан
ишлашни енгиллаштирувчи турли хилдаги маълумотлар ҳосил бўлади.
Тасвир чизишда қўлланиладиган асосий воситалар
ускуналар панелида
жойлашган. Унда жойлашган тугмалар муҳаррирда бажарилувчи амалларни
тез бажарилишини таъминлайди. Хусусан, Property Bar (Хусусиятлар панели)
алоҳида ажралиб туради. Ундаги тугмалар бажараѐтган амалларингизга
152
боғлиқ ҳолда пайдо бўлади ѐки кўринмайди. Хоҳлаган пайтда жорий ҳолатга
мос бўлган тугманинг хусусиятларини ускуналар панелида топишингиз ва
ишчи ойнанинг хоҳлаган томонида жойлаштириш мумкин. Шу билан бирга
меню сатрининг ҳам ўрнини ўзгартириш имконияти мавжуд.
Ускуналар
панелининг бўш қисмида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг, натижада
ѐрдамчи меню (контекст) пайдо бўлади (3-расм.). Ёрдамчи ойнадаги
ўрнатилган байроқча орқали ускуналар панелида қайси бўлимлар
жойлаштирилганлигини кўрсатади.
3–расм. Ёрдамчи меню
Фойдаланувчи панелида жойлашган турли хилдаги ускуналардан
фойдаланиши мумкин. Панелидаги ускуналарни бирма-бир сичқонча орқали
танлаб, унинг Property Bar (Хусусият панели)га
эътибор беринг, уларнинг
кўриниши ҳар бир ускунага мос равишда ўзгаради. Шу билан бирга ҳолат
сатридаги маълумотлар кўриниши ҳам ўзгаради. Муҳаррир созлангандан
сўнг тасвир билан ишлашингиз ва турли хилдаги вектор объектлар
яратишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: