31
КОМПЬЮТЕРДА РАНГЛАР ПЛИТРАСИ
Ёруғликнинг физик хусусиятлари.
Ранг турлари.
Ранг палитраси.
Ранг модуллари.
Ёруғликнинг физик хусусиятлари.
Физика нуқтаи назаридан ѐруғлик фундаментал табиат ҳодисаси
ҳисобланади, қайсики электромагнит тебраниш орқали ҳосил қилинади.
Электромагнит тебранишнинг умумий шкаласида тўлқин диапазони етарлича
кичик ўрин эгалайди. Ёруғлик тўлқини химик ракция (ѐниш реакцияси) ѐки
қиздириш (электр лампочканинг метал спирали) натижасида ҳосил қилинади.
Ёруғликнинг тўлқин оқими ўзи нурланмайдиган объектларга тушади ва
улардан қайтиши орқали объектларнинг тасвири ҳақидаги тасавурни ҳосил
қилади. Бу ажратишга диққатни қаратиш керакки,
кейинчалик турли рангли
модулларни ҳосил қилишда асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай тебраниш
жумладан ѐруғлик тебранишининг ҳам тўлқин узунлиги – қўшни нурлар
орасидаги масофа билан характерланади ва бу диапазон жуда қисқа бўлиб
тахминан 400 дан 700 нанометргача (нм).
Нанометр – миллиметрнинг миллиондан бир қисми ѐки метрнинг
миллиарддан бир қисми, ѐруғликнинг тўлқин узунлик диапазони 300 бирлик-
ка яқин.
Ихтиѐрий спектрни кўринишини учта компонент (қиймат) ѐрдамида
ҳосил қилиш мумкин: тўлқин узунлиги, тўйдирилганлиги ва ѐритилганлик.
Ранглар диапазонининг тўлқин узунлиги
Ранглар диапазони
Тўлқин узунлиги (нм)
Қизил
650-700
Оч қизил
600-649
Сариқ
550-599
Яшил
500-549
Кўк
450-499
Бинафшаранг
400-449
Тўлқин узунлиги - бу биз қабул қилувчи (кўрувчи) нурдир.
Тўйдирилганлик - бу нурнинг интенсивлигидир ѐки частотаси.
Жадвалдан
кўриниб турибдики, кўк рангни интенсивлиги яшил ҳамда қизил рангникига
қараганда анча кам.
Инсон кўзи 350 000 га яқин рангни бир-биридан ажрата олади.
Ҳар-бир рангни тўлқин узунликларида бир-биридан 3 нм фарқ қилиши
мумкин. Келтирилган тақсимот бўйича рангларни танлаш қийин. Шунинг
учун, 1931 йилда ―ѐритилганлик‖ бўйича Халкаро
комиссия учта асосий
32
ранглар (х, у, f) комбинациясини киритди яъни, биз кўришимиз, сезишимиз
мумкин бўлган ихтиѐрий рангни шу учта компонентанинг комбинациясидан
ҳосил қилиш мумкин.
(х, у, f) рангни асосий қисми бўлса, у ҳолда
ранг тенгламасини
ѐритилганлик буйича нормаллашини:
.
,
,
F
Y
X
F
F
F
Y
X
Y
Y
F
Y
X
X
X
бунда, Х+У+F=1, бўлиши керак.
Ранг – бу аниқ частотадаги турли ѐруғлик тўлқинларининг тўплами.
Рангли информациянинг изоҳини частотали характеристикаларда ифодалаш –
бу жуда қийин ва кичик технологик масала. Шунинг учун ѐруғлик оқимида
фильтрлар тўплами ѐрдамида мажбурий тақсимлаш бажарилади. Бу босқич
ранглар таҳлили деб аталади.
Ранг - бу худди физикадагидек, физиологияда ҳам
жуда мураккаб
жараѐн. Бу соҳада, ягoни ранг назарияси билан жуда кўп мутахассислар
шуғулланадилар.
Шунинг учун, биз бу кенг соҳани компьютер графикаси
учун тегишли бўлган қисми билангина танишиб чиқамиз.
Жисмнинг ранги нафақат унинг ўзини
хоссасига, балки худди шу
жисмни ѐритаѐтган ѐруғлик манбаига ва инсонни кўриш қобилиятига
боғлиқдир. Бундан ташқари, айрим жисмлар ўзидан нурни қайтаради (девор,
доска, қогоз), айримлари эса ўзидан нурни ўтказади (селлофан, ойна). Агар
сирт фақат кўк рангни қайтарса, у қизил ранг билан ѐритилганда
худди
қорага ўхшаб кўринади. Худди шунингдек, агар яшил нур таратаѐтган
ѐруғлик манбаи фақат қизил нурни ўтқазувчи ойна орқали кузатилса у ҳам
қора бўлиб кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: