Градостроительные нормы и правила


Ертўла ва сокол қаватларида жойлаштирилиши мумкин бўлган жамоат биноларининг хоналари рўйҳати



Download 1,82 Mb.
bet42/53
Sana21.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#22298
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53
Bog'liq
ШНК 2.08.02-09 Жамоат бинолари

Ертўла ва сокол қаватларида жойлаштирилиши мумкин бўлган жамоат биноларининг хоналари рўйҳати
Ертўла қаватлари
1. Бойлер хонаси; водопровод ва канализация насослари учун хона; ҳавони вентиляция и кондициялаштириш камераси; бинонинг муҳандислик-технологияси жиҳозлари учун бошқарув хона ва бошқа хоналари; лифтларнинг машина бўлимлари.
2. Биринчи қаватдан ташқарига чиқиш даҳлизлари; кийим-кечак алмаштириш хоналари, ечиниш хоналари, хожатхоналар, гигиена кабиналари, душхоналар, чекиш хоналари, кийим ва инвентар хоналари, буюмларни сақлаш камералари.
3. Омборчалар, омборхоналар (осон аланга оладиган ашъёлар ва категорияси А ва Б бўлган ёнувчан суюқликлар омборхоналари бундан мустасно), макулатура йиғиш ва сақлаш хоналари.
4. савдо залларининг майдони 400 м2 бўлган озиқ-овқат ва ноозиқа дўконлари (осон аланга оладиган ашъёлар ва ёнувчан суюқликлар савдосидан ташқари); шишатаралар қабули, контейнерлар сақлаш тозалаш инвентарлари хоналари.

  1. Кўпи билан 100 ўринли умумовқатланиш корхоналари (санатория, мактаб, ўрта махсус ўқув муассасаларининг ошхоналари заллари бундан мустасно).

  2. Даволаш муассасаларида: санитар ўтказиш жойлари; дезинфекциялаш хоналари; техника хавфсизлиги хоналари; кирхоналар; омборчалар; юк тушириш ва распаковка хоналари; мармит аравачаларни сақлаш ва ювиш хоналари; радиоктив моддаларни сақлаш хоналари, радиоктив моддалар билан кирланган чиқинди ва кирхоналар, ком­прессор хоналари, ҳамда дезинфекция, стерилизация, ювиш ва қуритиш хоналари (чойшаб, холст, брезентлар кленкалари ва бошқалар), вақтинчалик мурда сақлаш, гипс сақлаш, даволаш балчиғини тайёрлаш ва уни регенерация қилиш хоналари.

  3. Кийимларни дазмоллаш ва тозалаш хоналари; кийим ва оёқ кийимларни қуритиш хоналари; кир ювиш хоналари.

  4. Лабораториялар ва махсус кабинетлар (технологик асослаш бўйича), техника хавфсизлиги хоналари.

  5. Ёнғин ва санитар хизмати рухсати бўйича, жиҳозларни таъмирлаш устахоналари (таълим ва даволаш-профилактика ўқув устахоналаридан ташқари).




  1. Маиший хизмат қабули пунктлари; кўргазмалар заллари; лабораторияси билан фотоателье заллари; прокат пункти хоналари, ёрдамчи ва қўшимча хоналар, банкетлар заллари.

  2. Радиоузеллар, кинофото лабораториялар; телевидения ёпиқ тизими хоналари.

  3. Ўқотар тирлар, спорт заллари, тренировка ва томошабинлар ўриндиқлари бўлмаган жисмоний тарбия - соғломлантириш хоналари; омборчалар ва инвентар хоналар; биллиард хоналари; кегельбан ўйини хоналари; тренерлар хоналари, инструкторлар хоналари, массаж хоналари, ёрдамчи хоналар.




  1. Китобларни сақлаш хоналари, архив сақлаш хоналари, тиб архивлари.

  2. Томошагоҳ муассасаларнинг даҳлизлари, фойелари, кийим-кечак алмаштириш хоналари, 300 ўрингача бўлган заллар, кўргазмалар заллари, катталарнинг клуб-тўгарак машғулотлари учун хоналар, ёрдамчи хоналар.

  3. Катталар учун клуб ва ўйингоҳ заллари, репитиция заллари, бир вақтда келувчилар сони ҳар бир бўлимда кўпи билан 100 киши бўладиган ва девор, шиплари ёнмас ашъёлардан бўлган диско клублар.




  1. Оркестр чуқурликлари; дирижёр ва оркестрант комнаталари; трюм саҳналари, эстрадалар, ареналар.

  2. Юк сақлаш камералари; юк тушириш ва саралаш учун хоналар.

  3. Нусҳа-кўпайтириш хизмати хоналари.

19. Амаладаги қурилиш ва санитар-гигиеник нормаларга асосланган автомобил сақлаш-тўхтаб туриш хоналари.

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish