Маъмурий бошқарув , идора, офис, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари муассасалари
3.78. Маъмуриятга мўлжалланган хоналар – бошқарув, вазирлик, суғурта ва молия, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари муассасаларининг ходимлари учун ишчи хоналар ва кабинетлар битта штат ходимига камида 6 м2 майдон тўғри келиши ҳисобидан лойиҳаланади. Бунда кўп ўринли ишчи хоналарида бир ходимга тўғри келадиган майдонни 4-5 м2 гача қабул қилиш мумкин.
Бир нафар хизматчи кабинети камида 9 м2 майдонли, келувчиларни қабул қилиш кўзда тутилган бўлса камида 12 м2 майдонли бўлиши керак.
Рахбарлар кабинети зарурий келувчилар учун ўриндиқлар жойлаштириш сонига ҳисобланиб қабул қилинади ( бир ўринга 1.5-2.0 м2 майдон ҳисобидан).
Рахбар қабулхонаси камида 12 м2 майдонли, иккита кабинетга хизмат кўрсатадиган қабулхона камида 16 м2 майдонли бўлиши шарт.
Рахбарлар, инструкторлар, депутатлар ва бошқа кўп келувчилари бор кабинетлар қабулхонаси қошида кутиб туриш жойлари назарда тутилиши зарур; кўп келувчилари бўлмаган ва йўлак кенглиги 2.4 м дан кам бўлмаган ҳолатларда кутиб турувчилар жойи кўзда тутилмаслиги мумкин.
3.79. Кўргазмалар ва намойиш заллари, йиғин ва келувчилар билан суҳбат ўтказадиган хоналар, кутубхона ва архивлар, нусҳа-кўпайтириш хизмати хоналари, экспедиция, рухсат ёзиш хоналари, ҳамда хизмат кўрсатувчи хоналар: кийим-кечак алмаштириш, жиҳозлар таъмири устахоналари, омборчалар, жамоат овқатланиш хоналари, тибпунктлари, ходимлар учун маиший хоналар ва шу кабилар технологик талаблар бўйича кўзда тутилади.
Даҳлизлар бир нафар ходимга устки кийим ечиш жойисиз камида 0,17 м2/киши, кийим ечиш жойи билан 0,25 м2/киши миқдорларида кўзда тутилиши керак. Кийим-кечак алмаштириш хонаси майдони бир ўринга (илгакка) 0,08 м2 ҳисобидан қабул қилинади. Даҳлиз ўлчамлари (майдони) бинодан одамларни эвакуация қилиш талабларига жавоб бериши шарт; қоида бўйича, даҳлиз майдони 12 м2 дан кам бўлмаслиги шарт.
Ходимлар учун хожатхоналар лойиҳаланиши қуйидаги ҳисоблар бўйича бўлиши керак: 1 та унитаз ва 1 та писсуар 30 эркакка; 1 та унитаз 20-25 аёлга ва 1 та шахсий гигиена кабинети 70-75 аёлга. хожатхоналар (эркаклар, аёллар учун) бир қават оралатиб жойлаштирилиши мумкин, аммо ишчи хоналардан узоқлиги 75 м дан ошиб кетмаслиги керак.
3.82. Кутубхоналар ва техник архивлар китоб фонди ва иш хужжатларини сақлашга, ҳамда ходимлар ва келувчилар учун зарурий иш майдони ҳисобларидан аниқланади. Фондни очиқ сақлаш майдони 1 та сақлаш бирлигига 4,5 м2 майдон ҳисобидан, ёпиқ сақлаш эса майдони сақлаш бирлигига 2,5 м2 майдон ҳисобидан қабул қилинади. Бир нафар архив ходими ёки кутубхона ходими учун иш майдони 6 м2 ҳисобидан кўзда тутилади. Кутубхона фонди китоблари 25 минггача бўлганда кутубхонани бир хонага жойлаштириш мумкин.
Архивга кирувчиларнинг бир нафарига ёки ўқиш залида бир ўқувчига 3 м2 майдон, компьютер қўлланилишига 4-6 м2 майдон кўзда тутилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |