Градостроительные нормы и правила
ШНК 2.08.02-09 жамоат бинолари
3.2. Ясли гуруҳини биринчи қаватларда жойлаштириш ва алоҳида кириш жойлари бўлиши керак, катта ясли ёшидагилар гуруҳлари учун битта иккитасига кириш жойи бўлишга рухсат этилади. Мактабгача ёшдагилар гуруҳларининг 3-4 тасига битта кириш жойи назарда тутилиши мумкин (2.109 банди, 8-жадвал ва 2.131 банди лар талабини ҳисобга олган ҳолда). Мактабгача ёшдагилар гуруҳларни иккинчи қаватга жойлаштирилганда кийим-кечак алмаштириш хоналарини биринчи қаватга киравериш яқинида кўзда тутиш мумкин. Эслатма: 1. Кириш жойи яқинида ясли гуруҳидагилар учун коляскалар жойи бўлиши керак. Ташқи кириш жойларидаги тамбурлар 1.6 м дан кам бўлмаган кенглик ва узунликда бўлиши керак. Махсуслашган болалар муассасалари учун ШНҚ 2.08.07. талаблари эътиборга олиниши шарт. 3.3. Ясли гуруҳи хожатхонаси битта хонадан иборат бўлиб 15 м2 дан иборат (суюқлик чиқариш кабинаси жойлаштирилиши билан); мактабгача гуруҳлар учун юз-қўл ювиш хонаси (8 м2 ) ва хожатхона (8 м2) бўлиши керак; катта ва тайёрлов гуруҳлари учун (5-7 ёшдаги болалар) хожатхоналар ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида бўлиши керак (кенглиги 0.8 м бўлган очиқ кабиналар ва улар орасида баландлиги 1.2 м ли тўсиқлар жойлаштирилиши керак). 3.4. Мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари учун умумий заллар 3-6 та мактабгача гуруҳларга ва бир нафар шуғилланувчига 4-5 м2 майдон бўлиши ҳисобларига асосан кўзда тутилиши керак (20 нафар болаларга). Мактабгача гуруҳлар сони 6 тадан ошса жисмоний тарбия ва мусиқа заллари алоҳида назарда тутилиши шарт; бу ҳолда жисмоний тарбия (гимнастика) заллари, қоида бўйича, 9х9 м (81 м2) дан кам эмас, мусиқа билан шуғилланувчилар заллари - 55 м2 дан кам бўлмасликлари зарур ( 1 нафар шуғилланувчига 2.8-3.0 м2 майдон ҳисобидан). Заллар ажратилган тартибда фойдаланишга ҳисобланиши ва у ердан кесиб ўтиш таъқиқланган бўлиши шарт. Мактабгача гуруҳларнинг сони 3 тадан кам бўлиб 60 нафардан ошмаган мактабгача ёшдагилар учун умумий заллар кўзда тутилмаслиги мумкин. Эслатма: Заллар таркибида инвентар-омборчалар кўзда тутилиши керак. 3.5. Болалар ясли-боғчасида назарда тутилувчи хоналар: тиб хонаси (12 м2) олдида муолажа хонаси (12 м2), логопед хонаси - 12 м2 (8 та гуруҳлилардан бошлаб). Ясли-боғчаларда 115 ўринлигача 14 м2 дан кам бўлмаган майдонли битта тиб хонаси, ундан кўпида иккита ёндош тиб хонаси бўлишига рухсат этилади (ҳар бири 12 м2 дан кам эмас). Изолятор хонаси болалар муассасасининг сиғдираолишлик миқдорининг 1.5-2% ини ташкил этиши, аммо икки палатадан кам бўлмаслиги шарт (икки хил юқумли касаллик учун). Ўрни сони 100 тагача бўлган болалар муассасаларида майдони 5 м2 бўлган иккита изолятор хонаси кўзда тутилиши керак, палаталар олдида хожатхона ва буфет бўлиши зарур. Ўрни сони 100-150 гача бўлганда иккитадан кам бўлмаган 3 ўринлидан бўлиши керак. Изолятор олдида ташқарига чиқиш жойи бор келувчилар тамбури, хожатхона ва ҳамшира хонаси (6-8 м2) бўлиши шарт. Соғломлантириш ва даволашга мўлжалланган хоналарга қўшимча хоналар (массаж, физотерапия, ингалятсия, сув муолажалари ва бошқа хоналар) лойиҳа топшириғи бўйича кўзда тутилади. 3.6. Жисмоний ва ақлий ривожланишида доимий нуҳсонлари бор болалар учун мўлжалланган махсус болаларнинг мактабгача муассасаларининг лойиҳаланиши, қоида бўйича, 6-10 гуруҳга ҳисобланган бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг тўлдирилиши ижтимоий-педагогика ва тиб асосларига мос бўлиши керак (10-12 нафар болалар). Гуруҳ хоналарининг таркиби ва майдони 13-жадвалдан қабул қилинади. Махсуслашган мактабгача муассасалар ШНҚ 2.08.07 га асосан лойиҳаланиши керак ва ушбу нормаларда санаб ўтилган хоналардан ташқари таркибига реабилитация мажмуалари ва болаларнинг касалланиши йўналишлари бўйича хоналарни киритиш зарур (лойиҳа топшириғига асосан). Кўриши, ҳамда таянч-ҳаракати функцияларида ва ақлий ривожланишида нуҳсонлари бор ногирон болалар боғчалари бинолари бир қаватли, эшитиши ва нутқида ҳасталиклари бор болалар учун икки қаватли лойиҳаланиши шарт. 3.7. Хизмат-маиший хоналарининг таркибида назарда тутилиши зарур: кириш даҳлизи – холл (12-18 м2), мудир кабинети (12 м2), хўжалик мудири кабинети (8 м2), методика кабинети (18-20 м2), хўжалик омборчаси (6-8 м2 ), кир ювиш хонаси (10-12 м2), дазмоллаш хонаси (10-12 м2), тоза кийим-кечак хонаси (6 м2), ходимлар учун кийим-кечак алмаштириш хонаси, душхона ва хожатхона. Ўрни 100 дан ортиқ бўлган ҳолатларда таъмирлаш устахонаси назарда тутилади (15-20 м2). Овқатланиш блоки кириш олдидаги ташқи юк тушириш хонаси билан лойиҳаланиши керак (6-9 м2). Овқатланиш блокида кўзда тутилиши керак: ошхона овқат тарқатувчи хонаси билан (20-30 м2), ошхона идиш-товоғини ювиш хонаси (6 м2), гўшт-балиқ ва сабзовот ишлов цехи (2 та 8 м2 дан), сабзовот ва қуруқ махсулотлар омборчаси (2 та 6-8 м2 дан), музлатиш камералари (6-8 м2), ходимлар хонаси (8-10 м2), ходимларнинг душ ва хожатхонаси. Гуруҳлар ячейкалари ва овқатланиш блоклари хоналари киравериш қаршисида кир ювиш хонасига кириш жойини жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Гуруҳлар хоналарининг таг қаватида овқатланиш блоки ва кир ювиш, дазмоллаш хоналарини жойлаштиришга рухсат этилмайди. Хизмат-маиший хоналари, овқатланиш ва кир ювиш хоналарини алоҳида блокда жойлаштириш мумкин. Эслатма: Юқорида кўрсатиб ўтилган хизмат-маиший хоналари ва овқатланиш блоки таркиби ва майдонлари, жумладан тайёрлов, пишириш, гўшт-балиқ ва сабзавот цехлари, музлатиш камералари, омборча хоналари, бошқа хоналарнинг майдони сиғдираолишлик миқдорига, штат жадвалига, овқатланиш блокининг ишлаб-чиқариш ҳажмига асосан лойиҳа топшириғида белгиланади. Ўрни 120 тагача бўлганда музлатиш камераси ўрнига музлатгич жиҳозларини қўллаш мумкин. 3.8. Болалар боғчаси ва бошланғич мактабни битта қўшма бинода жойлаштирилган ҳолатларда боғча ва мактаб учун бўлак кириш ва эвакуация жойлари кўзда тутилиши зарур. Мактабгача ёшдаги гуруҳларнинг ва ўқув хоналарининг хоналари таркибини ва ўқувчилар учун рекриация жойларини амалдаги лойиҳалаш нормаларига асосланиб қабул қилиш керак. Болалар муассасалари ва мактаблари учун жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари заллари, тиб ва соғломлантиришга мўлжалланган маъмурий-хўжалик хоналарининг блоклари умумий биргаликда назарда тутилади. 3.9. Болаларнинг 12 нафар кичик гуруҳига мўлжалланган кичик чўмилиш бассейни ўлчамлари, қоида бўйича, 3х7(6) м дан кам бўлмаслиги шарт (чуқурлиги 0.6-0.7 м гача); бассейнчани майдони 50 м2, баландлиги 3.6 м бўлган залга жойлаштириш кўзда тутилади. Бассейнчага чиқиш душхона орқали чуқурлиги 0.1 м бўлган оёқ ваннасидан ўтиладиган қилиб, бассейнчага тушиш учун 1.2 м кенгликда зинапоя назарда тутилиши керак (қўл ушлагичлари билан). Ванна атрофида баландлиги 0.15 м, кенглиги 0.3 м бўлган узлуксиз супача кўзда тутилиши керак, айланиб ўтувчи йўлакча кенглиги 0.75 м, кириш томонидагиси 1.5 м бўлиши керак. Бассейнча залида жисмоний тарбия билан шуғилланадиган майдонча ҳам назарда тутилиши тавсия этилади. Ўғил болалар ва қизлар ечиниш хоналари олдида 1 та унитазли хожатхона ва 2 та шохчали душхона назарда тутилиши керак. Ечиниш хоналари 0,75-1,0 м2/болага ҳисобидан, лекин 9 м2 дан кам бўлмаган миқдорларда бўлиши шарт. Бассейнча олдида ҳамшира хонаси (8 м2), спорт инвентар хонаси (6 м2), экспресс- лаборатория (8-12 м2), сувни хлорлаш ва илитиш учун техник хоналар кўзда тутилиши керак (хоналар таркиби лойиҳа топшириғига асосланиши керак). Болаларнинг 15-20 нафарини сузишга ўргатиш бассейни ўлчамлари, қоида бўйича, 6х12 м дан ва чуқурлиги 0.8 м дан кам бўлмаган ҳолда бўлиши шарт. Тайёрланиш машғулотларининг майдони, қоида бўйича, 60 м2 дан кам бўлмаслиги зарур. Бассейнлар лойиҳаланишида амалдаги қурилиш нормаларининг талаблари ҳисобга олиниши шарт. 3.10. Турар-жой биноларида мактабгача ёшдаги болаларнинг 10-12 нафардан иборат гуруҳи учун вақтинчалик хоналар таркиби: гуруҳлар хонаси 30 м2 ; кийим-кечак алмаштириш - қабул хонаси 12 м2 , буфет-пишириқ хонаси 6 м2, болалар хожатхонаси (4 м2), ходимлар учун кийим-кечак алмаштириш хонаси ва душли хожатхонаси, тозалаш инветарлари учун хоналар (4 м2) кўзда тутилиши керак. Илова: Овқатлантириш ва кундузги ухлатиш ишларини ташкил этиш назарда тутилмайди. Download 1,88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |