БИНОЛАРНИНГ УМУМИЙ, ФОЙДАЛИ ВА ҲИСОБИЙ МАЙДОНЛАРИ,
ҚУРИЛИШ ҲАЖМИ, ҚУРИШ МАЙДОНИ ВА ҚАВАТЛИКЛАРИНИ ҲИСОБ-
КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБЛАРИ
1. Умумий майдон бинонинг барча қаватлари майдонларининг йиғиндиси
сифатида аниқланади ( техник, мансард, цокол, ертўла қаватлари майдонлари ҳам ушбу
йиғиндига киритилади).
Бинонинг қавати майдони ташқи деворлар ички юзаси чегараларида ўлчанилади.
Антресоллар, бошқа бинога ўтиш йўлаклари, томоша ва бошқа залларнинг ойналанган
верандалари, галереялари ва балконлари майдонлари ҳам бинонинг умумий майдонига
қўшилади. Қаватлараро тепа қопламаси бўлмаган (тепаси очиқ) хоналарнинг майдони
умумий майдонни ҳисоблашда фақат бир қаватдаги майдони ҳисобга олинади.
Ташқи деворлар қия бўлса майдон пол сатҳи бўйича ҳисобланади.
2.
Фойдали майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари
йиғиндисига тенг (заллардаги, фойелардаги ва бошқаларидаги балконлар ва
антресоллар майдонлари ҳам қўшилади), зинапоялар катаклари, лифт шахталари, ички
очиқ зинапоя ва пандуслар бундан мустасно.
3.
Ҳисобий майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари
йиғиндисига тенг, ички йўлаклар, тамбурлар, ўтиш йўлаклари, зинапоя катаклари,
лифт шахталари, ички очиқ зинапоялар, ҳамда муҳандислик жиҳозларини ва
муҳандислик тармоқларини жойлаштириладиган хоналар майдонлари бундан
мустасно.
Ўқувга мўлжалланган биноларнинг, даволаш-соғломлантиришга мўлжалланган
биноларнинг, дам олиш уйларининг, клубларнинг ва бошқа муассасаларнинг
рекриация-йўлак майдонлари ҳисобий майдонга қўшилади, жумладан дам олиш ёки
хизмат кўрсатувчиларни кутиб туриш ёруғ холл-кармонлари ҳам.
Радиоузел, коммутацион хоналар, эстрада ва саҳна қошидаги ёрдамчи хоналар,
киноаппарат хоналари майдонлари, ҳамда 1 м кенгликдан кам бўлмаган ва баландлиги
камида 1.8 м бўлган нишалар, қўғалмас киритиб ўрнатилан жавонлар (муҳандислик
ниша ва жавонлари бундан мустасно) майдонлари ҳисобий майдон миқдорига
киритилади.
4. Бўғот, техник бўғот, полидан тепа қопламасидан туртиб чиққан
конструкциягача масофа 1.8 м дан кам бўлган техник ер пол ости майдонлари, ҳамда
лоджиялар, тамбурлар, ташқи балконлар, портиклар, ташқи кириш жойлари, ташқи
очиқ зинапоялар майдонлари бинонинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари
ШНК 2.08.02-09 стр 112
ҳисобига киритилмайди.
5. Бино хоналарининг майдони пардоз қилинган деворлар ва перегородкалар
юзаси оралиқларида, пол сатҳи бўйича, плинтусларни ҳисобга олмай аниқланиши
зарур; мансард қаватидаги хоналар майдони қия шипгача 1.6 м бўлган жойлар оралиғи
бўйича ҳисобланади.
6. Қурилиш ҳажми ер устки қурилиш ҳажми - ±0,00 сатҳдан бошлаб (ер устки
қисми) ва ушбу сатҳдан паст (ер ости қисми) қурилиш ҳажмлари йиғиндиси сифатида
аниқланиши керак.
Бинонинг ер устки ва ости қисмларининг қурилиш ҳажми ҳар бир қисмларининг
тоза пол сатҳларидан бошлаб бинонининг ташқи юзалари бўйича ўраб турган
конструктцияларни, ёруғлик туширувчи фонарларни, гумбазларни ва шунга ўхшаш
конструкцияларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, туртиб чиқиб турувчи архитектура
деталлари ва конструксия элементлари, ер пол ости каналлари, портиклар, террасалар,
балконлар, бино остидан ўтувчи машина йўлаклари ва бино устунларига ўрнатилган
ҳоллардаги бино таги бўшлиқлари ҳажмлари мустасно.
7.
Бинонинг цокол сатҳи горизонтал қирқими бўйича, ушбу сатҳ ташқи
деворларидан ташқарига туртиб чиқиб турувчи конструкция ва деталларнинг
майдонларини ҳисобга олган ҳолда, бинонинг ташқи деворлари юзалари оралиғи
бўйича, бино остидан ўтиш машина йўлаклари юзаларини, устунларга ўрнатилган
жойлари бўлса, унинг майдонини ҳам қўшган холда, бинонинг қурилиш майдони
ҳисобланади.
8.
Бино қаватлар сонини аниқлашда барча ер устки қаватлари қўшилади, яъни
техник, мансард, тепа қопламаси ернинг режавий сатҳидан камида 2 м юқори бўлган
цокол қаватлари ҳам. Фақат энг юқори қават устидаги техник қават этажлар сонига
киритилмайди.
Бинонинг турли қисмларида ҳар хил қаватлик бўлса, ҳамда бинони нишаб ерларга
жойлаштирилганда нишаб ҳисобига қаватлар сони ошса, бино қаватлиги бинонинг ҳар
бир қисми учун алоҳида аниқланади.
9. Дўконнинг савдо майдони савдо заллари майдони ва қўшимча хизмат кўрсатиш
учун майдонлар йиғиндиси тарзида аниқланади (буюртмалар қабул қилиш ва тарқатиш
заллари, кафетерия, барлар ва бошқалар).
ШНК 2.08.02-09 стр 113
4-ИЛОВА
Мажбурий.
Do'stlaringiz bilan baham: |