ШНК 2.08.02-09 стр 16
қопламаси ёнғинга қарши 2- типли REI 60 бўлиши шарт.
2.47.
Оловбардошлик даражаси III бўлган биноларда томошабинлар залининг
тепасидаги бўғот бўшлиғи қолган бўшлиқлардан ёнғинга қарши REI 45 деворлари ёки
EI 45 бўлган перегородкалар билан ажратилиши керак.
2.48.
Театр, ҳамда саҳнали (15x7,5 м; 18x9 м; 21x12 м ва кўпроқ) клубларнинг
саҳна ва томошабинлар зали тепа қопламаси (фермалар, тўсинлар, тўшамалар ва бошқа
шунга ўхшашлар) НГ гуруҳидаги ашъёлардан тайёрланиши шарт.
2.49.
Кўргазма мажмуаларининг технологик хизмат кўрсатиш хоналари
томошагоҳ қисмидан оловбардошлик чегаралари EI 45 дан ва қавтлараро қопламаси
REI 45 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши зарур (саҳна
қаватлараро қопламаси майдони чегарасида жойлашган саҳнани ёритувчи хоналардан
ташқари).
2.50.
Саҳна планшети юк кўтарувчи элементлари НГ гуруҳидаги ашъёлардан
бўлиши керак. Ушбу элементларга настил сифатида ёғоч ашъёси қўлланилса,
шунингдек панжарали дор ва ишчи галереяларнинг настилларидагиси учун ҳам,
оловдан ҳимоя таркиблар билан ёғочга ишлов (шимдириш) бериб, улар ёнувчанлиги
бўйича Г1 ва Г2 гуруҳлари таркибига келтирилиши керак.
2.51.
Томошабинлар зали балконлари, амфитеатр ва партер тепасида керакли
нишабни ёки зинасимон полни ҳосил қиладиган ёнмас юк кўтарувчи
конструксияларнинг устига қуриладиган синч НГ гуруҳидаги ашъёлардан бўлиши
шарт.
Устқурилиши тепа бўшлиқлари 100 м
2
дан ортиқ бўлмаган майдонли бўлакларга
диафрагмалар билан ажратилган бўлиши керак; бўшлиқ 1.2 м дан юқори бўлса
диафрагмаларда кириб кўриш учун жойлар назарда тутилиши керак.
2.52.
Томошабинлар зали тепасидаги осма шиплар синчлари ва синчларни
тўлдирувчи ашъёлар, сиғдираолишлик миқдори 800 ўриндан кўп саҳнали клублар,
театр заллари, ёпиқ спорт иншоотларининг шипи ва деворлари уст қопламасининг
ушловчи катак-катак ўрнатилувчи рейкалари НГ гуруҳидаги ашъёлардан бажарилиши
керак; сиғдираолишлик миқдори 800 дан кам ўринли бўлса Г1 гуруҳидаги ашъёлар
қўлланилиши мумкин.
Ёппасига қилинган осма шиплардаги овозкучайтиргичлар, ёритгичлар ва бошқа
ускуналар учун қолдирилган тешиклар тепаси, оловбардошлик даражаси EI 30 бўлган,
ёнмас қопқоқлар билан ҳимояланиши шарт.
2.53.
Томошабинлар залларининг тепасида хоналар жойлаштирилса, қаватлараро
қопламанинг юк кўтарувчи конструксиялари (ферма, тўсин ва бошқалар)
оловбардошлик чегараси REI 60 дан кам бўлмаган НГ гуруҳидаги ёнмайдиган
ашъёлардан бўлган настил билан тепа ва остки қисмлари ҳимояланиши шарт.
Томошабинлар залининг тепа қопламаси габаритида жойлашган саҳнани ёритиб
турувчи хоналар ёнғинга қарши 1- типли REI 45 бўлган перегородкали бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: