Градостроительные нормы и правила


Маъмурий бошқарув , идора, офис, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари муассасалари



Download 1,93 Mb.
bet18/53
Sana13.06.2022
Hajmi1,93 Mb.
#662033
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53
Bog'liq
АКАТМ 2 08# узб жамоат бинолари ва иншоотлари

Маъмурий бошқарув , идора, офис, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари муассасалари
3.78. Маъмуриятга мўлжалланган хоналар – бошқарув, вазирлик, суғурта ва молия, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари муассасаларининг ходимлари учун ишчи хоналар ва кабинетлар битта штат ходимига камида 6 м2 майдон тўғри келиши ҳисобидан лойиҳаланади. Бунда кўп ўринли ишчи хоналарида бир ходимга тўғри келадиган майдонни 4-5 м2 гача қабул қилиш мумкин.
Бир нафар хизматчи кабинети камида 9 м2 майдонли, келувчиларни қабул қилиш кўзда тутилган бўлса камида 12 м2 майдонли бўлиши керак.
Рахбарлар кабинети зарурий келувчилар учун ўриндиқлар жойлаштириш сонига ҳисобланиб қабул қилинади ( бир ўринга 1.5-2.0 м2 майдон ҳисобидан).
Рахбар қабулхонаси камида 12 м2 майдонли, иккита кабинетга хизмат кўрсатадиган қабулхона камида 16 м2 майдонли бўлиши шарт.
Рахбарлар, инструкторлар, депутатлар ва бошқа кўп келувчилари бор кабинетлар қабулхонаси қошида кутиб туриш жойлари назарда тутилиши зарур; кўп келувчилари бўлмаган ва йўлак кенглиги 2.4 м дан кам бўлмаган ҳолатларда кутиб турувчилар жойи кўзда тутилмаслиги мумкин.
3.79. Кўргазмалар ва намойиш заллари, йиғин ва келувчилар билан суҳбат ўтказадиган хоналар, кутубхона ва архивлар, нусҳа-кўпайтириш хизмати хоналари, экспедиция, рухсат ёзиш хоналари, ҳамда хизмат кўрсатувчи хоналар: кийим-кечак алмаштириш, жиҳозлар таъмири устахоналари, омборчалар, жамоат овқатланиш хоналари, тибпунктлари, ходимлар учун маиший хоналар ва шу кабилар технологик талаблар бўйича кўзда тутилади.

  1. Даҳлизлар бир нафар ходимга устки кийим ечиш жойисиз камида 0,17 м2/киши, кийим ечиш жойи билан 0,25 м2/киши миқдорларида кўзда тутилиши керак. Кийим-кечак алмаштириш хонаси майдони бир ўринга (илгакка) 0,08 м2 ҳисобидан қабул қилинади. Даҳлиз ўлчамлари (майдони) бинодан одамларни эвакуация қилиш талабларига жавоб бериши шарт; қоида бўйича, даҳлиз майдони 12 м2 дан кам бўлмаслиги шарт.

  2. Ходимлар учун хожатхоналар лойиҳаланиши қуйидаги ҳисоблар бўйича бўлиши керак: 1 та унитаз ва 1 та писсуар 30 эркакка; 1 та унитаз 20-25 аёлга ва 1 та шахсий гигиена кабинети 70-75 аёлга. хожатхоналар (эркаклар, аёллар учун) бир қават оралатиб жойлаштирилиши мумкин, аммо ишчи хоналардан узоқлиги 75 м дан ошиб кетмаслиги керак.

3.82. Кутубхоналар ва техник архивлар китоб фонди ва иш хужжатларини сақлашга, ҳамда ходимлар ва келувчилар учун зарурий иш майдони ҳисобларидан аниқланади. Фондни очиқ сақлаш майдони 1 та сақлаш бирлигига 4,5 м2 майдон ҳисобидан, ёпиқ сақлаш эса майдони сақлаш бирлигига 2,5 м2 майдон ҳисобидан қабул қилинади. Бир нафар архив ходими ёки кутубхона ходими учун иш майдони 6 м2 ҳисобидан кўзда тутилади. Кутубхона фонди китоблари 25 минггача бўлганда кутубхонани бир хонага жойлаштириш мумкин.
Архивга кирувчиларнинг бир нафарига ёки ўқиш залида бир ўқувчига 3 м2 майдон, компьютер қўлланилишига 4-6 м2 майдон кўзда тутилиши керак.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish