Ҳозирги даврда инсон онги ва қалбини забт этиш учун кураш бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ёт ғоявий таъсирларга қарши курашда узилишларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай шароитда бегона ғояларнинг қўпорувчи таъсирига қарши доимий ва узлуксиз аксилтарғиботни ташкил этиш муҳим саналади. Чунки бундай мафкуравий курашни нафақат мамлакатимиз ичкарисида, балки халқаро майдонда ҳам олиб бориш талаб этилади. - Ҳозирги даврда инсон онги ва қалбини забт этиш учун кураш бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ёт ғоявий таъсирларга қарши курашда узилишларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай шароитда бегона ғояларнинг қўпорувчи таъсирига қарши доимий ва узлуксиз аксилтарғиботни ташкил этиш муҳим саналади. Чунки бундай мафкуравий курашни нафақат мамлакатимиз ичкарисида, балки халқаро майдонда ҳам олиб бориш талаб этилади.
Миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг усуллари, технологиялари, устувор йўналишлари XXI асрда инсоният ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги палласига қадам қўйганлиги билан баҳоланиши лозим. XXI асрда ишлаб чиқаришда жорий этилган янги технологиялар меҳнат самарадорлигини мисли кўрилмаган даражада ўстириб юборди. Бироқ, янги технологиялар фақат саноат ва қишлоқ хўжалигида қўлланилмаяпти, балки маънавий-мафкуравий жараёнларда ҳам шу нуктаи-назардан ёндашиш миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш заруратини кўрсатади. Миллий ғояни халқ қалби ва онгига сингдириш муайян технология асосида олиб борилганда тадбирларнинг кетма-кетлиги, миқёси, меъёри, давомийлиги ва тамойиллари сингари жиҳатлар қамраб олинади. Уларнинг муҳимлиги шундаки, тарғиботда меъёрнинг бузилиши, миллий мафкура тўғрисида ҳадеб ва ноўрин гапиравериш меъёрни билмаслик тескари самара бериши мумкин. Тарғибот технологиясини миллий мафкура мазмун-моҳиятига мос бўлган тақдирдагина кутилган натижага эришиш мумкин. - Миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг усуллари, технологиялари, устувор йўналишлари XXI асрда инсоният ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги палласига қадам қўйганлиги билан баҳоланиши лозим. XXI асрда ишлаб чиқаришда жорий этилган янги технологиялар меҳнат самарадорлигини мисли кўрилмаган даражада ўстириб юборди. Бироқ, янги технологиялар фақат саноат ва қишлоқ хўжалигида қўлланилмаяпти, балки маънавий-мафкуравий жараёнларда ҳам шу нуктаи-назардан ёндашиш миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш заруратини кўрсатади. Миллий ғояни халқ қалби ва онгига сингдириш муайян технология асосида олиб борилганда тадбирларнинг кетма-кетлиги, миқёси, меъёри, давомийлиги ва тамойиллари сингари жиҳатлар қамраб олинади. Уларнинг муҳимлиги шундаки, тарғиботда меъёрнинг бузилиши, миллий мафкура тўғрисида ҳадеб ва ноўрин гапиравериш меъёрни билмаслик тескари самара бериши мумкин. Тарғибот технологиясини миллий мафкура мазмун-моҳиятига мос бўлган тақдирдагина кутилган натижага эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |