Изоҳлар: 1. Турар-жой фондининг зичлигини ҳисоблашда турар жой райо-нининг майдонидан унда жойлашган хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ва бошқа умумшаҳар аҳамиятидаги объектларнинг участкалари чиқариб ташланади.
2. Турар жой туманини магистраль кўчалар чегаралаб турган ҳолларда турар жой туманининг майдонига уни чегара-лайдиган магистрал кўчаларнинг ярим эни киритилади.
24*. Олдиндан таркиб топган капитал турар-жой қурилиши устивор бўлган туманларни қайта қуришда таянч қурилманинг бузи-лиши ҳажми ҳудуд ривожлани-шининг шаҳарсозлик шароитлари-дан келиб чиқиб, ҳисоблаб аниқланади.
Тарихий қурилмалар зонала-рида мансард қаватларни қуриш тарихий муҳитнинг умумий услуб бирлигига, тарихий ва маданий ёдгорликларнинг тарихий шакллан-ган ландшафт кўринишларини сақлашга риоя қилган ҳолда йўл қўйилади.
25*. Турар жой қурилишини шакллантиришда ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари мажмуаси билан бирлаштирилувчи
турар-жой бирликлари - маҳаллаларни ажра-тиш керак.
“Маҳалла маркази” туридаги бирламчи хизмат кўрсатиш блоки-нинг тахминий таркиби лойиҳалаш-тириш топшириғи билан аниқла-нади.
Изоҳ: “Маҳалла марказлари” да янги айвонлар, шунингдек, туй тантаналарини, маросимларни ва бошқа маданий-маиший тадбирларни (шовқин, тебраниш ва ҳ.к. каби аҳолига зарарли таъсир кўрсатувчи) ўтказиш учун мўлжалланган мавжуд-ларининг ихтисослигини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бу мақсадлар учун турар-жой бинолари атрофидаги муҳитни шовқин ва тебранишдан сақловчи, шовқинни изоляция қилувчи махсус қурилиш материаллари ва конструк-циялари билан қурилган ёпиқ бинолар, шунингдек, ёз пайтида биноларда сунъий иқлим ҳосил қилиш ва ҳавони совутиш тизимлари мўлжалланиши мумкин.
Маҳалла марказларни ва гузарларни турар-жой бинолари атрофидаги муҳитга зарарли шовқин таъсиридан мустасно қилиш учун турар-жой биноларидан ҳисобланган масофада жойлаштириш зарур.
26*. Турар жой ва жамоат бино-лари орасидаги масофалар сифатида қуёш тушиши ва ёритиш, асосий турар жой бинолари ва хонадонлар ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниш чегараланиши нормалари, шунинг-дек ёнғинга қарши талаблар каби-ларга мувофиқ келадиган энг кам масофалар қабул қилиниши лозим (1-илова).
Турар-жой ва жамоат бино-ларини жойлаштириш ва мўлжал-лаш, турар-жой биноларига 22 март-дан 22 сентябргача бўлган даврда кунига 2,5 соат давомида, ётоқхона, ўйин ва болалар мактабгача тарбия муассасаларида 3 соат давомида узл-уксиз қуёш тушиб туришини таъминлаши керак.
Қайта қуриш шароитида хоналарга қуёш тушиши вақти 0,5 соатга қисқариши мумкин.
Изоҳ. Томорқа участкалари бўлган шахсий қурилиш туманлари қурилиш-ларида қуйидаги талаблар қондирилиши лозим:
Ҳар қандай бино қурилиши қўшни участка эгалари билан келишилиши.
Турар жой уйи ва хўжалик бино-ларининг қўшни участкалардан кўриниш паналиги таъминланиши.
Ўз ҳудудидан муҳандислик тармоқ-ларини киритиш.
Пиёда-транспорт ва муҳандислик алоқалари, шунингдек умумий фойдала-ниш кўкаламзорларининг сақланишини таъминлаш.
Қўшнининг турар-жой уйига қуёш тушиши нормаларини таъминлаш.
27. Тез, тўхтовсиз ҳаракат мав-жуд ва йўл ҳаракати бошқарила-диган магистраль кўчаларнинг қизил чизиғидан узоқлик масофаси шов-қин даражасига қараб ҚМҚ 2.01.08-96 “Шовқиндан сақланиш” га муво-фиқ қабул қилиниши лозим.
28. Биринчи қаватида хонадон-лар бўлган турар жой уйларини турар жой кўчаларининг қизил чизи-ғидан камида 3 м узоқликда жой-лаштириш лозим.
Қизил чизиқ бўйича ичига жамоат хоналари қурилган ёки улар қўшиб қурилган турар жой уйларини жойлаштириш мумкин.
29. Мавзелар ва даҳалар ҳудудига транспортда кириб бориш, мавзелар ҳудудида жойлашган турар жой уйлари гуруҳларига, хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхона-ларига кириб бориш йўллари, гараж-лар ва автомобилларни тўхташ жойларини жойлаштириш 155-банд кўрсатмаларига мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Кириш йўллари ШНҚ 2.07.02-07 “Инсонларнинг ҳаёти ва фаол-ияти муҳитини ногиронлар эҳтиёж-лари ва аҳолининг кам ҳаракат-ланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш” талабларига жавоб бериши керак.
30. Магистраллараро ҳудуд (мавзе)ни лойиҳалашда турли мақсадлардаги умумий фойдаланиш майдончаларини жойлаштиришни кўзда тутиш лозим, уларнинг ўлчамлари ва улардан турар жой ва жамоат биноларигача бўлган масофалар 5-жадвалга кўра қабул қилиниши керак.