Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ



Download 2,17 Mb.
bet56/74
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#200443
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
2 5413406994973329047

4-илова
(§§ 34, 35 , 36га)


Портлатувчининг ягона дафтари ҳақида низом
1. Портлатувчининг ягона дафтари ягона рақам ва серияга эга бўлган Гувоҳнома ва Огоҳлантириш талондагина иборат бўлади.
2. Гувоҳномада портлатувчи бажариши учун рухсат этилган портлатиш ишларининг турлари кўрсатилади.
Портлатувчиларни соғлиғи, ёши ва ишлаб чиқариш стажи ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлса, уларнинг бир неча турдаги ишлар бўйича имтиҳонларни топширишларига рухсат этилади.
3. Портлатиш ишларининг қуйидаги турлари белгиланади.
3.1. Жами портлатиш ишлари:
- газ хавфи бўлган, ёки ишлов берилаётган қатламлари чанги портлашга хавфли бўлган кўмир ва сланец шахталарини юзасида ва ерости иншоотларида портлатиш ишлари;
- газ хавфи бўлмаган, ёки ишлов берилаётган қатламлари чанги портлашга хавфли бўлмаган кўмир ва сланец шахталарини юзасида ва ерости иншоотларида портлатиш ишлари;
- газ ёки чанг бўйича хавфли конларни (кон-маъдан ва номаъдан саноати объектларини) юзасида ва ерости иншоотларида портлатиш ишлари;
- очиқ усулдаги кончилик ишларидаги портлатиш ишлари;
- сейсмоқидиришда, нефть, газ, сув қудуқлари ва шу кабиларни нимпортлатиш ва бошқа ишларда портлатиш ишлари;
3.2. Махсус (тури кўрсатиладиган) портлатиш ишлари, шу жумладан:
- музлаган тупроқларни юмшатиш, музни портлатиш, ботқоқликда, сувостида портлатиш ишлари;
- иссиқ массивларни портлатиш;
- портлатиш энергияси билан металларга ишлов бериш (кесиш, пайвандлаш, пухталаш ва бошқалари);
- бинолар, иншоотларни қулатиш ва фундаментларни парчалаш;
- тўнгакларни қўпориш, дарахт кесиш, музлаган ўтин ва балансларни юмшатиш, ёғоч оқизишдаги тиқилиш, ўрмон ёнғинига қарши курашиш;
- нефть шахталарини юзасида ва ерости иншоотларида;
- тоннель ўтказиш ва метрополитен қурилишида;
- геология-қидирув иншоотларини ўтказишда;
- портловчи материаллар билан боғлиқ бўлган илмий ва ўқув мақсадларида бажариладиган портлатиш ишлари.
4. Гувоҳнома ва Огоҳлантириш талони малака комиссияси раиси ва корхона вакили томонидан имзоланиши керак. Уларни имзолари “Саноатконтехназорат” ДИ органи муҳри билан тасдиқланиши керак.
5. Ўқитиш ишларини юритиш ва имтиҳон қабул қилиш, ўқитишни ўтказган корхона томонидан олиб борилиши керак.
Имтиҳон қабул қилиш баёнининг бир нусхаси “Саноатконтехназорат” ДИ органига берилади, бу Портлатувчининг ягона дафтарини (ПЯД) расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
6. Бир корхонадан бошқасига ўтказилган портлатувчи, янги корхонанинг идоровий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, Портлатувчининг ягона дафтарида кўрсатилган турларини бажариш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бунда унинг ишлаши учун рухсат бериш мазкур Қоидаларни §§ 34, 35 мувофиқ амалга оширилади.
7. ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ўрнатилган тартибини бузганлиги учун портлатувчидан Огоҳлантириш талони олиб қўйилиши мумкин. Бунда ушбу таъсир чораси учун асос ва корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари буйруғини (фармойишини) рақами ва санаси талонда кўрсатилади. Олиб қўйилган талон портлатувчининг шахсий карточкаси билан биргаликда сақланади.
Портлатувчи томонидан ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ўрнатилган тартибини такроран бузилганда, у корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари буйруғи ёки фармойиши билан ўрнатилган портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқидан 3 ойлик муддатгача маҳрум этилади. Бу муддат ўтганидан кейин ишчига мазкур Қоидаларни §§ 34 мувофиқ портлатувчи касби бўйича имтиҳон топширишига рухсат этилиши мумкин.
Агар портлатувчи Огоҳлантириш талони олиб қўйилганда кейин 6 ой давомида ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ўрнатилган тартибини бузмаса, унда Огоҳлантириш талони тикланади.
Талон тиклангани ҳақида корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари томонидан ПЯДга тегишли ёзув ёзилади.
Агар портлатувчи (уста- портлатувчи) ПАни ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишни ўрнатилган тартибини бузган бўлса ва бу портловчи материаллар йўқолиши, бахтсиз ҳодиса ёки аварияга олиб келса ёхуд олиб келиши мумкин бўлса, бу ҳолда ундан Портлатувчининг ягона дафтари олиб қўйилиши мумкин.
8. Портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган портлатувчиларнинг ягона дафтарлари корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) маъмурияти томонидан Давконтехназорат органига берилади ва бу ҳақида маъмурият буйруқ ёки фармойиш чиқаради.
Олиб қўйилган “Портлатувчининг ягона дафтари”лари дубликатлари берилмайди.
9. Портлатувчининг ягона дафтариларини йўқ қилиш комиссия томонидан эркин шаклдаги далолатномани расмийлаштириш билан бажарилади.
10. Портлатувчининг ягона дафтарига портлатувчининг барча стажировкалари ҳақидаги ёзувлар туширилиши керак.
11. Портлатувчининг ягона дафтарларини бланклари портлатувчи ва уста- портлатувчи учун алоҳида келтирилган шакл бўйича марказлаштирилган ҳолда тайёрланади.
“Саноатконтехназорат” ДИнинг ҳар бир корхонаси учун тегишли рақам ўрнатилади.


Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish