Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 200. Ҳарорати 80
0
С дан ортиқ бўлган иссиқ массив портлатилганда қайтишган зарядга
бориш учун, заряд тезлатилган лаҳзадан 1 соат ўтганиши билан, ҳамда шу муддат ўтганидан сўнг 
аммиак селитраси парчаланиши кўзатилмасагина, ҳарорати 80
0
С гача бўлган иссиқ массивдаги
қайтишган зарядга бориш учун - 15 минут ўтганиши билан рухсат этилади.
Шпурда ПАни қайтишган зарядни тугатиш сув билан ювилган ҳолда бажарилиши керак. 
§ 201. Тўнкаларни кўпоришда қайтишган зарядни тугатиш шпурдан тиқинларни кўл 
билан олиш (ковлаш), қайтиққа янги зарядни жойлаштириш ва такроран портлатиш йўли билан 
амалга оширилиши керак.
§ 202. Агар қайтиқни тугатишга оид ишларни шу сменада тугатишнинг иложи бўлмаса, 
унда навбатдаги сменанинг портлатувчисига ишларни давом эттиришни юклаш, унга 
бериладиган наряд-йўлланмага тегишли белги қўйиш билан рухсат этилади. Бу ҳолда қайтиқни 
тугатиш жойига ишчиларни боришига, қайтиқни тугатиш бажарилиши давомидаги сменанинг
техник назорат шахси томонидан рухсат берилган бўлиши керак.
III БОБ. ЕРОСТИ ИНШООТЛАРИДА ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ 
БОРИШДАГИ ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР 
1. Умумий талаблар 
§ 203. Баландлиги 2 м дан ортиқ бўлган шпурларни (қудуқларни) зарядлашга, фақат 
махсус жиҳозланган ишлар хавфсизлиги, зарядлар тўғри жойлаштирилиши ва портлатиш тармоғи 
монтажини таъминлайдиган кўтарувчи майдончаларда (тахтасупада) бажарилишига рухсат 
этилади. 
Нарвонлардан фойдаланиб шпурларни (қудуқларни) зарядлаш шартлари ва имкониятлари 
бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти билан белгиланади.
§ 204. Ерости иншоотларида портлатиш ишларини олиб боришда шпурларни
зарядлашдан олдин забойни шамоллатишни таъминлаш, забойда аввал порлатиган кон массасини 
йиғиштириб олиш, портлатиш билан боғлиқ бўлмаган одамларни хавфли зона чегараси ортидаги
бурғилаш-портлатиш ишлари паспорти билан белгиланган жойга чиқариш зарур, бунда 
портлатувчи ишининг хавфсизлик шартлари таъминланиши керак.
§ 205. Учрашувчи забойлар билан иншоотларни тайёрлаш ва иншоотларни туташтиришда 
портлатиш ишларини бажариш қуйидаги шартларни бажаргандагина рухсат этилади: 
а) забойлар бир-бирларига 15 м масофада яқинлашган лаҳзада шпурни зарядлашдан 
олдин, учрашувчи забойларнинг биридан портлатиш билан боғлиқ бўлмаган одамларнинг 
ҳаммасини, шу забойдан хавфсиз жойга кеткизиш, ҳамда қаршидаги (рўпара) забойни кириш 
жойига пост қўйиш керак.
Учрашувчи забойлар оралиғидаги қисм (целик) ўлчамини сўзсиз аниқлаган ҳолда, хар бир 
забойда шпур зарядларини портлатиш ҳар хил вақтда бажарилиши зарур. Шпурларда 
зарядларнинг ҳар бирини алоҳида портлатиш учун шахта (кон) раҳбари ёки у тайинлаган шахс 
томонидан имзоланган наряд-йўлланма берилиши керак. Ишларни техник назорат шахси 
иштирокида бажариш зарур; 


41 
б) қаршидаги забойдан одамлар чиқариш ва у ерга пост қўйилгани ҳақидаги хабар 
олинганидан кейингина портлатишни бажариш мумкин; 
в) рўпара иншоотдаги пост фақат портлатувчининг рухсати билан олиниши мумкин; 
г) учрашувчи забойлар оралиғидаги қисм (целик) ўлчами 7 м ни ташкил этганда, иш фақат 
битта забойда бажарилиши керак. Бунда илгариловчи (узунроқ қазиладиган) шпурлар 
чуқурлигини зарядланадиган шпурлар чуқурлигидан 1 м ортиқ қилиб бурғилаш керак; 
д) целикни қалинлиги 3 м бўлганда газ ёки чанг бўйича хавфли шахта ва конлардаги 
туташтирилувчи иншоотларда ҳар бир портлатишдан олдин газни ўлчаш бажарилиши ва бу 
иншоотларни турғун шамоллатишни таъминалш бўйича, шунингдек чанг портлашининг олдини 
олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Бундан ташқари газ бўйича хавфли кўмир шахталарининг туташтирилувчи забойларида 
метанни автоматик назоратлаш воситалари ўрнатилиши керак. 
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish