101
Ҳаракат камроқ бўлган автомобиль ва темир йўллари, алоҳида турган бинолар ва иккинчи даражали аҳамиятга
эга бўлган бошқа қурилишлар учун, ўта мустаҳкам қурилишлар (пўлат ва темир-бетон кўприклар, пўлат ва темир-
бетон копёрлар, элеваторлар, кўмир ювгич ва шу кабилар) учун, шунингдек ПА омборлари ва шундай объектлар
баланд қирғоқларда (йирик сув йўлларигача бўлган масофаларни ҳисоблаганда) тўртинчи даражали шикастланиш
қабул қилинади;
в) электрузатиш линиясигача бўлган масофаларни аниқлашда жинсни портлатиш билан сочиладиган
бўлаклар учиши радиусининг қийматларидан келиб чиқиш зарур, чунки электрузатиш линияси зарбли
ҳаво
тўлқини таъсирига нисбатан чидамли конструкциялар тоифасига киритилган;
г) биринчи ва иккинчи даражали шикастланишларда марзаланган (атрофи дўнг қилиб айлантирилган)
иморатларни (сақлаш жойларини) ташқи зарядлар деб қараш керак. Зарур бўлса иккинчи даражали
шикастланишлардан каттасини ҳисоблашда марзаланган иморатларни баландлиги бўйича чуқурлаштирилган
зарядларга тенглаштириб қабул қилиш керак.
д) 2П жадвалда коэффициентлар кенгроқ кўрсатилган. Ўша ёки бошқа қийматни хавфсиз масофа
белгиланадиган объектни ҳолатига боғлиқ равишда танлаш зарур: ушбу объект қанча мустаҳкам бўлса,
ҳисоблашда коэффициентни шунча кичик қилиб 2П жадвалда кўрсатилган қийматлар чегараларида қабул қилиш
мумкин;
е) ПМни хоссалари хавфсиз масофани ҳисоблашда эътиборга олинмайди.
3.1.3. Агар ҳимояланаёиган объект бевосита зарбли
ҳаво тўлқини таъсири тарқаладиган йўлда турган
тўсиқни орқасида (қалин ўрмоннинг чеккасида, адир этагида) жойлашган бўлса, унда келтирилган формулалар
билан аниқланган хавфсиз масофа кўпи билан 2 марта камайтирилиши мумкин.
3.1.4. Портлатишни тор водийларда (дараларда) ёки уйлар орасидаги кўчаларда ўтказилганда хавфсиз
масофа 2 марта кўпайтирилиши мумкин.
3.1.5. Агар портлатиш жойидан кейин 1,5
Q
радиусда девор, марза ва шу каби мустаҳкам тўсиқлар бўлса,
унда бу тўсиқларга қарама-қарши йўналишда хавфсиз масофа: формула (10) бўйича ҳисобланганда 1,3 марта, а
формуле (11) бўйича ҳисобланганда 1,4 марта кўпайтирилиши керак. .
3.1.6. ЗҲТ жароҳатлаш қобилиятини каматитриш учун қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин:
а) ташқи заарядни тупроқ билан кўмиш (тиқинлаш). Тупроқ қатлами заряд асосини барча майдони устидан
заряд баландлигининг камида беш баробарига тенг бўлса, хавфсиз масофа 4 марта камайтирилиши мумкин.
Кўмиш материаллари таркибида оғир нарсалар (тош, шағал ва шу кабилар) бўлмаслиги керак;
б) рамларни тавақаларини олиб қўйиш ёки деразаларни очиш ва уларни очиқ ҳолатда маҳкамлаш, дераза
ўрнини мустаҳкам шчитлар билан маҳкамлаш ва шу кабилар;
в) қум билан тўлдирилган халта ёки қутилар билан ҳимоялаш.
3.1.7. ПА омборлари жойлашадиган ва шунга монанд ПА сақланадиган жойларни танлашда, шунингдек ПА
омборларига нисбатан бошқа объектлар жойлашадиган жойларни танлашда зарбли
10>20>10>20>10>Do'stlaringiz bilan baham: