Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Портлатишларда сейсмик хавфсиз масофаларни аниқлаш



Download 2,15 Mb.
bet66/79
Sana27.05.2022
Hajmi2,15 Mb.
#611313
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79
Bog'liq
ЕПБ при ВР узб печат

2. Портлатишларда сейсмик хавфсиз масофаларни аниқлаш


2.1. Бино ва қурилишлар учун хавфсиз бўладиган, тўпланган ПМ зарядларини бир марта портлатишдан ернинг тебраниши келиб чиқадиган масофа (м) қуйидаги формула билан аниқланади:
, (5)
бу ерда - портлатиш жойидан қўриқланадиган бинолар ва қурилишларгача бўлган масофа, м; - қўриқланадиган бинолар (қурилишлар) пойдевори тупроғининг хоссаларига боғлиқ коэффициент; - бинолар (қурилишлар) тури ва тузилиш тавсифларига боғлиқ коэффициент; - портлатиш шароитларига боғлиқ коэффициент; Q- заряднинг массаси, кг.
коэффициентнинг қийматлари

Зич, бузилмаган сертош жинслар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

5

Зич, бузилмаган сертош жинслар, асоси тошлоқ бўлган юмшоқ тупроқни саёз қатлами

8

Кумли ва соз тупроқли қатлами камида 10 м бўлган сув босмаган ер . . . . . . . . . . . . . . .

12

Тупроқли сувли ер и сизот сувини сатҳи юқори бўлган ерлар . . . . . . .

15

Сув сингмайдиган ер . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

20

Изоҳ.
Агар ерни тавсифи юқорида кўрсатилганга тўлиқ мос келмаса ёки тахминан маълум бўлса, унда ҳисоблаш учун коэффициентнинг яқин катта қийматини қабул қилиш зарур.


коэффициентнинг қийматлари

Ишлаб чиқариш йўналишидаги темир-бетон ёки металл синчли якка бинолар ва қурилишлар. . . . . . . . . . .. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

1


Кўпи билан икки-уч этаж баландликдаги ғишт ва шу каби деворга эга якка бинолар . .

1,5

Катта бўлмаган турар-жой қўрғонлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

2

Изоҳ.
Бинолар ва қурилишларгача 100 м дан кам масофада портлатилганда, уни сейсмик таъсири маҳаллий хусусиятга эга бўлади, ва шунинг учун заряднинг формула (5) ёрдамида аниқланган чегаравий рухсат этилган массаси пасайтирилган бўлади. Зарурият бўлганда бу массани кўпайтиришга рухсат этилади.




коэффициентнинг қийматлари

Камуфлет портлатиш ва юмшатиш учун портлатиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

1

Отқинли портлатиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

0,8

Ярим чуқурлашган зарядни портлатиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

0,5

Изоҳ.
1. Зарядни сувга ёки сув сингмайдиган ер жойлаштирганда коэффициентнинг қийматини 1,5-2 мартага кўпайтириш зарур.


2. Ер юзасида ташқи зарядларни портлатишда сейсмик таъсир ҳисобга олинмайди.
Портлатишлар пайтида бинолар ва қурилишларнинг сейсмик хавфсизлиги, уларнинг меъёрий фаолият кўрсатишини бузадиган (айрим бино ва қурилишларда бўладиган енгил шикастланишларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли тахминан 0,1 тенг) шикастланишларга бўлмаслигини тақоза этади.
2.2. Умумий массаси Q тенг N гуруҳи ПМ зарядларини бир вақтда (фурсатсиз) портлатганда, қўриқланадиган объектдан энг яқин зарядгача ва энг узоқда жойлашган зарядгача масофалар кўпи билан 20 % га фарқланса, унда хавфсиз масофа (м)
. (6)
Масофалар орасидаги фарқ катта бўлса қўриқланадиган объектлар сейсмик хавфли зонадан ташқарида бўлади, агар қуйидаги шарт бажарилса:
, (7)
бу ерда N – ПМ зарядлари сони; - ПМни алоҳида зарядининг, кг; - ПМни алоҳида зарядидан қўриқланадиган объектгача бўлган масофа, м.
2.3. Умумий массаси Q тенг N гуруҳи ПМ зарядларини турли вақтда ҳар бир зарядни портлатиш орасидаги фурсат камида 20 мс қилиб портлатилганда, хавфсиз масофа (м)
. (8)
N ва Q аниқланишида портлатиладиган гуруҳни максимал заряди массасидан 3 марта ва ундан ҳам кичикроқ массали зарядларни ҳисобга олмаслик мумкин.
Агар қўриқланадиган объектдан четда жойлашган массали зарядгача бўлган масофа 20% дан ортиғи билан фарқланса, объект сейсмик хавфли зонадан ташқарида бўлади, агар қуйидаги шарт бажарилса:


. (9)
N аниқланишида зардларни миқдори портлатиладиган гуруҳни максимал заряди массасидан 3 марта ва ундан ҳам кичик бўлса, улар ҳисобга олинмайди.
Алоҳида гуруҳдаги портлатишлар орасидаги фурсатларни 20 мс дан кам қилиб зарядлар гуруҳларини портлатишда ҳар бир гуруҳни умумий массали алоҳида заряд деб қараш зарур. Масофа формулалар (8), (9)бўйича аниқланади, бунда N – гуруҳлар сони.
2.4. Хавфсиз масофаларни аниқлашнинг 2.1-2.3 бандларда келтирилган усуллари техник ҳолати қониқарли бўлган биноларга тааллуқли.
Биноларда (деворларида ёриқлар ва шу каби) шикастланишлар мавжуд бўлса хавфсиз масофаларни формулалар (5)-(9) бўйича аниқланган қийматлари кўпайтирилиши керак. Бу кўпайтиришлар ихтисослаштирилган ташкилотлар хулосалари бўйича ўрнатилади. Бундай хулосалар бўлмаганда хавфсиз масофалар камида 2 марта кўпайтирилиши керак.
Хавфсиз масофаларни аниқлашнинг кўрсатилган усулларини ноёб хусусиятдаги бинолар ва қурилишлар (атом электростанцияси биноси, миноралар, баланд бинолар, улуғвор жамоатчилик бинолари ва шу кабилар) ва мураккаб муҳандислик қурилишлар (кўприклар, турли вазифадаги реакторлар, бинолар ва шу кабилар) учун қўллаш ноўрин. Бундай объектлар учун сейсмик хавфсизлик масофалари ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиш билан ечилади.
Мазкур Йўриқномани 2 – бўлимида кўзда тутилмаган портлатиш шартлари, ва катта кўламдаги зарядлар гуруҳини сейсмик таъсири йўналиши, такрорланадиган портлатишларда бинолар шикастланишларининг мавжудлиги, кучли (1000т ва ундан катта ПМ) портлатишларнинг сейсмик таъсири хусусиятларини каби омилларни ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилган ҳолда аниқлаш зарур.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish