1. Портловчи материаллардан (ашёлардан) фойдаланишнинг умумий қоидалари
§1. Мазкур Қоидалар портловчи ашёларни тайёрлаш1, ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлган ҳолда, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (мулк шаклидан қатъий назар) мансабдор шахслари, ПА билан ишлаш ва портлатиш ишлари ижрочилари томонидан, ҳамда шундай корхоналарнинг муассислари - ташкилотлари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий. Улар тегишли лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ва ўқув ташкилотлари ходимлари томонидан бажарилиши ҳам мажбурий.
Мазкур Қоидаларга асосан ишчилар учун меҳнат муҳофазаси бўйича тегишли йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак.
§ 1.1. Портлатиш ишларини корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтказиш мазкур қоидаларнинг талабларига мувофиқ равишда “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишилган муддатда амалга оширилади.
§ 1.2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги деклорациясини тақдим этадилар.
§1.3. Портлатиш ишларини олиб борадиган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ихтисослаштирилган профессионал авария-қутқарув (кон-қутқарув ва бошқа) тизимлари томонидан хизмат кўрсатилиши керак, қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган ҳолларда эса корхонани хусусий авария-қутқарув тизимлари ёки ходимлари сонидан штатсиз авария-қутқарув (кон-қутқарув ва бошқа) тизимлари ташкил этилиши керак.
§ 1.4. Портлатиш ишларини олиб борадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария бўлган тақдирда бошқа шахсларни ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига ва атроф муҳитга етказилган зарар юзасидан жавобгарликни қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда суғурталашлари шарт.
§ 1.5. Портлатувчи ашёларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олиш бўйича иш олиб борадиган ҳар бир корхона учун авария бартараф этилиши ва ривожининг олди олиниши, аварияда қолган одамларнинг қутқазилишини таъминлайдиган аварияни бартараф этиш режаси тузилган бўлиши керак.
Аварияни бартараф этиш режаси билан танишиб чиқмаган, иш жойлари ва ҳаракатланиш йўлларига тааллуқли бўлган қисмини билмаган шахсларни ишлашига рухсат бериш тақиқланади.
Авария пайдо бўлганда ўзини тутиш қоидалари билан таништириш махсус журналда қайт этилиши керак.
§ 2. Портлатиш ишларини олиб борадиган ёки ПА билан ишлайдиган, шунингдек ПМ тайёрлайдиган корхоналар, фаолиятнинг шундай турлари учун расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган, махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлиши керак.
Портлатиш ишларини олиб борадиган (ПА билан ишлайдиган) корхоналар тегишли лойиҳа ҳужжатларига, портловчи материалларни сақлаш учун омборлар ва ташиш учун транспортларга, шунингдек ижрочилар ва раҳбарларни ўз ичига олган ходимларга эга бўлиши керак. Бундай ҳар бир корхонада “Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишилган ҳолда, Портлатиш ишлари юзасидан қўлланма ҳақидаги низом ва ишлар хавфсизлигини оширишга, аниқ шароитларда ПА сақланишини таъминлашга йўналтирилган Портлатиш ишларини такомиллаштириш бўйича тадбирлар тасдиқланган бўлиши керак.
§ 3. Портлатиш ишларини бажариш (ПА билан ишлаш), шунингдек ПА сотиб олиш, ташиш, сақлаш ва ПМ тайёрлаш учун рухсатнома олиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган Портлатувчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги йўриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
1 ПМни тайёрлаш, фақат портлатиш ишларини олиб борадиган корхоналарда бажарилади.
§ 4. Фойдаланиш учун, фақат стандарти (техник шартлари) ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат » давлат инспекцияси рухсатномасига эга бўлган портловчи материалларга (портловчи моддалар, тезлатиш воситаси, нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларига), портлатиш ишларини механизациялаш воситаларига, корхона-истеъмолчиларда оддий донадор, таркибида сув бўлган ва эмульсион портловчи моддаларни ишлаб чиќаришда бевосита ишлатиладиган жиҳозларга, шунингдек портлатма назорат-ўлчаш асбоблари, портлатиш ишлари қурилмаси ва аппаратига, ПМ учун ғилофга рухсат берилади.
Санаб ўтилган материаллар, жиҳозлар ва бошқалари кўрсатилган ҳужжатлар талабларига жавоб бермаса, улардан фойдаланиш тақиқланади.
§ 4.1. Портловчи материаллар тайёрловчилар томонидан маҳсулот хоссалари Давлат стандартлари (Техник шартлар) талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш мажбурийдир.
§ 4.2. Хом ашё ва сарфланадиган материалларни етказиб берувчининг ўзгариши, портловчи моддаларни тайёрлайдиган корхоналарда ПМ ни техник шартлар ва стандартлар билан белгиланган рецепти, кимёвий ва тузилмавий таркиби, шунингдек портлатув тавсифи ўзгаришига олиб келмаслиги керак.
Портловчи модда тайёрлаш учун турли корхоналар ишлаб чиқарган янги хом ашё ва сарфланадиган материалларни яроқли эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ва тажриба-саноат ишларини ўтказиш “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишилган дастур ва услуб бўйича олиб борилиши керак.
§ 5. Мазкур Қоидаларнинг 4-§ да санаб ўтилган материаллар, жиҳозлар, асбоблар ва аппаратураларни синаш ва қўллаш учун ижозат бериш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги йўриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
Ҳозирги вақтда қўллаш учун ижозат этилган материаллар, жиҳозлар, асбоблар ва аппаратураларни рўйхати “Саноатконтехназорат” ДИ ҳузуридаги Портлатиш ишлари бўйича Идоралараро Кенгаш томондан нашр этилади.
§ 6. Корхона-истеъмолчиларда оддий донадор, таркибида сув бўлган ва эмульсион портловчи моддаларни тайёрлаш, заводда ишлаб чиқарилган ПМ ни механизациялаштирилган зарядлашга тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси амал қилувчи оддий донадор ва эмульсион портловчи моддалар ишлаб чиқариши ходимларга мўлжалланган Ишлар хавфсизлиги қоидаларига, ҳамда ПМ ни тайёрлаш ва шай қилишга мўлжалланган объектлардаги бошқа лойиҳа ва қўллаш ҳужжатларига мувофиқ равишда бажарилиши зарур.
Кўчма аралаштириш-зарядлаш қурилмасида ва турғун пунктларда оддий донадор, таркибида сув бўлган ва эмульсион портловчи моддаларни тайёрлаш “Саноатконтехназорат” ДИ рухсати билан бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |