Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Ёғоч оқизишдаги тиқилиш, тўнгакларни қўпориш, дарахт кесиш, ўрмон ёнғинига қарши кураш, музлаган ўтин ва балансларни юмшатиш бўйича портлатиш ишларини



Download 2,15 Mb.
bet43/79
Sana27.05.2022
Hajmi2,15 Mb.
#611313
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79
Bog'liq
ЕПБ при ВР узб печат

11. Ёғоч оқизишдаги тиқилиш, тўнгакларни қўпориш, дарахт кесиш, ўрмон ёнғинига қарши кураш, музлаган ўтин ва балансларни юмшатиш бўйича портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
§ 386. Тўнгакларни қўпоришда алоҳида ишлайдиган портлатувчилар ёки портлатувчилар бригадалари бир-биридан камида 500 м узоқликда туриши, ва ўз қўшниларининг ҳаракат йўналиши ва жойлашган жойини аниқ билиши керак.
Битта корхона таркибига кирган тўнгакларни қўпоришда алоҳида ишлайдиган портлатув-чилар ёки портлатувчилар бригадалари, бир томонга ҳаракатланиш шартида ва ёндирувчи найчалар ёқилганидан кейин паногоҳга кетиш аниқ келишилганда, ўзаро камида 300 м масофада жойлашиши мумкин.
§ 387. Зарядлар билан портлатишга тайёрланган тўнкаларни бурғилаш (тагидан кавлаш) ман этилади.
§ 388. Бир неча портлатувчи томонидан оловли портлатиш усули билан тўнгакларни қўпориш ва дарахт кесиш бўйича портлатиш ишларини олиб боришда катта портлатувчи портлатиш ишлари бошланишидан олдин ҳар бир портлатувчига ҳаракат йўналишини кўрсатишга мажбур.
§ 389. Тўнгакларни қўпориш ва дарахт кесишда назорат найчаси барча ҳолларда ёндирувчисидан текис майдончаларда ишлашда камида 85 см га, ва бутазор ёки қумлоқ жойларда ишлашда эса камида 1 м га қисқа бўлиши керак.
§ 390. Музлаган ўтин, баланс ва шу кабиларни портлатишда, уларни юмшатиш учун фақат сақлагичли ПМ ни қўллашга рухсат этилади. Бунда қуйидаги шартларни бажариш мажбурий:
а) тезлатиш воситалари сифатида электродетонаторлардан фойдаланиш;
б) портлатувчиларни ўтинлар бўйлаб хавфсиз ҳаракатини таъминлаш (штабель ёки уюмлар орасидаги ўприлишларни бекитиш);
в) зарядлаш бошлангунга қадар ёнғинга қарши зарурий тадбирларни ўтказиш.
§ 391. Ёғоч оқизишдаги тиқилишни бартараф этиш учун аралашмада портлатиш тартиби бевосита портлатиш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс томонидан ўрнатилади.
§ 392. Ўрмон ёнғинига қарши курашда портлатиш ишлари «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишилган, ўрмон ёнғинига қарши курашда портлатиш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ўрмон ёнғинини бартараф этишда самолёт ёки вертолётдан портловчи модда ва тезлатиш воситаларини ташлашга, шу мақсадларга мўлжалланган махсус контейнерларга ТВ жойлаштирилган бўлиб, ёнғинни бартараф этишни амалга оширадиган ташкилотнинг техник раҳбари тасдиқлаган хавфсизлик чоралари қўлланилганда рухсат этилади.
§ 393. Торф (ерости) ёнғинини ўчиришда портлатиш ишларини ёнғин четидан камида 10 м узоқликда ўтказишга рухсат этилади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish