11. Ёғоч оқизишдаги тиқилиш, тўнгакларни қўпориш, дарахт кесиш, ўрмон ёнғинига қарши кураш, музлаган ўтин ва балансларни юмшатиш бўйича портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари § 386. Тўнгакларни қўпоришда алоҳида ишлайдиган портлатувчилар ёки портлатувчилар бригадалари бир-биридан камида 500 м узоқликда туриши, ва ўз қўшниларининг ҳаракат йўналиши ва жойлашган жойини аниқ билиши керак.
Битта корхона таркибига кирган тўнгакларни қўпоришда алоҳида ишлайдиган портлатув-чилар ёки портлатувчилар бригадалари, бир томонга ҳаракатланиш шартида ва ёндирувчи найчалар ёқилганидан кейин паногоҳга кетиш аниқ келишилганда, ўзаро камида 300 м масофада жойлашиши мумкин.
§ 387. Зарядлар билан портлатишга тайёрланган тўнкаларни бурғилаш (тагидан кавлаш) ман этилади.
§ 388. Бир неча портлатувчи томонидан оловли портлатиш усули билан тўнгакларни қўпориш ва дарахт кесиш бўйича портлатиш ишларини олиб боришда катта портлатувчи портлатиш ишлари бошланишидан олдин ҳар бир портлатувчига ҳаракат йўналишини кўрсатишга мажбур.
§ 389. Тўнгакларни қўпориш ва дарахт кесишда назорат найчаси барча ҳолларда ёндирувчисидан текис майдончаларда ишлашда камида 85 см га, ва бутазор ёки қумлоқ жойларда ишлашда эса камида 1 м га қисқа бўлиши керак.
§ 390. Музлаган ўтин, баланс ва шу кабиларни портлатишда, уларни юмшатиш учун фақат сақлагичли ПМ ни қўллашга рухсат этилади. Бунда қуйидаги шартларни бажариш мажбурий:
а) тезлатиш воситалари сифатида электродетонаторлардан фойдаланиш;
б) портлатувчиларни ўтинлар бўйлаб хавфсиз ҳаракатини таъминлаш (штабель ёки уюмлар орасидаги ўприлишларни бекитиш);
в) зарядлаш бошлангунга қадар ёнғинга қарши зарурий тадбирларни ўтказиш.
§ 391. Ёғоч оқизишдаги тиқилишни бартараф этиш учун аралашмада портлатиш тартиби бевосита портлатиш ишларига раҳбарлик қилувчи шахс томонидан ўрнатилади.
§ 392. Ўрмон ёнғинига қарши курашда портлатиш ишлари «Саноатконтехназорат» ДИ билан келишилган, ўрмон ёнғинига қарши курашда портлатиш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Ўрмон ёнғинини бартараф этишда самолёт ёки вертолётдан портловчи модда ва тезлатиш воситаларини ташлашга, шу мақсадларга мўлжалланган махсус контейнерларга ТВ жойлаштирилган бўлиб, ёнғинни бартараф этишни амалга оширадиган ташкилотнинг техник раҳбари тасдиқлаган хавфсизлик чоралари қўлланилганда рухсат этилади.
§ 393. Торф (ерости) ёнғинини ўчиришда портлатиш ишларини ёнғин четидан камида 10 м узоқликда ўтказишга рухсат этилади.