9. Портлатиш усуллари
9.1. Электродетонаторлардан фойдаланиб портлатиш
§ 90. Электродетонаторлар берилишидан олдин, улар ташқи кўриниши ва электр қаршилиги бўйича кўрикдан ўтиши, шунингдек портловчи материаллар омбори хонасида ёки “Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси органлари билан келишиш бўйича бошқа белгиланган жойларда очиқ ҳавода айвон тагида маркаланиши керак.
Текширилаётган электродетонатор, оловбардош қопламага эга металл қувурга, шит орқасига ёки мабода портласа одамларни жароҳатлашга йўл қўймайдиган махсус қурилмага жойлаштирилиши керак. Электродетонаторлар симларини қаршилиги текширилганидан сўнг, улар қисқа туташув ҳолида бириктирилиши ва шу ҳолатда портлатиш тармоғига бириктириладиган онгача туриши керак. Бу амални бажариш пайтида текширувчининг иш столида кўпи билан 100 электродетонатор бўлиши керак.
Электродетонаторларни текшириш, шунингдек электрпортлатиш тармоқлари созлигини текшириш ва қаршилигини ўлчаш “Саноатконтехназорат” ДИ рухсат этган ва электрпортлатиш тармоғига кўпи билан 50 мА ток кучи берадиган асбоб билан бажарилиши мумкин. Асбоб уланган бўлса текширилаётган тармоқ контактининг давомийлиги кўпи билан 4 секунд бўлиши керак.
Электродетонаторларни маркалаш Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ва “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги йўриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
§ 91. Электрпортлатиш тармоғи соз изоляцияга, ишончли электр бирикмага эга бўлиши керак.
Симларнинг учлари ва кабелларнинг толалари пухта тозаланиши, зич қилиб бириктирилиши (узайтирилиши) ва бирикмаси (қўшимчаси) махсус қисқичлар ёки бошқа воситалар ёрдамида изоляцияланган бўлиши керак.
Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда (конларда) электродетонаторлар ва электрпортлатиш тармоғи симларини фақат контактли қисқичлардан фойдаланиб бириктириш зарур.
§ 92. Электрпортлатиш тармоғи икки симлик бўлиши керак. Симлардан биттаси сифатида сув, ер, қувурлар, рельслар, пўлат арқонлар ва бошқаларидан фойдаланиш тақиқланади. Зарядлаш бошлангунга қадар портлатувчи бириктириш симларини, портлатиш магистралини кўрикдан ўтказиши, тармоқ созлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
§ 93. Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда (конларда) фақат мис симли электродетонаторлардан фойдаланиш лозим. Бу талаб электрпортлатиш тармоғининг бириктирувчи ва магистрал симларига (кабелларига) ҳам жорий этилади. Электрпортлатиш тармоғининг бириктирувчи (уловчи) ва магистрал симлари (кабеллари) сифатида, шу мақсадлар учун “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан рухсат этилган полиэтилен қопламадаги қалайли пўлат симдан фойдаланишга рухсат этилади.
§ 94. Электрпортлатиш тармоғини ток манбаи ёки зарядлаш учун ток улайдиган қурилма томонидаги йўналишда монтаж қилиш тақиқланади.
§ 95. Электрпортлатиш тармоғи монтаж қилиниб, кўрикдан ўтказилганидан кейин, паспорт (лойиҳа) билан белгиланган портлатувчи панагоҳида туриб, уни ток ўтказишини текшириш керак. Портлатувчи ходимлар хавфли зонадан ташқарида бўлиши керак.
§ 96. Портлатишни доимий магистрали портлатиш жойидан кўпи билан 100 м орқада қолиши керак.
§ 97. Қудуқлар ва камералар зарядларни портлатишдан олдин барча электрпортлатиш тармоғининг умумий қаршилиги ҳисоблаб чиқилиши ва кейин хавфсиз жойда туриб электр ўлчаш асбоби билан ўлчаш зарур. Ўлчанган ва ҳисобланган қаршиликлар миқдорларида фарқ 10 % дан ортиқ бўлган ҳолларда, электрпортлатиш тармоғининг ҳисобий қаршилигидан четга чиқишга сабаб бўлган носозликларни бартараф этиш зарур.
Электрпортлатиш тармоғи қаршилигини ўлчашнинг иложи бўлмаганда портлатиш ишларига раҳбарлик қилувчи техник назоратчи шахснинг рухсати бўйича уни ўтказувчанлигини текшириш билан чекланишга йўл қўйилади.
§ 98. Портлатиш учун кучланишни паспорт (лойиҳа) билан белгиланган хавфсиз жойда туриб узатиш зарур. Электрпортлатиш тармоғи магистрал симларини улаш учун портлатиш асбоби (қурилмаси) махсус клеммаларга эга бўлиши керак.
Портлатиш асбобига (машинасига) магистрал симларни улашни портлатувчи паналайдиган жойда бажариш зарур.
Ялпи портлатишларни бажаришда кучланишни узатиш, фақат уни раҳбари кўрсатмаси (командаси) бўйича бажарилиши мумкин.
§ 99. Электрпортлатиш тармоғини монтаж қилинган қисми симларининг учлари, уларни электрпортлатиш тармоғининг кейинги қисми симларига улаш учун ҳамма вақт қисқа туташув ҳолида бириктирилган бўлиши керак. Кейин уланадиган симларни бир томондаги учлари қисқа туташув ҳолида бириктирилмасдан туриб, уларни иккинчи томонига электрпортлатиш тармоғини монтаж қилинган қисми симларини улаш тақиқланади.
Худди шундай электрпортлатиш тармоғи магистрал симларининг учлари ҳам, уларни портлатиш учун кучланиш берадиган асбоб ёки қурилма клеммаларига улангунга қадар ҳамма вақт туташган бўлиши керак.
Электродетонаторлар дублёрланиб (ўринбосари билан қўшша) уланганда, асосий ва ўринбосар электродетонаторларнинг симларини адаштирмаслик учун, ҳар бирининг симлари ўриб (бир - бирига ўрамлаб) қўйиш, зарядлаш тугаганидан кейин эса алоҳида ғарамча қилиб ўраб қўйиш керак. Ялпи портлатишни бажаришда асосий ва ўринбосар электрпортлатиш тармоқларининг симлари маркаланиши зарур.
§ 100. Электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонада амалда бўлган барча электр ускуналари, кабеллар, контакт ва ҳаво симларидан, ҳамда бошқа электр энергияси манбаларидаги (шу жумладан хавфли электромагнит нурланиш манбаларидаги), шунингдек барча ковлаб ўтиш жиҳозларидаги кучланиш тармоқ монтаж қилинган лаҳзада йўқотилиши керак.
Ерости шароитларида электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонага, шундай тармоқни монтаж қилинадиган иншоотлар киритилиши керак.
Ер юзида электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонага, электр токи ўказгичларини илгакларини баландлигидан қатъий назар электрпортлатиш тармоғидан 50 м, қудуқлардаги нимпортлатишларда эса тегишли равишда 10 м ортиқ бўлган контур билан чегараланган юза киритилиши керак.
Электр жиҳозлардан кучланишни йўқотишнинг иложи бўлмаганда, ташкилот (шахта, кон, карьер ва бошқаси) раҳбари томонидан тасдиқланган дайди токлардан ҳимоялашнинг қўшимча чораларини қўллаш (ҳимояловчи электродетонаторлардан фойдаланиш, уловчи симларни такрорий ишлатилишига йўл қўймаслик, симлар ўрамини изоляция қилиш учун махсус қисқичлардан мажбурий равишда фойдаланиш ва бошқалари бўлиши) керак.
Электрпортлатиш тармоқларини монтаж қилишда, электродетонаторларни дайди токлар таъсиридан ҳимоялаш чораларини амалга оширган ҳолда, ерости иншоотларидаги монтаж зонаси чегараларида бўлган маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини, шунингдек кўпи билан 42 В кучланишли ёритиш электр тармоқлари ўчирмасликка йўл қўйилади.
Шахта стволларида катта сув оқими бўлса, зарур бўлган ҳолларда, насослар кўчланишда бўлишига йўл қўйилади, бу ҳолатда ҳам дайди токлардан ҳимоялаш чораларини амалга оширган керак.
Электростатик зарядлар ва дайди токларга бардош берадиган электродетонаторлар ёрдамида портлатилганда, катта кесимдаги иншоотларда зарядлаш ва тармоқни монтаж қилиш пайтида кўтарилувчи майдончаси бўлган махсус ўзиюрар жиҳоздан фойдаланишга йўл қўйилади.
§ 101. Портлатиш асбоби (машинаси) ва турғун портлатиш қурилмаси бегона шахслар киришига имкон бермайдиган жойларда сақланиши керак.
Портлатиш машиналари, асбоблари ва бириктиргич-ажратгичли қутиларни калитлари тайёргалик ишлари чоғида ва портлатиш лаҳзасигача портлатиш ишлари раҳбарида ёки портлатувчида (уста-портлатувчида) бўлиши керак. Ток манбаси калитини (дастагини) бирор кимсага бериш тақиқланади.
§ 102. Ток манбаси сифатида қувват ёки ёритиш тармоғидан фойдаланишга рухсат этилади. Магистрал симларга мўлжалланган қувват ёки ёритиш тармоқлари бириктиргич-ажратгичлари, беркитувчи қулфлари бор махсус қути ва шкафларда бўлиши керак.
§ 103. Электродетонаторлардан фойдаланиб портлатилганда, шамоллатиш вақти ўтиши бўйича, аммо камида 5 минутдан кейин ва мазкур қоидаларнинг § 321 да кўзда тутилган ҳолатдан ташқари, фақат электрпортлатиш тармоғи ток манбасидан ажратилганидан ва қисқа туташтирилганидан кейин портлатувчини панагоҳдан чиқишига рухсат этилади.
§ 104. Кучланиш берилганда портлаш амалга ошмаса, портлатувчи электрпортлатиш тармоғини асбобдан (ток манбасидан) ажратиши, уни учларини қисқа туташтириши, ўзи билан асбоб (портлатиш қурилмаси жойланган қути) калитини олиши ва фақат шундан сўнг қайтиш сабабини аниқлаш шарт. Фойдаланиётган электродетонаторларни туридан қатъий назар камида 10 минутдан кейин панагоҳдан чиқиш мумкин.
§ 105. Ҳар бир электродетонаторга бериладиган токни кучи, қайсики бир вақтда портлатиладиган электродетонаторларни сони 100 гача бўлганда камида 1 А, 300 гача бўлганда камида 1,3 А ва ўзгарувчан ток билан портлатилганда эса камида 2,5 А бўлиши керак.
Корхоналарда стандартлар (техник шартлар) билан белгиланган кафолатли ишлатиб юборувчи токлари бошқача бўлган электродетонаторлардан фойдаланилганда, қуввати бўйича тегишли бўлган, фойдаланиш учун “Саноатконтехназорат” ДИ рухсат этган портлатувчи асбоблардан фойдаланишга рухсат этилади.
§ 106. Портлатиш асбобларини (машиналарини) портлатувчиларга беришдан олдин фойдаланишга оид йўриқномага мувофиқ белгиланган техник тавсифларга мос келишини, шу жумладан ўсувчи токни, ток импульсини; газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда (конларда), айтилганлардан ташқари кучланиш импульси узлуклилигини текшириш керак.
Назорат-ўлчаш асбоблари ҳар чоракда камида бир марта ва таъминлаш элементлари алмаштирилган ҳар бир ҳолатда, шунингдек таъмирдан кейин давлат текширувидан ўтиши керак.
Назорат-ўлчаш асбобларини таъмирлаш ва таъминлаш элементларини алмаштириш, шунинг учун ҳуқуқи бўлган ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилиши керак.
Газ ёки чанг бўйича хавфли кўмир, сланец шахталар ва геология-қидирув объектларидаги турғун портлатиш пунктларини портлатиш асбоблари ками билан ҳар 15 кунда ўрнатилган жойларида текширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |