Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Портловчи материалларни (ашёларни) ташиш ва уларни иш жойига етказиб бериш



Download 2,15 Mb.
bet10/79
Sana27.05.2022
Hajmi2,15 Mb.
#611313
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   79
Bog'liq
ЕПБ при ВР узб печат

3. Портловчи материалларни (ашёларни) ташиш ва уларни иш жойига етказиб бериш
§ 45. Портлатиш ишларини олиб борадиган (ПА билан ишлайдиган) корхоналарнинг транспорт воситаларида ПА ташиш, амалдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича портловчи моддаларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари”, “Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги йўриқнома” талабларига мос равишда, портлатиш ишларини бажаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Бундай йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва “Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишилган бўлиши керак1.
Корхона-истеъмолчилар томонидан қабул қилиш, “Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишув бўйича корхона раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши керак.
§ 45.1. Портлатиш ишларини олиб борадиган ташкилотларда портлатувчи моддаларни қабул қилиш, уларни юклаш ва тушириш, қўриқланадиган, лойиҳага мувофиқ махсус ажратилган ва жиҳозланган жойда (юклаш-тушириш майдонида) ва портлатиш ишларига раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган махсус тайинланган шахс кузатуви остида бажарилиши керак. Майдонга портлатувчи ашёларни юклаш-туширишга алоқаси бўлмаган шахслар киритилмаслиги керак.
Ташкилот келиб тушган портловчи ашёларни барча жойлари сони юзасидан назоратни, юклаш-тушириш майдонида уларни қабул қилишда таъминлаши шарт.
Юклаш-тушириш майдони қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- Транспорт воситасини юклаш (юксизлаш) жойидан камида 15 м масофада тиконли сим билан тўсилиши керак. Тўсиқни баландлиги камида 2 м бўлиши керак;
- Қоронғи пайтларда турғун электр ёритиш ёки конни аккумуляторли чироқлари билан ёритилиши керак. Бириктиргич-ажратигич ва бошқа коммутацион аппаратларини жойлаштириш, портловчи ашёларни юклаш (тушириш) жойидан камида 50 м масофадаги узоқликда меъёрий ижрода бажарилишига рухсат этилади;
- Зарурий ўт ўчириш воситалари таъминланиши керак;
- Ташкилот, темир йўл станцияси, ички ишлар ва ёнғин хизмати органлари билан телефон ёки радиоалоқага эга бўлиши керак. Телефон ПА ни юклаш (тушириш) жойидан камида 50 м узоқликда жойлашган соқчилик биносига ўрнатилиши лозим.
ПА ни юклаш - туширишга мўлжалланган майдон, унда ПА бўлган ҳамма вақтда, қуролланган соқчилар томонидан узлуксиз тартибда қуриқланиши керак.
Кўрсатилган талаблар (тўсиш бундан истисно) шахта (штольнялар) стволи олдидаги майдонга тадбиқ этилмайди.
§ 46. ПА ни етказиб бериш корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан белгиланган йўналишлар (маршрутлар) бўйича бажарилади. Бу портлатувчилар ёки кузатувчи шахслар назоратида йўриқланган ишчилар томонидан амалга оширилади. ПА ни автомобиль транспортида етказиб беришда йўналишларни танлаш, келишиш ва тасдиқлаш, шунингдек қўриқлаш ва кузатиш “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича портловчи моддаларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари” талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Портлатувчидан ПМ ни олиш тартиби ва уларни етказиб бериш ҳақидаги ҳисобот корхона раҳбари томонидан белгиланади.
§ 47. Порталувчи моддалар ва тезлатиш воситалари сумкаларда, кассетлар, завод боғламлари ва шу кабиларда алоҳида-алоҳида етказиб берилиши ва ташилиши керак. Тезлатиш воситалари ва шай-патронлар фақат портлатувчилар томонидан ташилиши мумкин (юклаш – тушириш амаллари бундан истисно).
Детонаторли шай-патронлар бўлинмалари ичи юмшоқ материал билан қопланган ва бикир бўлган сумкаларда (кастетларда, қутиларда) ташилиши керак.
§ 48. ТВ ва ПМ ни биргаликда етказиб беришда портлатувчи кўпи билан 12 кг ПМ ташиши мумкин. Портлатувчи томонидан ташилаётган шай-патронларнинг массаси 10 кг дан ошмаслиги керак.
ПМ ни ТВ сиз сумкада ташилганда меъёр 24 кг гача оширилиши мумкин.
ПМ ни завод боғламларида ташилганда, уларни миқдори оғирлик ташишнинг амалдаги меъёрлари чегараларида бўлиши керак.
§ 49. ПА ни наряд-накладной ёки наряд-йўлланма бўйича омборлардан тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси ёки бирор вилоят ҳудудида жойлашган портлатиш ишлари жойига етказиб беришда, ташиш учун ички ишлар органларининг рухсати талаб этилмайди. Бунда турли хил мослик гуруҳидаги портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва аппаратлари биргаликда ташишга рухсат этилади. Бундай ташишга рухсатни портлатиш ишларини олиб борувчи корхонанинг раҳбари, ёки портлатиш ишлари раҳбари бериши мумкин.
Турли хил мослик гуруҳидаги ПАни (ПМ, ТВ ва НПА) биргаликда ташиш, ишлар бажариладиган жойларга ПА ни етказиб беришда қуйидаги шартларга риоя этиш зарур:

  • Транспорт воситаси, уни юк кўтариш қобилиятининг иккидан уч қисмидан оширмасдан юкланади. Ихтисослаштирилган транспорт воситалари завод-тайёрловчининг фойдаланиш бўйича йўриқномасига мувофиқ равишда юкланади.

  • ТВ транспорт воситасининг олдинги қисмига, ичининг ҳамма томонидан юмшоқ қистирма эга бўлган, зич ёпиладиган махсус қутилар, ёхуд композит (СВП ёки ЛПС ) материаллардан тайёрланган штатли қутиларга жойлаштирилади.

  • ПМ жойланган боғламни ва ПВ жойланган қутини ажратиб қўйиш, орасига электрёқиш патронлар, оловўтар шнур қутиларини қўйиш ёки ПМ жойланган боғлам ва ПВ жойланган қути бир-бирига тегишига йўл қўймайдиган бошқа усул билан бажарилади.

  • Порохлар ва перфоратор зарядлари завод боғламида ёки махсус қутиларда ва бошқа ПАдан камида 0,5 м дан узоқ қилиб жойлаштирилади.

  • Қутилар ва бошқа ПА жойлаштирилган ўринлар бир-бирига уринмайдиган ва ишқаланмайдиган қилиб маҳкамланади.

§ 50. ПА ташилаётган вақтда автомобиль кузовида одамлар бўлишига йўл қўйилмайди. Айрим ҳолларда ички ишлар ва “Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси маҳаллий органлари билан келишиш бўйича ва уларга жой жиҳозлаб бериш шарти билан, ПА ташилаётган вақтда автомобиль кузовида қўриқлаш хизмати шахслари бўлишлари мумкин. ПАни иш жойига етказиш ва қайтариб олиб келиш вақтида портлатувчи ходимлар ихтисослаштирилган автомобиллар салонида (кузовида) тайёрловчининг йўриқномаларида кўзда тутилган миқдор ва тартибда бўлишлари керак.
§ 51. Ерости шароитларида ПАни етказиб бериш, шу мақсадлар учун махсус жиҳозланган ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган шахта транспортининг барча турлари ва воситалари билан бажарилишига рухсат этилди.
§ 52. Шахта стволи бўйлаб одамларни тушириш ва чиқариб олиш вақтида ПА ни транспортда ташиш тақиқланади. Шахта стволи бўйича ПА ни юклаш, тушириш, ҳаракатлантиришда ствололди ҳовлиси ва ствол ёнидаги шахта устидаги бинода фақат портлатувчи, тарқатувчи, ПА ни юклайдиган ва туширадиган ишчилар, кўтариш механизмини бошқарувчи, стволчи ва ПА ни етказиб бериш юзасидан масъул, назорат шахси иштирок этишига рухсат этилади.
§ 53. Шахта стволи бўйича ПА ни тушириш-кўтариш, фақат диспетчер (шахта бўйича навбатчи) бу ҳақида кўтариш юзасидан масъул бўлган техник назорат шахсни хабардор қилганидан кейингина бажарилиши мумкин.
ПА жойлаштирилган қути ва қоп этаж катагининг кўпи билан 2/3 қисмини эгаллаши, аммо эшик катаги баландлигидан ортиқ бўлмаслиги керак.
ПА жойлаштирилган қути ва қопларни вагончаларда туширишда, улар вагонча бортидан чиқиб турмаслиги керак, вагончалар эса катакка мустаҳкам маҳкамланиши лозим.
Тезлатиш воситаларини ПМ дан алоҳида тушириш (кўтариш) зарур.
§ 54. Қия иншоотлар бўйлаб портлатувчиларни ПА билан ва етказиб турувчиларни ПМ билан одамларга мўлжалланган вагончаларда тушириш-кўтаришда битта ўриндиққа битта портлатувчи ёки етказиб турувчи бўлиши мумкин.
Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish