@
Gora
Buxgalterov
GORA
BUXGALTEROV
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ
3
Сиздан Солиқ тўловчи – юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш
карточкасини тақдим этишни сўрашлари мумкин . Буни
my.soliq.uz
порталидаги солиқ
тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш мумкин.
«Фуқароларнинг мурожаати»
хизматидан фойдаланинг, тўлдирилган, сканерланган Карточка
шаклини PDF-форматда бириктириб жўнатинг. Айни пайтдаги карантин шароитида тўлдирилган
Карточка фотосурати ҳам қабул қилинади.
Диққат
Почта манзили (яшаш жойи), банк реквизитлари ўзгаргани тўғрисида ёки
ваколатли давлат органи
томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида 10 кун мобайнида маълумотлар тақдим этилмагани ёхуд
ёлғон маълумотлар тақдим этилгани учун мансабдор шахслардан БҲМнинг 10 бараваридан 15
бараваригача миқдорда жарима ундирилади .
Ташкилотингизни солиқ бўйича ҳисобга олиш «йиғмажилди» аввалги ДСИдан янгисига
топширилганини текширинг.
my.soliq.uz
порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали
янги туманда сиз учун шахсий ҳисобрақамлар карточкалари ва солиқларни тўлаш учун ҳисоб-
китоб рақамлари
очилган-очилмаганини, солиқларни ҳисоблаш ва тўлашга доир барча
маълумотларингиз уларга тўғри киритилган-киритилмаганини текширинг.
Қоидаларга кўра давлат хизматлари марказлари Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистрини
шакллантириш ва актуализациялаш учун зарур бўлган ахборотни давлат статистика органларига
тақдим этишлари шарт . Бу Тизим орқали автоматик режимда юз беради . Шу
сабабли
маълумотларингиз аввалги туман статистика бўлимидан янгисига ўтказилганини ҳам қўнғироқ
қилиб аниқланг.
Халқ банкига келсак... Ташкилот – иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок
этувчи шахслар тўғрисидаги маълумотларни Халқ банкига тақдим этиши шарт . Янги
манзилингиздаги Халқ банки филиалига қуйидагилар қайд этилган аризани тақдим этинг:
ШЖБПҲ рақами (жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси рақами);
ходимлар – жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчиларнинг Ф.И.О., уларнинг жинси, туғилган
санаси ва жойи, шунингдек паспорт маълумотлари (серияси ва рақами);
жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилган санаси;
уларни ҳисобга қўйган Халқ банки филиалининг номи.
Аризага давлат рўйхатидан ўтказилганингиз тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ходимларнинг
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари нусхаларини илова қилинг. Жорий вазиятни инобатга
олган ҳолда ҳужжатларни
электрон шаклда, олингани тўғрисида хабар бериладиган қилиб
топширинг. Бунинг учун Халқ банкига қўнғироқ қилиб, юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни
қандай қилиб масъул ходимнинг почтасига жўнатиш мумкинлигини суриштиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: