20-назарий савол
Инвестицион фаолиятни кафолатлаш механизмларини таҳлил қилинг.
Инвестицион фаолиятни Кафолатлаш тизими деганда инвесторларга
бериладиган хукукларни амалга оширишга кўмаклашувчи ва мазкур
хуқуқларни химоя қилиш чора тадбирларини ўз ичига олувчи механизм
сифатида каралиши мумкин. Кафолатлар кабул килувчи мамлакат ёки
инвестор мамлакатининг кафолатлари, икки тарафлама битимлар, кўп
тарафлама битимлар даражасида ва хулк-агвор кодексларини яратиш
йулидаги харакатлар доирасида берилиши тушунилади.
Инвестицион кафолатнинг давлат ёки халқаро агентликлар томонидан
инвестициялар нисбатан
Мулк ҳуқуқининг ҳимоя қилиниши
Эхпроприациядан ҳимоя
Национализасиядан ҳимоя
Инвестисиядан фойдаланишда эркинлилик
Даромадни утказиш (repatriatsiya)
Инвестисияни олиб чиқиб кетиш (exit rule)
Political risk insurance (яъни сиёсий инқирозли хавфдан) ҳуқуқий
жиҳатдан ҳимоя асосий кафолат саналади.
Ўзбекистон қонунчилигига асосан Ўзбекистон Республикасининг
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунига кўра чет эл
инвесторларига қуйидаги кафолатлар берилган:
Давлат инвестиция фаолияти субектларининг ҳуқуқларини
кафолатлайди.
Инвестиция фаолияти субектининг инвестиция фаолияти натижасида
олинган даромадлари солиқлар ва тўловлар тўланганидан кейин унинг
хоҳишига кўра reinvestitsiya қилиниши ёки улардан бошқа ҳар қандай
усулда фойдаланилиши мумкин.
Инвесторларга солиқлар ва тўловларни тўлаш шарти билан чет эл
валютасидаги маблағларни Ўзбекистон Республикасига ва Ўзбекистон
Республикасидан чекловларсиз эркин ўтказиш, шу жумладан валютани
репатриация қилиш учун айирбошлаш кафолатланади.
Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тугатгандан сўнг
инвестиция фаолиятини тугатиш натижасида олинган ўз активларини
7
нақд пул ёки натурал шаклда чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон
Республикасига ёхуд бошқа кредиторларга нисбатан мажбуриятларини
бажариш учун зарар етказмаган ҳолда эркин репатриация қилиш
ҳуқуқига эга.
Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари
инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, инвестиция
қилиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари чет эл
инвесторларига нисбатан инвестиция қилиш пайтидан эътиборан ўн
йил мобайнида қўлланилади. Инвестор ўзининг инвестиция қилиш
шарт-шароитларини яхшилайдиган янги қонун ҳужжатлари
қоидаларини ўз хоҳишига кўра қўллаш ҳуқуқига эга
5
.
Хозирги вактда Узбекистон Республикасида амалда булган чет эллик
инвесторлар мулк хукукининг кафолатлари ва уни химоя килиш чораларига
тааллукли конун хужжатлари инвестицияларни тўлик ва доимий равишда
химоя килиш, халкаро шартномаларнинг устунлиги, миллий режим ёки энг
кўп кулайлик режимини бериш, адолатли ва тенг хукукли режим бериш
принципларидан келиб чикади.
5
Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунига
8
Do'stlaringiz bilan baham: |