Голд премиум продуcт



Download 35,85 Kb.
bet1/2
Sana13.04.2022
Hajmi35,85 Kb.
#548196
  1   2
Bog'liq
“ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖнинг асосий фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобини миллий ва халқаро стандартларда ҳисобга олиш

2.4 “ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖнинг асосий фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобини миллий ва халқаро стандартларда ҳисобга олиш


Хўжалик юритувчи субектлар молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган даромадининг тўғри шакиллантирилиши билан боғлиқ. Энг оддий кўринишда даромад маълум даврда сотилган маҳсулот (иш ва хизматлар) қийматига тенгдир. Даромад хўжалик юритувчи субект маблағлари ва уларнинг манбаларини кўпайтиради. Хўжалик юритувчи субектларда даромад миқдорининг кўпайиши унинг активлари хусусий капитали, ялпи ва соф фойдаси миқдорларининг ўсиши билан бир вақитда хўжалик юритувчи субект мажбурияти камайишининг асосий манбаидир. Иқтисодий катигория сифатида эса у ишлаб чиқариш ва муомала соҳаларининг ўзаро муносабатларини ифодалайди.


“ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖда хўжалик юритувчи субектнинг асосий фаолияти даромадлари тўғрисидаги малумотларни бухгалтерия ҳисобини 9000 “Асосий фаолият даромадларини ҳисобга олиш” счётида олиб борилади.
“ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖ махсулотлар (иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган даромадини ҳисобга олишда қуйдаги счётлардан фойдаланади:

  • 9010-“ Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар”;

  • 9020-” Товарларни сотишдан олинган даромадлар”;

  • 9030-“ Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”;

  • 9040-“ Сотилган товарларнинг қайтиши”;

  • 9050-“ Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”.

Бу счётлар билан боғлиқ тушумлар барчаси субект даромади сифатида тан олинади ва ҳисобот охирида 9910 “Якуний молиявий натижалар” счёти билан ёпилади. Сотишдан даромад маҳсулот юклаб жунатилгандан кийин ҳисоб-китоб хужжатлари амалга оширилган вақтдан бошлаб даромад сифатида тан олинади.
“ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖ колбас ва колбаса маҳсулотлари турли асартиментдаги колбаса маҳсулотлар, дудланган гўшт, ярим тайёр гўшт маҳсулотлари, сасиска ва сарделка маҳсулотлари, сир маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни реалезаатсия қилиш яни сотиш билан шуғулланувчи жамият бўлиб ушбу жамият маҳсулотлари мамлакатимизнинг қарийб барча ҳудудлар бозорларида ўз талабига эга бўлган маҳсулотлар ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ушбу Жамият ҳисоб сиёсатининг даромадларини ҳисобга олувчи оператсион фаолият бўйича даромадлари учун 9010-“ Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромад” счётига қўшимча равишда қуйдаги счётларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди:
9011-“Тайёр колбаса маҳсулотларини сотишдан олинган даромад”; 9012-“Тайёр сир маҳсулотларни сотишдан олинган даромад”;
9013-“Тайёр дудланган гўшт маҳсулотларини сотишдан олинган даромад”; 9014-“Ярим тайёр гўшт маҳсулотларини сотишдан олинган даромад”.
Оператсион фаолият даромади “ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖнинг даромади жамиятнинг ялпи фойдасининг юқори салмоқли қисмини ташкил қилиши унинг муҳим кўрсаткичи сифатида хўжалик юритувчи субектнинг келгуси ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Даромаднинг бухгалтерия ҳисобида тан
олишнинг умумий шартлари уни хўжалик юритувчи субектга келгусида иқтисодий манбанинг келиб тушиш имконияти вужудга келганда ва шу манбанинг келиб тушиши имконияти вужудга келганида ва шу манбанинг миқдорини аниқ ва ишончли ўлчаш мумкин бўлганда тан олишдир. ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖда БҲМСга мувофиқ, даромадни тан олиш учун қуйдаги мезонлар бажарилиши лозим :

  • Хўжалик юритувчи субектнинг маҳсулотга эгалик қилиши билан боғлиқ манфаати ва таваккалчиликнинг асосий қисми харидорга ўтказиб берилиши ;

  • Хўжалик юритувчи субект ушбу махсулотни одатдагидек ўз мулки даражасида бошқариш ва назорат қилишда қатнашмаслиги;

  • Тушум миқдорини аниқ белгилаш мумкин бўлиши;

  • Сарфланган ва кутилаётган харажатлар миқдорини аниқ белгилаш мумкин бўлиши лозим.

Ушбу мезонларнинг ҳисоб тизимидаги ахамияти шундан иборатки, агар улардан бири бажарилмаса, даромадни тан олиш токи ушбу мезонлар тўлиқ бажарилгунга қадар чўзилади. Шундан сўнг даромад харидорларга йитказиб берилган махсулот эвазига келиб тушган пул маблағлари қийматида ўлчанади.
Даромад сотилган маҳсулот учун ҳақиқий қийматга эга бўлган активлар келиб тушганда ҳисобга олинади. Тушумни тан олишда ушбу маблағларни иқтисодий манба сифатида ҳисобда аниқ акс эттириш зарур. Даромадни ҳисобда акс эттириш зарурий бурчи шартлар бажарилганда, яъни малум хўжалик жараёнларидан кўрилган манфаатни тушум деб ҳисоблашга асос вужудга келганда амалга оширилади. Бунда, бажарилган шартларнинг таркиби муҳим аҳамиятга эга, яъни агар тушум :

  • Махсулот сотишдан кўрилган бўлса асосий шарт маҳсулотга эгалик ҳуқуқи ва у билан боғлиқ барча таваккалчилик ва манфаатнинг харидорга ўтиши;

  • Хизмат кўрсатишдан кўрлган бўлса, харидор томонидан ушбу хизмат натижасидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги;

  • Бирор активдан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан кўрилган бўлса асосий шарт бўлиб ушбу активдан фойдаланиш имконияти вужудга келганлиги ҳисобланади.

Маҳсулот сотишдан тушган тушумни тан олишда маҳсулот қиймати иқтисодий манфаат келтиришни таминлайдиган активлар билан тўланганлиги ва маҳсулотга эгалик ҳуқуқи тўлалигича харидорга ўтган бўлиши зарур. Бу шартларнинг энг оддий кўриниши сотилган маҳсулот учун харидордан пул маблағларининг келиб тушганлигидир.

ГОЛД ПРЕМИУМ ПРОДУCТ” МЧЖнинг даромадини таркиби, тузилиши ва динамикасини таҳлили








Download 35,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish